Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Қаттиқ бўлмаган йўл тўшамалари



Download 2,59 Mb.
bet25/33
Sana21.04.2022
Hajmi2,59 Mb.
#569200
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
2 5407018677797129396

Қаттиқ бўлмаган йўл тўшамалари


7.20. I ва II тоифали йўлларнинг қаттиқ бўлмаган йўл тўшамаларини, биринчи мукаммал таъмиргача ( ёки реконструкция қилишгача) улардан фойдаланиш даврида қолдиқ деформациялар йиғилмаслиги шарти билан лойихалаш керак.
Йўл тўшамалари (III – IY тоифали йўлларда) қатнов қисмининг равонлигига таъсир этувчи рухсат этилган чеклашлардаги қолдиқ деформациялар бўлишини ҳисобга олиб лойиҳаланиши лозим.
Айрим ҳолларда қурилиш харажатларини камайтириш мақсадида, IY тоифали йўллардаги йўл тўшамаларини тегишли асослашларга мувофиқ йилнинг ноқулай даврида транспорт воситаларининг юк кўтариши ва жадаллиги бўйича харакатни чегаралашни ҳисобга олиб лойиҳалашга йўл қўйилади.
7.21. Қатнов қисмнинг ҳаракат тасмаларидаги қаттиқ бўлмаган йўл тўшамаларини ҳаракатдаги юкланишларнинг қисқа вақтда кўп марта такрорланишини эътиборга олган мустаҳкамликка ҳисоблаш лозим. Юкланиш таъсири давомийлигини 0,1 сек га тенг қабул қилиб ҳисобга шу давомийликка тегишли эластиклик модулининг қиймати, материал ва тупроқларнинг мустаҳкамлик тавсифлари киритилади.
Автомобиллар тўхтаб турадиган жойлардаги ва йўл четларидаги тўшамаларни давомий юкланиш (камида 10 минут) таъсирига, ҳисоблаш лозим. Юкланишнинг қайтарилишини ҳисобга олмасликка рухсат этилади.
Жамоат транспорти бекатлари, йўл чорраҳалари ва темир йўл билан кесишувга кириш жойларидаги тўшамаларни юкланишнинг қисқа вақтда бир неча марта такрорланиш таъсирига, шунингдек юкланишнинг давомийлигига ҳисоблаб, мустаҳкам тузилмалар қабул қилинади.
7.22. Қаттиқ бўлмаган йўл тўшамалари қисқа муддатли юкланишда мустаҳкамликнинг уч мезони бўйича ҳисобланиши лозим: бутун тузилмани эластик эгилиши бўйича; тупроқ ва бўш боғланган тўшама қатламларининг силжишга қаршилиги бўйича; анорганик боғловчилар билан ишлов берилган тош материаллари ва тупроқли тўшама қатламларининг эгилишдаги чўзилиши бўйича.
Қаттиқ бўлмаган йўл тўшамаларини юкланишнинг давомий таъсирига ҳисоблаш тупроқ ва тўшаманинг боғланмаган қатламларидаги силжиш бўйича бажарилиши лозим.
7.23. Қаттиқ бўлмаган йўл тўшамаси ва йўл пойининг ҳисобий юкланиш таъсиридан зўриқиши ва деформациясини кўп қатламли тузилмалар эластиклик назариясини қўллаб, қатламлар чегарасидаги мумкин бўлган энг ёмон туташув шароитини ҳисобга олиб аниқлаш лозим. Кўп қатламли йўл тўшамалари ва йўл пойини икки ва уч қатламли ҳисобий моделга келтиришга рухсат этилади.
7.24. Йўл тўшамасининг ҳисобий мустаҳкамлик натижалари қандай бўлишидан қатьтий назар зич ҳолатдаги тузилма қатламлари қалинликларини 40-жадвалда келтирилгандан кам бўлмаган қийматларда қабул қилиш лозим.
40-жадвал

Йўл тўшамасининг қоплама ва бошқа қатламлари материаллари

Қатлам қалинлиги, см

Йирик донали асфальтбетон

6-7

Майда донали асфальтобетон

3-5

Қумли асфальтбетон

3-4

Органик боғловчилар билан ишлов берилган чақиқ тош (шағалли) материаллар

8

Шимдириш усулида органик боғловчилар билан ишлов берилган чақиқ тош

8

Боғловчилар билан ишлов берилмаган чақиқ тошли, шағалли ва чақиқ тош қўшилган шағалли материаллар:
қумли асосда
мустахкам асосда (тош ёки мустахкамланган тупроқда)

15
8

Органик ёки анорганик боғловчилар билан ишлов берилган материаллар ва тупроқлар

10

Изоҳлар: 1. Асфальтобетонли қопламаларнинг катта қалинликларини I ва II тоифали йўллар учун кичигини эса III ва IV тоифали йўллар учун қабул қилиш лозим.
2.Тузилма қатлам қалинлигини барча ҳолларда минерал материал қатламларида ишлатилган энг йирик тош ўлчамидан камида 1,5 марта катта қилиб олиниши керак.
3. Тошли материалларни лой ва суглинкали тупроқларга ётқизилганда қалинлиги 10 см. дан кам бўлмаган қум, чақир қум, мустаҳкамланган тупроқ ёки бошқа сувга чидамли материаллар қатламини кўзда тутиш лозим.



Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish