§. Узлик олмоши. Олмошнипг бу тури бир сўз — ўз сўзидан иборат. Бу сўз тарихан негиз, моҳият маъносини ифо- далаган (ўз-ак сўзи ҳам шу маъно билан боғлиқ).
Уз олмоши ҳар учала шахс, бирлик ва кўпликдаги киши- лик олмошлари ўрнида ишлатилиб, кўпинча шахсни, баъзан предметни кўрсатади. Барча келишик қўшимчалари ва баъзи кўмакчилар билан қўлланади: Биз ўзимизнигина ўйламаймиз. Узингиз билан биргамиз. Узингни эр билсанг, ўзгани шер бил. (Мац,ол.) Уз олмошининг қўлланишида қуйидаги ҳолатларнн кузатиш мумкин:
ўз олмоши бош келишик формасида эгалик билан келиб, турли шахсни ифодалаши мумкин. Айрим вақтда ўз олмоши- нинг маълум шахсга тааллуқлигини таъкидлаб кўрсатиш учун ундан олдин бош келишик, баъзан қаратқич келишик қўшим- часини олган кишилик олмошлари қўлланади: мен(ипг) ўзим бажардим, сен(инг) ўзинг бажардинг; у(нинг) ўзи бажарди; бпз(нинг) ўзимиз бажардик, сиз(нинг) ўзингиз бажардингиз, улар(ныыг) ўзлари бажардилар.
Баъзан ўз олмоши ўрнида кишилик олмоши ишлатилса ё услубда анча ўзгариш содир бўлади, ёки уларни алмаштириб бўлмайди: Модомики, шундоц экан, ўзингиз берган маслаҳат- га ўзиигиз овоз беришингиз шартми?! (А. Қ.) Нима цилсам ҳам мен 'ўзим биламан. Идорангизга бормоцчи бўлиб турсам, ўзингиз келиб цолдингиз. (С. Аҳм.) Узингиз гапиринг, ўрга^ нинг. (А. Қ.)
Бошқа келишик формасидаги ўз олмоши ҳам баъзан шу келишиклар формасида келган кишилик олмошлари ўрнида қўл- ланганда, уларнинг синоними бўлиб келади: ...Ҳаммаси ўзинг- изга маълум. (О.)— ...сизга маълум. Узларингизга қийин бў- лади. (С. Аҳм.)—Сизларга кийин бўлади. Шу чоқ кўзларимга ўзимнинг домлам кўрингандай бўлиб кетди. (0.)—...менинг домлам кўрингандай бўлиб кетди. Айб ўзингда!—Айб сизда! Қелин ўзимиздан чьщди. (А. Қ.)—Қелин биздан чиқди. Би;> раисликка ўзингизни таклиф циламиз. (А. Қ.)— ...сизни так- лиф циламиз; 2) отлар олдида қўлланган ўз олмоши улар апг- латган предметни аниқлаб, субъектга хос эканлигипи кўрса- тади! Бу кунларда ҳар ким ўз дард-алами, ўз ғам-ҳасрати би
лан банд эди. (А. Қ.) Мштаблардаги коммунистларни ўз ҳи- собимизга кўчирдик. (А. Қ.) Мен ўз тилагимни унга билдир- сам. (0.) Қиз ўз қилмиишга иқрор бўлди. (А. Қ); 3) ўз ол* моши қаратқич келишиги формасидаги кишилик олмошидан кейин келиб, ■ кишилик олмошини қатъий айириб, таъкидлаб кўрсатади, унинг изоҳловчиси бўлади: Сенинг ўзинг ҳамма нар- сага дарров тушуна қолганмисан? (А. Қ); 4) ўз олмоши тур- ли хилдаги модал оттенкаларни ифодалаш учун ҳам қўллана.* ди: Нима қилмоқчи ўзи? (С. Аҳм.)—Қизиқмисан ўзи? (А. Қ,) Хўш, нима гап ўзи? (А. Қ.)-*— Миянг борми ўзи? (А. Қ.) Шу функцияда баъзай кўрсатиш' олмошлари билан бирга келадй:-4*
Do'stlaringiz bilan baham: |