цикармахлик керак.) Энди гапнинг иккинчи томонига назар
ташлайлик. (А. Қ гапнинг боища томонига назар ташлай-
лик.)
Баъзан предмет, ҳодисанинг тартибини кўрсатишда аввлл саиоқ сон, уидан сўнғ тартибни ифолаловчи бирикмалар иш- латилади: Икки кун шу хилда ишлаган бўлса ҳам, учинчи ку- ни табелчи бехосдан упинг номини айтди. (А. Қ.) Жиноятчи- лар тўдаси фош қилингандан кейин икки йил устма-уст план тўлмади, учинчи йили зўрға тўлди. (А. Қ.)
Сонлар уюшиқ бўлак вазифасида ишлатилғанда ҳам, олдин- гиси саноқ сон, кейингиси тартиб сон формасида бўлиши мум- кин: Уқнинг ҳам бири бекорга кетиб, ихкинчиси Аҳмаджоннинг бошини ялаб ўтди. (А. Қ.) ...Бир томонда майда ва шўх, ик- кинчи томонда кишининг қалбини тирнайдиган катта ашула бўлмоқда. (А. Қ.) Раис дарров ўрнидан турди, бир қўлини ор- қасига қўйиб, икхинчи қўлини боши узра камалак қилиб ик- ки-уч елка қоқди. (А. К.)
Тартиб сонлар йил, о.й, куиларнинг тартиби, сирасини кўр- сатиб, вақт билдирувчи отлардан олдин келади: Иккинчи май куни меҳмон чақирган эдик. (А. Қ.) Ташвишли қирқ бирикчи йилнинг кузида Саодат билан алоқамиз узилди. (С. Аҳм.) Ун биринчи январь куни трассага икки минг киши чиқиб, иш бош- ланиб кетди. (А. Қ.)
Тартиб сонлар баъзан предметларнииг тури ёки навини ҳам кўрсатади: Токчадаги бешинчи чироқ липиллаб ёнар эди. (А. К) Мана шундай мажлис ва ■ байрам кунларидагина ёқиладиган қирқинчи осма чироқ ҳозиргина ёқилган бўлиб, ҳали пилиги кўтарилган эмасди. (А. Қ.) У еттиичи чироқни олдига қўйиб, эрининг тўнини елкасига ташлаганича ўтирар- ди. (С. Аҳм.)
Тартиб сонлар ғапда сифатловчи аниқловчи бўлиб келади: Биринчи масала юзасидан Бўтабой акага сўз берилди. (А. Қ.) Иккинчи қаторнинг бир чеккасида ўтырган аёл қўлини кўтар- ганича ўрнидан турди. (А. Қ.) Ҳаракат белгисини кўрсатиб, ҳол вазифасида ҳам келади: Бунақасини бириичи эшитяпман. (С. Аҳм.) Мен колхозга биринчи ёзиламан. (А. Қ.) Мен «Ур- 'фон» мактабига биринчи борган куним... (А. Қ.)
Тартиб сонлар отлашганда эга (Дуишаннинг юзтасини ўл- 'дирсанг, юз бириычиси, мичгтасини ўлдирсанг, минг биринчиси 'сени ҳам ўлдириши мумкин. (А. Қ.), кесим (Менинг тегирмо- ним, районда биринчи, сен тегирмоннинг фаҳмига етмайсан. (А. Қ.), тўлдирувчи (Сафаров тугаган папироснинг чўғидан иккинчисиии тутатиб олиб, нари-бери юрди. (А. Қ.), ҳол (Мачит- нинг қатор уч ҳужрасидан бири мактаб, иккинчисида домламиз ўтирар эди, учинчисага ака-ука Қутбиддин ва Ҳусниддинлар кў- ниб келишёи. (А. Қ.), қаратқич аниқловчи (Болаларнинг ик- китасидан сўрашди, учинчисининг ҳеч нарсаиан хабари йўқ эӧи.) аазифасида келади.
Тартиб сонлар* гап бўлаклари билан грамматкк жиҳатдан боғланмай, кириш сўз вазифасида ҳам кслади: Усмонжон Ума- ров, биринчидан, жуда ёш коммунист, икшпчидан, бюро со-с- тавига кириши аниқ бўлган Умида Умарованинг эри. (А. Қ.)
СОННИНГ ТУЗИЛИШ ТУРЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |