Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Бўйлама ва кўндаланг, сиқилишга ва чўзилишга ишлайдиган чоклар В12,5 ва юқори синф бетонли асосларда кўзда тутилиши зарур. 7.13



Download 2,59 Mb.
bet24/33
Sana21.04.2022
Hajmi2,59 Mb.
#569200
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
2 5407018677797129396

7.12. Бўйлама ва кўндаланг, сиқилишга ва чўзилишга ишлайдиган чоклар В12,5 ва юқори синф бетонли асосларда кўзда тутилиши зарур.
7.13. Темирбетон, армобетон ва бетон плиталардан йиғма қопламали йўл тўшамаси тузилмаларини мустаҳкамлиги тенг бўлган бошқа турдаги қопламалар қуриш учун яроқли маҳаллий йўл қурилиш материаллари бўлмаган мураккаб муҳандислик-геологик, гидрогеологик ва иқлим шароитларида техник-иқтисодий асослаш натижасида қабул қилиш рухсат этилади.
7.14. Йиғма қоплама плиталарини намунавий лойиҳалардан қабул қилиш ёки ғилдирак босимига ва илгакларидан кўтариб транспорт воситаларига ортиш, тахлаш ва монтаж қилишда ўз оғирликлари таъсирига чидамлиликлари ва ёрилмасликлари шарти бўйича лойиҳалаш зарур.
7.15. IV тоифали йўлларда қумли асосга ётқазиладиган йиғма қопламалар тагига қопламанинг бутун кенглигида икки томонидан 0,5 м ли заҳира билан ва қопламанинг кўндаланг чокларидан ёнбағирлар томонга 0,75 м кенгликда чиқарилган геотекстил материалларидан қатламлар ётқазишни кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир.
Кенглиги 1,5 м дан ортиқ плиталардан қопламалар қуриладиган бўлса чоклар ва қоплама четлари тагига кенглиги 0,75 м дан кам бўлмаган тасма кўринишида қатламлар қуришга рухсат этилади.
Техник-иқтисодий асосланганда шундай тузилмаларни III тоифали йўлларда ҳам кўзда тутиш мумкин.
7.16. I-III тоифали йўлларнинг баландлиги Зм.дан ортиқ бўлган қоя-тоғ жинсларидан ташкил топган кўтармаларида, кўтарма баландлигидан қатъий назар темир йўллардан ўтадиган йўл ўтказгичлар олдидаги, 200 м. гача масофада, шунингдек йўл пойининг бир текисда чўкмаслиги кутиладиган йўл қисмларининг индивидуал лойиҳаларида, тўрсимон арматурали цементобетон қопламалари қуриш тавсия этилади.
7.17. Қуйма цементбетон қопламалар қалинлигини ҳисоблаш автомобиллар оғирлигидан тушадиган жами юкланишнинг катталиги ва қайтарилишини, ҳамда ҳароратни эътиборга олган ҳолда бажарилиши лозим.
7.18. Қуйма ва йиғма қопламали қаттиқ йўл тўшама асослари қалинлигининг ҳисоби, йўл пойи ва йўл тўшамасининг ҳар бир қатламидаги силжишнинг чегаравий мувозанати шарти бўйича олиб борилиши керак. III ва IV тоифали йўлларда қаттиқ йўл тўшамасини эластиклик чегарасидан ташқарида ишлашига руҳсат этилиши мумкин. Бундай ҳолларда силжишдаги чегаравий мувозанат шарти буйича асос қалинлигини ҳисоблаш талаб қилинмайди.
Асос қалинлигини, мустаҳкамлик шартидан келиб чиқиб, йўл тўшамасини қуриш даври учун алоҳида (асосни - қурувчи транспорт ҳаракати учун фойдаланиш мақсадида) ва автомобиль йўлидан фойдаланиш даври учун алоҳида ҳисоблаш лозим. Ҳисоблаш натижасида катта қалинликдаги асос қабул қилинади.
7.19. Бетон асосли асфальтбетон қопламалар ҳисобини икки шарт бўйича бажариш лозим:
қишнинг энг совуқ ойида асфальтбетон қопламасининг ёрилишга чидамлилиги;
автотранспорт воситаларидан кўп марта қайтариладиган оғирлик таъсирига қоплама ва асос мустаҳкамлигининг чегаравий қаршилиги.
Асфальтбетон қопламаси ва цементбетон асосининг мустаҳкамлигини йилнинг энг ноқулай даври - асфальбетоннинг эластиклик модули энг кичик бўлган ёзнинг иссиқ ойлари учун ҳисоблаш лозим.

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish