Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet185/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

лари устида сўзлашга ўтдиКейин болалари тўғрисида сўз-
лашга ўтди.

  1. Руҳий ҳолатни: Бунда кўпинча ҳолат билдирувчи сўзлар билан бирга келади: аччиқ устида, жаҳл устида, ғазаб устида: Ел ортиқча бир ғазаб устида эди, ер юзидаги тиккайган нарса- ни букиб-янчиб ташламоқчи бўлгандай пишқирар эди. (А. Қод.)

Чиқиш келишигидаги устидан сўзи қуйидаги маъно муноса- батларини ифодалайди:

  1. Иш-ҳаракат бирор предметнинг устидан йўналганини: Қоронғиликдан эски кул ранг пахталик чопоп устидан белбоғ боғлаган ўрта бўйли, қотмагина чол чиқиб келди. (А. Қ.) Хай- ри хатни стол устидан олиб улгурмасданоқ, Халил ота билан Баҳор кириб келишди. (Ш. Р.)

  2. Иш-ҳаракат бирор шахсга қарши қаратилганини, йўнал^ тирилганини: ...Саида устидан ёзилган аризанинг ...биринчи нусхаси эди. (А. Қ.)

Олд. Жўналиш келишигидаги олдига сўзи иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг олдинги қисмига йўналтирилганини ифода- лайди: Шу пайтда мактаб қизлари... Зебининг олдига келди- лар-у, уни ўраб олдилар. (Ш. Р.) У пиёлага чойни қуйиб, Ер- матнинг блдига қўйди. (0.)
Урин-пайт келишигидаги олдида сўзи қуйидаги маъно му- носабатларини ифодалайди:

  1. Иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг олдида содир бўл- ганини ифодалайди: Тўрахонов Пўлатнинг расми олдида тур- ган Баҳорга кўзи тушди-ю, бирданига юришини секинлаштир- ди. (Ш. Р.) Гулноз дадасининг келганини эшик олдида тўх- таган машина моторининг гуриллашидан сезиб, уйдан отилиб чиқди. (Ҳ. Ғ.)

  2. Иш-ҳаракатнинг бирор шахс олдида содир бўлганини ифо- далайди: Қизил шапкали, қотмагина темир йўлчи минбарга югуриб чиқди-да, Охунбобоев олдида ғоз туриб рапорт бер- ди. (Ҳ. Ғ.) ...Агар кўзини ёғ босган бўлса, халойиқ олдида ба- ланд товуш билан айтиб, кўзини очишимиз керак. (А. Қ.)

Чиқиш келишигидаги олдидан сўзи қуйидаги маъно муно- сабатларини ифӧдалайди:

  1. Иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг олдидан ёки олдинги қисмидан йўналганини: Муқимий Миён Сотиболдихоннинг ол- дидан қайтиб келаётганда ҳужра даҳлизида паранжили Зиёда аяга дуч келди. (С. Абдулла.) Мадамин Олахўжа маҳсум ол- дидан кўнгли ўксигандай бўлиб кетгандан бери келмай қўй- ди. (П. Т.)

  2. Иш-ҳаракатнинг бири олдидан бошқаси содир бўлгани- ни: Бюро олдидан Носиров Саида билан, гаплашиб, унинг узил- кесил розилигини олди. (А. Қ.) У кетиш олдидан олган нарса- ларини яна кўздан кечирди:

Орқа. Жўналиш келишигидаги орқасига сўзи иш-ҳаракат* нинг бирор._ предметнинг орқасига, қарама-қарши томонига


йўналганини ифодалайди: Майор стол орцасига ёзилган хари-' тани кўздан кечирди. (Ҳ. Ғ.) Довучча чайнаётган бола... нари~ роща бориб эшик орцасига беркинди. (С. Аҳм.)


Урин-пайт келишигидаги орқасида сўзи иш-ҳаракатнинг бн* рор предметнинг орқаснда содир бўлганини ёки предметнинг ўрни бошқа предметнинг орқасида эканини англатади: Унг то- 'мондаги тахлаб қўйилган ёғоч бордонлар орқасида от киш- нади. (А. Қ.) Девор орцасида онасини соғинган бузоқ чўзиб- чўзиб маърайди. (С. Аҳм.)
Чиқиш келишигидаги орқасидан сўзи қуйидаги маъно муно- сабатларини ифодалайди:

  1. Иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг орқасидан, орқа то- монидан йўналганини: Адир орцасидан баркашдек ой кўтарил- моқда. (С. Аҳм.) Қўшиқ энди авжига чиққан эди, ишком ор- қасидан хотин кишининг зардали товуши келди. (С. Аҳм.)

  2. Иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг орқасидан, кетидан, давомидан содир бўлганини: Овқат орқасидан чой берилди. (А. Қод.) Алишер Лутфий орқасидан меҳмонхонага киради. (0.)

