Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


-жадвал Қўшимчанинг номи



Download 2,06 Mb.
bet18/77
Sana10.07.2022
Hajmi2,06 Mb.
#767721
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77
Bog'liq
ШНК 3.06.06-07 Аerodromlarni qurish

3-жадвал

Қўшимчанинг номи

Қўшимча миқдори, грунт массасига нисбатан %

Кремний органик суюқлиги (ГКЖ-94)

0,1

Ҳавони тортувчи нейтралланган қатрон (СНВ)

0,1

Сульфит-ачитқи бражкаси (СДБ)

0,15 – 0,5

Намловчи ОП-7 и ОП-10

0,05 – 0,5

Анорганик боғловчилар ишлатилганда ишларни бажариш қоидалари
6.4. Стационар аралаштириш қурилмаларида ёки аралаштириш машина-лари ёрдамида жойда аралаштириш усули билан тайёрланган аралашмани ётқи-зиш ва зичлаш мустаҳкамланган материалнинг зичлиги стандарт максимал зич-ликнинг камида 0,98 миқдорига етгунга қадар оптимал намликда бажарилиши лозим.
Анорганик материаллар органик боғловчилар билан биргаликда ишлатил-ганда ёки органик боғловчилар мустақил қўлланилганда аралашмани тайёрлаш учун оптимал намликка тўғри келадиган сув миқдорини киритилаётган органик боғловчи миқдорида ёки, агар органик боғловчи эмульсия кўринишида кирити-лаётган бўлса, эмульсия таркибидаги сув ва боғловчи миқдорида камайтири-лиши лозим.
6.5. Гилли грунтлар (оғир супесь, суглинок ва гил) ни мустаҳкамлашдан олдин уларни оқувчанлик чегараси намлигининг 0,3-0,4 гача олдиндан намлаб майдалаш керак.
Намлик миқдори кам бўлган (оқувчанлик чегараси намлигининг 0,3 дан кам) оғир суглиноклар ва гилларни ҳаво ҳарорати 20 °С дан юқори бўлган қуруқ вақтда майдалаётганда унга мазкур қоидаларнинг 6.3-бандида кўрсатил-ган миқдорда сувли эритма (ЛСТ, ОП-7, ОП-10) ёки эмульсия (ГЖ 136-41) кўринишидаги юза-фаол моддалар қўшимчалари киритилиши керак.
Аралаштириш қурилмаларида йирик бўлакли, қумлоқ ва супесли грунт-ларни аралаштириш чоғида аралашмаларнинг намлиги:
- қуруқ ҳавода ва ҳаво ҳарорати 20 °С дан юқори бўлганда, оптимал дара-жадан 2-3 % ортиқ;
- ҳаво ҳарорати 10 °С дан паст бўлганда ва ёғингарчилик вақтида оптимал даражадан 1-2% кам бўлиши рухсат этилади.
6.6. Грунтни органик боғловчи қўшимчалар билан биргаликда цемент би-лан мустаҳкамлаётганда, грунтга аввал органик боғловчини киритиб аралашти-риш, кейин эса цемент ва сувни кетма-кет киритиш лозим.
6.7. Грунтни кўмир кули, кул-шлак аралашмаси ёки бошқа минерал қў-шимчалар билан биргаликда цемент ёки оҳак билан жойда аралаштириш усули ёрдамида мустаҳкамлаётганда аввал қўшимчани киритиш, уни грунт билан бир хил ҳолатга келгунга қадар намлаб аралаштириш ва шундан кейингина қатлам-ни текислаш лозим.
Аралашмага цемент ёки оҳак билан ишлов бериш минерал қўшимча кири-тилгандан сўнг 24 h дан кейин бир вақтнинг ўзида аралашмани оптимал нам-ликкача намлаб амалга оширилиши керак.
6.8. Аралашмалар намлиги 0,75-1,25 оптимал даражада бўлганда, ётқизи-лиши ва зичланиши лозим.
6.9. Аралашмани аэродром тўшамасининг конструктив қатламларига ётқи-зиш ишлари қиялаб текислаш ва ётқизиш машиналари билан амалга ошири-лиши лозим.
Аралашмани, асосан қуйи синфдаги аэродромлар қурилишида, авто-грейдер билан ёйиш рухсат этилади.
6.10 Аралашмаларни зичлаш ётқизиш-текислаш машиналарининг вибро-органлари ҳамда пневматик шинали ўзи юрар катоклар ёки вибрацион катоклар билан кетма-кет бажарилиши керак.
Грунтни аралаштириш машиналари (фрезлар) бир ёки кўп марта ўтиб тайёрланган аралашмаларни пневматик шинали ўзи юрар катоклар ёки вибра-цион катоклар билан зичлаш рухсат этилади.
6.11 Боғловчи сифатида цемент ишлатилганда, аралашмани максимал зич-лик даражасигача зичлаш ишлари аралашма таркибига сув ёки туз эритмаси ки-ритилган вақтдан бошлаб 3 h дан кечиктирмасдан, ҳаво ҳарорати 10 °С дан паст бўлганда эса 5 h дан кечиктирмасдан тугатилиши керак.
Йирик бўлакли грунтлар ва қумларни юза-фаол моддалар ёки органик боғловчи қўшимчалар билан биргаликда цемент билан мустаҳкамлаётганда ара-лашмани у намлангандан кейин 8 h дан кечиктирмасдан зичлаш рухсат этилади.
Грунтни мустақил боғловчи сифатида ишлатиладиган оҳак ёки кўмир кули билан мустаҳкамлаганда, аралашма у намлангандан кейин кўпи билан бир сут-кадан кечиктирмасдан зичланиши керак.
6.12. Анорганик боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтларнинг зичла-ниш коэффициентини зичланган қатламдан олинган мустаҳкамланган грунт-нинг қуритилган намунаси зичлигининг ГОСТ 22733-2002 бўйича (йирик бў-лакли грунтлар учун) зичланган боғловчи қўшилган қуритилган грунт аралаш-маси зичлигига нисбати сифатида белгилаш лозим.
6.13. Анорганик боғловчилар билан мустаҳкамланган яқинда ётқизилган грунтларга қараш учун материал юзасига 50 фоизли тез парчаланадиган ёки ўртача парчаланадиган битум эмульсиясини (0,5-0,8) dm3/m2 миқдорда, шунинг-дек нейтралланган ёки нефть гудронини (0,5-0,6) dm3/m2 миқдорда ёки нам ҳолати сақлаб туриладиган 5 сm қалинликдаги қум қатламини ёйиш керак.
6.14. Асос ёки қоплама қатлами устидан қурилиш транспорти ҳаракатини, агар қатлам мустаҳкамлиги 1 синф талабларига жавоб берадиган мустаҳкамлан-ган материалдан қурилган бўлса ва қалинлиги 15 сm ни ташкил этса ёки мус-таҳкамлиги 11 синф талабларига жавоб берадиган материал ҳосил қилинса ва қатлам қалинлиги 20 сm ни ташкил этса, қатлам қурилгандан сўнг 5 d дан кей-ин очиш лозим.
6.15. Мустаҳкамланган материалнинг мустаҳкамлиги III синф талабларига жавоб берса ёки қатламнинг қалинлиги 6.14-бандда кўрсатилганидан кам бўлса, қурилиш транспорти ҳаракатини қатлам қурилгандан сўнг 7 d дан кейин йўлга қўйиш лозим.
Қурилиш транспорти ҳаракатини йўлга қўйиш ва юқори қатламларни қуриш:
- боғловчи сифатида қуруқ кўмир кули ишлатилгнда асос талаб этиладиган зичликда зичлангандан кейин дарҳол;
- боғланган грунтларни мустаҳкамлаётганда, мустаҳкамланган қатлам қу-рилгандан кейин эртаси куни;
- асос сиртқи фаол моддалар (СФМ),битум эмульсияси, суюқ битум, гудрон ёки ишланмаган нефть ёрдамида мустаҳкамланган боғланмаган грунт-лардан қурилгандан сўнг икки суткадан кейин рухсат этилади.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish