Корхонанинг лаборатория таркиби
«Трасса» комплекс йўл лабораторияси
«Трасса» комплекс йўл лабораторияси автомобиль йўлларини ташхис қилиш, паспортлаштириш, транспорт-эксплуатацион ҳолатини назорат қилишга мўлжалланган.
Ўлчов воситаси RU.С.27.062.А №39039 давлат реестри билан тасдиқланган.
Йўлларнинг асосий геометрик кўрсаткичларини ўлчашни (трасса режаси, кўндаланг ва бўйлама кесимлар), йўл қопламасининг мустаҳкамлиги, равонлиги, тишлашиш коэффициенти, йўлнинг ҳаракат жадаллиги ва таркиби, конструктив элементларининг мавжудлиги ва ҳолатини аниқлашни таъминлайди.
Ford Transit Jumbo, Ford Transit Van, Iveco Daily, Fiat Ducato, Volkswagen Crafter, Peugeot Boxer, ГАЗ-3221, ГАЗ-2217 автомобиллар базасининг шассисига ўрнатилади.
AMAC (Vectra, Франция), ARAN (Fugro, Канада), Road Surfase Vehicle (GREENWOOD Engineering, Дания), Hawkeye 2000 (ARRB, Австралия) лабораторияларининг аналоги ҳисобланади.
Расм 16. «Трасса» комплекс йўл лабораторияси.
Йўл кўчма комплекс лабораторияси ўлчаш воситаси сифатида сертификациялаштирилган. “ТРАССА” кўчма лабораторияси таркибига кирувчи КП-514СМП ўлчаш комплексига ўлчаш воситаси турини тасдиқловчи №39039 сонли, ўлчаш воситаларининг Давлат реестирида №43637-10 рақам билан қайд этилган гувохнома ва Россия Федерациясида фойдаланишга рухсат берилган. Ўлчаш воситаси сифатида кўчма комплекс лабораторияси Қозоғистон Республикаси ҳудудида ишлатилиши мумкин.
“ТРАССА” кўчма лабораторияси таркибига кирувчи КП-514СМП ўлчаш комплексига №7737 сонли сертификат олинган.
«ТРАССА» лабораториясининг ўзига хос ҳусусияти шундаки, юқори тежамкор, комплексли, аниқ ўлчамли.
Транспорт оқимлари ўлчамларини аниқловчи видео анализатор
Автомобиль йўлларида транспорт оқимининг таркибини ва ҳаракатланиш жадаллигини аниқлашга мўлжалланган.
Расм 17. Транспорт оқимлари ўлчамларини аниқловчи видео анализатор.
Ҳаракатланиш тасмаларининг видео тасвири орқали автоматик тарзда ўтаётган транспорт воситаларнинг сони, тури ва тезлиги аниқланади.
Кўчма лаборатория кузовига махкамланадиган пневмомачтага ўрнатилади. Кўчма лабораториясиз алохида штативда ишлаши ҳам мумкин.
Олинадиган ўлчампар: ҳаракатланиш жадаллиги, транспорт оқимининг 5 та гуруҳ бўйича таркиби, ҳаракатланиш тезлиги, автомобиллар орасидаги масофа. Автотранспорт воситаларининг ўтиш вақти, куни амалдаги вақтга боғланади ва ҳисобот жадваллари тузилади.
Техник ҳусусиятлари:
Транспорт воситаларининг асосий классификацияланган
гуруҳи сони - 5 та
Транспорт воситаларининг аниқланадиган максимал
тезлиги – 160 км/соат.
Назорат қилинадиган йўлнинг ҳаракатланиш
тасмаларининг сони 4 тагача.
Кучланиш - 12В
Расм 18. “Дорога-Про” дастурида ҳаракат жадаллиги маълумотларини қайта ишлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |