Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Йўл тўсиқларини ўрнатишда истиқболдаги 5-йилликга мўлжалланган ҳисобий харакат жадаллиги қабул қилинади . 9.6



Download 2,59 Mb.
bet30/33
Sana21.04.2022
Hajmi2,59 Mb.
#569200
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
2 5407018677797129396

9.5. Йўл тўсиқларини ўрнатишда истиқболдаги 5-йилликга мўлжалланган ҳисобий харакат жадаллиги қабул қилинади .
9.6. I ва II тоифали автомобиль йўлларида троссли тўсиқлардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
Парапет туридаги тўсиқларни алоҳида блоклар кўринишида қуришга рухсат этилмайди.Тоғли жойларнинг жуда қийин шароитларида техник жиҳатдан тегишлича асосланганда бўлаклар ораси 10 м дан ошмаган, узунлиги камида 50 м бўлган парапет туридаги тўсиқларни ўрнатиш лозим.
9.7. Урилиш қувватини ютувчи металл йўл тўсиқлари кўприк тўсиқлари билан туташтирилганда, йўл тўсиқ устунчалари қадамини аста-секин 1 м гача етказишни кўзда тутиш керак. Бунда устунчалар қадами бир хил бўлган қисмлар узунлиги 8 м га тенг бўлиши лозим.
Изоҳлар: 1. Кўприк ва йўл ўтказгичлар оралиқ қурилмаларининг йўл пойи билан қўшилиш жойидаги ўтиш плиталари чегарасидаги тўсиқлар тузилмасини оралиқ қурилмалариникидек қабул қилиши керак.
2. Тўсиқ тўсинларининг туташган жойларидаги деформация чоклари, ўзаро силжийдиган кўринишда бажарилиш лозим.
Ажратувчи тасмасида йўлга параллел жойлашган ёки кесишма ва туташмаларнинг йўл ёқаларида жойлашган ғов туридаги бир томонли иккита металл тўсиқларининг туташувини 1 м дан кам бўлмаган радиусда бажариш лозим.
9.8. Режадаги тўсиқлар чизиғини ўзгартириш зарурияти бўлганда уни камида 10:1 нисбатда ўтказилади.
9.9. Иккинчи гуруҳ тўсиқлари қуйидаги ҳолатларда ўрнатилиши зарур:
I тоифали йўлнинг пиёдалар йўлакчаси (шу жумладан ер остки ва устки ) бўлган автобус бекатлари қаршисидаги ажратувчи тасмада, бекатнинг бутун узунлиги бўйлаб ва унинг ташқарисида икки томонга камида 20 м масофада;
чегара тошининг (бордюр) олди юзасидан (панжара туридаги тузилма кўринишида) камида 0,3 м масофада;
ажратувчи тасма ўқида, йўл ўтказгич ва ёритиш тармоғининг таянчлари, ахборот-кўрсатувчи йўл белгиларининг консолли ва ромли таянчлари бор бўлганда, ажратувчи тасма ўқи бўйлаб қатнов қисм четидан сим тўрлар камида 1 м ва панжара туридаги тўсиқлар камида 0,5 м масофада.
9.10. I тоифали автомобиль йўллари, шунингдек II-IV тоифали йўлларнинг хавфли қисмларида, сунъий ёритиш ва биринчи гуруҳ тўсиқларини ўрнатиш талаб қилинмаганда, 0,75-0,8 м баландликли огоҳлантирувчи устунчалар кўринишдаги йўналтирувчи қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
9.11. II-IV тоифали йўлларнинг ёқаларида огоҳлантирувчи устунчалар қуйидаги ҳолларда ўрнатилади:
бўйлама кесимдаги эгриликлар чегарасида ва уларга келишда (ҳар томондан учтадан огоҳлантирувчи устунчалар) кўтарманинг баландлиги 2 м дан кам бўлмаганда ва ҳаракат жадаллиги камида 2000 келт.дона/сут бўлганда 59-жадвалда кўрсатилган масофаларда;

59-жадвал



Бўйлама кесимда эгрилик радиуси, м

Устунчалар орасидаги масофа, м

Эгрилик
чегарасида

Эгриликга киришда

бошидан
биринчисигача

биринчисидан
иккинчисигача

иккинчисидан
учинчисигача

100

5

8

17

34

200

7

12

23

47

300

9

15

30

50

400

11

17

33

50

500

12

19

37

50

1000

17

27

50

50

2000

25

40

50

50

3000

30

47

50

50

4000

35

50

50

50

5000

40

50

50

50

6000

45

50

50

50

8000

50

50

50

50

режадаги эгриликлар чегарасида ва уларга келишда (ҳар томондан учтадан огоҳлантирувчи устунчалар) кўтарма баландлиги 1 м дан кам бўлмаганда 60-жадвалда кўрсатилган масофаларда;
60-жадвал

Режадаги эгрилик радиуси, м

Устунчалар орасидаги масофа, м

эгрилик чегарасида

эгриликга ёндош қисмда

ташқи
томонда

ички
томонда

бошидан
биринчисигача

биринчисидан
иккинчисигача

иккинчисидан
учинчисигача

20

3

6

6

10

20

30

3

6

7

11

21

40

4

8

9

15

31

50

5

10

12

20

40

100

10

20

25

42

50

200

15

30

30

45

50

300

20

40

40

50

50

400

30

50

50

50

50

500

40

50

50

50

50

600

50

50

50

50

50

йўлнинг тўғри чизиқли қисмларидаги кўтарма баландлиги 2 м дан кам бўлмаганда ва ҳаракат жадаллиги 2000 келт.дона/сут дан кам бўлмаганда ҳар 50 м да;


йўлнинг бир сатҳдаги кесишма ва туташмалардаги эгриликлар чегарасида, эгриликнинг ташқи томони учун 60-жадвалда кўрсатилган масофада;
ботқоқлик ва чуқурлиги 1 м дан 2 м гача бўлган сув ҳавзаларидан 15 м.дан кам масофада жойлашган йўлларларнинг ҳар 10 метрида;
кўприклар ва йўл ўтказгичлар олдида 3 тадан устунчалар иншоотдан олдин ва кейин йўлнинг икки томонида ҳар 10 м да;
сув ўтказувчи қувурлар олдида, агар қувур диаметри 1,5 м ва ундан катта бўлса, қувур ўқи бўйлаб йўлнинг ҳар томонидан 1 тадан устунчалар ва йўлнинг ҳар икки томонида иншоотдан олдин ва кейин ҳар 10 м да 3 тадан устунчалар; агар қувур диаметри 1,5м дан кам бўлса, 1 тадан устунчалар ўрнатилиши керак.
Аҳоли яшаш жойларида кўтарма баландлиги 1 м дан кам бўлса, шунингдек қувурлар устида (каллаги бор бўлганда) кўтарма баландлиги 1 м дан кам бўлса огоҳлантирувчи устунчалар ўрнатиш тавсия этилмайди.
9.12. Сунъий ёритгичли устунчалар аҳоли яшаш жойларидаги, ажратувчи тасманинг бошланишида ва транспорт тоннеллари тиргак деворларининг ён қисмлари олдида, ҳамда кўтарилиб турувчи йўналтирувчи ва хавфсизлик оролчаларида ўрнатилади.
Кўрсатилган элеметларда ёритилган йўл белгилари ёки светофорлар бўлганида устунчалар ўрнатилмаслиги мумкин.
Йўналтирувчи оролчалар йўналишлар бўйича транспорт оқимлари ҳаракатини ажратиш учун мўлжалланган. Қатнов қисмидан кўтарилган оролчаларни 0,15-0,2 м баландликда қилиш лозим.
9.13. I тоифали йўлларда огоҳлантирувчи устунчалар қуйидаги ҳолларда ўрнатилиши керак:
транспорт ечимлари орасидаги йўл қисмининг бутун узунлигида, қатнов қисмини тўсувчи қурилмалар йўқ бўлса, ҳар 50 м да;
чиқишдаги бурилишлар чегарасида, ҳар икки томонда 60-жадвалда келтирилган масофаларда.
Огохлантирувчи устунчаларни йўл пойи қошидан 0,35 м масофада, йўл ёқасининг мустаҳкамланмаган қисмида ўрнатиш лозим.
9.14. Йўл белгиларини ГОСТ 23457-86 талабларига биноан қўлланиши керак. Йўл белгилари ГОСТ 10807-78 талабларига, йўл белгиларининг таянчлари ГОСТ 25458-82 ва ГОСТ 25459-82 талабларига, шунингдек мавжуд намунавий ечимларга мос бўлиши керак.

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish