Бунча сўзи баъзан фонетик ўзгаришға учраб, мунча шак* лида айтилади: Мунча шошасиз? Бу сўз оз равиши билаи бйр* га келиб, миқдорнинг ортиқлигини билдиради: Озмута жой~ ларни кўрмадик (кўп жойларни кўрдик).
Шунча сўзига -ки юкламаси қўшилиб, эътиборсизлик маъ- носиии ифодалайди: Шунчаки гапирдим-қўйдим-да. Бизнинг
таклифларимизни шунчаки қўл силташ билан рад қилиб бўл- майди.
Кўрсатиш олмошлари тузилишига кўра 2 хил бўлади: 1) сод- да кўрсатиш олмошлари: у, бу, шу, ўша; 2) қўшма кўрсат^иш олмошлари: мана шу, аца щу, мана бу, анави (ана у).
Бу олмошлар маъносига йўра Ҳам 2 хил бўлади; 1) конкрет кўрсатиш олмоШлари: шу, ўша; 2) конкрет бўлмагаи кўрса* тиш олмошлари: у, бу.
Конкрет кўрсатиш олмошлари сўзловчи ва тингловчига ол* диндан маълум бўлган прёДме!' ёки воқеани ифодалаш учу| қўлланади: Ўша (уй) аввалдан маълум бўлган, илгари шу ҳақда фикр юритилган предметни, шу (одам) эса фикр юрй« тилаётган (айни бир вақтда еўзловчи ва тингловчига маълуМ бўлган) иредметни билдиради.
Конкрет маънони ифодаловчи кўрсатиш олмошлари ма< софа ва вақтнинг яқин-узоқлигини ифодалашига кўра икки хил бўлиши мумкин: а) шу олмоши сўзловчига яқин масофадаги предметни, шунинг билан бирга вақтга кўра ҳам яқинда содир бўлган воқеани билдиради: шу уйда тураман (ё сўзловчи кўр- сатиб гапираётган уй, ёки сўзловчи олдин шу ҳақда гапирган, ҳозир эслаётган уй); б) ўша олмоши сўзловчидан нарироқда- ги предметпи ёки аввалроқ бўлгаи воқеани билдиради: Уша ки- ши (ўша кишини чақиринг). Бу гапни 2 хил аиглаш мумкин; илгари шу киши ҳақида гап юритилган, ҳозир — сўзлаш мо- ментида уни эслаб ўша кишини чақиринг дейилади. ёки одам- лар орасндан, сўзловчидан анча нарида бўлган кишини қўл ёки бош билан ишора қилиб, ўиш кишини чақиринг дейилади.
Конкрет б.ўлмаган кўрсатиш олмошлари ноаниқ предмет, нотаниш шахс ёки воқеаларни кўрсатиш учун ишлатилади.
Бу олмоши аввалдан маълум бўлмай, сўзлаш моментидагииа маълум бўлгаи, сўзловчи яқинидаги предмет ёки шахсни кўр- сатади: Бу иш ҳаммани қизиқтирди. Бу фикр унга маъқул бўлмади. (А. Қ.)
У кўрсатиш олмоши ҳам сўзлаш моментида маълум бўлгаи, лекин сўзлаш вақтида мавжуд бўлмаган, сўзловчидан узоқроқ- даги предметни ёки олдинроқ бўлган воқеани кўрсатади: У йўлдан юрганига пушаймон бўлди. (А. Қ.) У қиз кўнглида кек сақлайдиган экан-да. (А. Қ.)
Мана, ана сўзлари ҳам масофани кўрса.тишга кўра фарқ- ланади. Шунинг учун ҳам мана сўзи кўрсатиш олмошлари би- лан бирикиб келганда яқиндагн предметни, ана эса узоқдагм предметни кўрсатади: Мана, ана сўзлари ўша олмоши билаи
ёнма-ён келиши мумкин. Бундай вақтда қўшма олмош эмас, мана — кесим, ўша аниқловчи саналади: Мана ўша бетиним ёшлик. (Ас. М.)
Do'stlaringiz bilan baham: |