Ён. Жўналиш келишигидаги ёнига сўзи иш-ҳаракатнинг би- рор предметнинг ён томонига йўналганини ифодалайди: Ойни- са ҳамкасблари ёнига минг машаққатлар билан етиб келди. (Ҳ. Ғ.) Гулноз конверт елимини лабида ҳўллаб ёпиштирди ва Лобарнинг деразаси ёнига бориб уни чертди. (Ҳ. Ғ.)
Урин-пайт келишигидаги ёнида сўзи иш-ҳаракатнинг бнрор предметнинг ёнида (унга яқин ерда, жойда) атрофида, ҳато- рида содир бўлгаишш ифодалайди: Ойниса Гулнознинг ёнида ўтириб, рўпарасидаги Алижон билан Иўлдошни кўздан кечи- рарди. (Ҳ. Ғ.) Султонали эрталаб уйқудан туриб,... болалари ёнида чой ичмай, СолиХ маҳдумнинг ҳовлисига қараб кетди. (А. Қод.)
Чиқиш келишигидаги ёнидан сўзи иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг ёнидан йўналганини ифодалайди: Улар посёлка ёнидан бурилиб, узоқдан саробдай кўринган ясси тоғлар сари 'йўл олдилар. (Ас. М.) Гулноз ҳам ўз навбатида меҳмонлар- ни мева ейшига қистар, айниқса Ойнисанинг ёнидан кетмас, унга гоҳ қизил олма, гоҳ оқ ўрик, гоҳ кўксултон тутарди. (Ҳ. Ғ.)
Ич. Жўналиш келишигидаги ичига сўзи иш-ҳаракатнинг би- рор предметнинг ичига йўналганини ифодалайди: Тўрахонов отини қимтиб, ариқдан ўтди ва боғ ичига кириб кетди. (Ш. Р.) ...йирик қор парчалари хизматкорхонанинг кичкина деразаси- га урилар, унинг синиқ ойнасидан уй ичига ҳам уриб кирар... (О.)
Урин-пайт келшнигидаги ичида сўзи ҳуйидаги маъно муно- сабатларини ифодалайди:

  1. Иш-ҳаракатнинг бирор предмет ичида, ички томонида, ораснда содир бўлишини: Толзорлар ичида шоли, буғдой ортиб



келган аравалар, отлар, эшаклар қатор тизилиб туришади.. (Ҳ. Ғ.) Низомиддиновнинг қўлидаги папиросидан сизиб чиқа- ётган тутуи уй ичида ҳалқа-ҳалқа бўлиб сузиб юрибди. (С. Аҳм.)

  1. Иш-ҳаракатыи бирор ҳолат, вазият ичида содир бўлгани- ыи: Оппоқ цуюн ичида трамвай қўнғироғи эиштилди. (Ҳ. Ғ.) Анвар Раънонинг ола-чалпоқ кўланка ичида хаёлий бўлиб кў- ринган юзига қаради. (А. Қод.)

Шунингдек, иш-ҳаракатнинг бирор руҳий ҳолатда содир бўлганини ифодалайди: Ҳаяжон ичида келиб, аввал Саидага қўл берди. (А. Қ.) Хотинини... мана шундай ҳаяжон ичида би- ринчи марта кўриб туриши эди. (Р. Ф.)

  1. Иш-ҳаракатни маълум бир давр, вақт ичида содир бўл-< ганини ифодаЛайди: Зайнаб уч-тўрт ойнинг ичида киши тани- маслик ҳолга тушган эди. (А. Қод.) Бектемир қишлоқда бир- пкки соат ичида болалардан, аёллардан, чоллардан бир-бири- дан фожиа воқеаларни эшитди. (О.)

Чиқ'иш келишигидаги ичидан сўзи иш-ҳаракатни бирор предмет ичидан, орасидан йўналганини ифодалайди: Гулноз меҳмонларни ишкомлар ичидан олмазорга олиб чиқди. (Ҳ. Ғ.) Урмонжон токчага суяб қўйилган бир ўрам қоғоз ичидан бмр тахтасини олиб Қурбон отанинг олдига ёзди. (А. Қ.) Шу пайт- да дарахтлар ичидан чиққан мактаб қизлари... уни ўраб олди- лар. (Ш. Р.)
Томон. Бу кўмакчи маълум кўмакчили конструкцияда соф кўмакчига ҳам айланган («Жўналиш келишигидаги сўзлар би- лаи келадиган кўмакчилар»га қаранг).
Жўналиш келишигидаги томонга, томонига сўзлари иш-ҳа- ракатнинг бирор предметга томон йўналишини ифодалайди: Уста Баҳром шошиб бориб, боласининг бош томонига ўтирди. (М. Исм.) Эртасига онаси қуда томонга одам юборди. (А. Қ.) Ҳовлидагилар ҳаммаси ланг очиқ дарвоза томонга интилди. (Ҳ. Ғ.)
Урин-пайт келишигидаги томонда, томонида сўзлари иш-ҳа- ракатнинг бирор йредмет, жой яқинида содкр бўлганини ифо- далайди: Бу воқеа ҳув кўкариб кўриниб турган тоғ томонда бўлган эди. (Ас. М.) Билмадим, ҳар ҳолда у қишлоқ тзмонда турур эди.
Чиқиш келишигидаги томондан, томонидан
сўзлари қуйида- ги маъно муносабатларинй ифодалайди:

  1. Иш-ҳаракатнинг бирор нредмет томонидан йўналга- нини: Ҳаял ўтмай ўша томондан Урмонжон чиқиб келди. (А. Қ.) Эишк томондан Ҳамид ҳам кўриниб қолд'и. (А. Қод.) Дирё томондан эсган изғирин бурунни учириб кетай дей- ди. (А. Қ.)

  2. Иш-ҳаракатнинг содир бўлишидаги объект маъносини: Муҳаммад Аминхўжа „.тоғаси ва тоғасининг хотини томонидан қайноқ қарши олинар Зди. (С. Абдулла.) Узбек ойим маргилон-




Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish