у и — тил олди, лаблашмаган, тор унли (ад.-орф. и). Узбек Чилининг 'ҳамма шеиаларида учрайди: иш, тиш, илмоқ.
й — тил олди, лаблашмаган, тор унли. Адабий тилимиздаги и товушнга нисбатан кучлироқ ва чўзиқроқ айтилади. Асосан Самарқаид, Бухоро шаҳар шеваларида, қисман Боғдод шева- сида учрайди, Мисоллар: бйз, барамйз, этамйз, келйнг.
ы — тил орқа, лаблашмаган, тор унли (ад.-орф. и). Адабий ; тилдаги и товушининг тил орқа вариантидир. Мисоллар: қызық, қыргыз, қыз.
: и — товушининг қисқарган ёки кучсизланган ҳолатини кўрсата-
ди. Бу холат баъзан ундошлар орасига (:) белгисиии қўйиш билан ҳам англатилади: ба лэк, би рақ, пичақ ёки б:лэк, б'.рақ, п'.чақ.
§. Ўзбек адабий тили орфографиясидаги ундошларни кўрса- тувчи белгиларнинг кўпчилиги ўзбек тили транскрнпциясида ҳам ўз ҳӧлича қўлланади. Адабий тилдаги баъзи ундошларнинг вариантла- ри ёки ўз белгисига эга бўлмай қолган ундошлар транскрипцияда алоҳида белгилар ёхуд мавжуд белгига бирор диакритик белги қўцшш билан ифодаланади. Масалан, нг ундоши транскрипция- да, 1} шаклида битта асосий ва битта диакрнтик белги билан ифода- ланади.
Узбек тилида л ундошининг икки варианти бор. Шулардан л товушининг тил олди варианти л1 тарзда бир асосий ва бир диа- критик бслги билан берилади. Мисоллар: л'атифа, л'аб, йэшил', гул’, кул'. л товушинипг тил орқа варианти л товушининг адабий орс]:ографиядаги белгиси билан ифодалапаверади: лай, қол, қолтық.
в фонемасининг лаб-лаб варианти траискрипцияда в° тарзда бир
эо эо
асосий ва бир диакритик белги билан ифодаланади: ав, йэйав, қы- ; 00 00 00 ! рав, ҳдйдав, шилав.
в фонемасининг лаб-тиш варианти адабий орфографик белги би-
0
лан и<|юдалапаверади: висал, винт.
Маълумки, ўзбек адабий орфографиясида иккита мустақил фо- нема, яъни ўзбекча қоришиқ ж ундоши билан русча сирғалувчи ж !ундоши бнтта белги орқали кўрсатилади. Транскрипцияда эса бу 'мустақил товушлар алоҳида белгилар билан ифодаланади. Масалан, орфографиядаги белги билан русча ж кўрсатилса (журнал, жюри),
1 ўзбекчн қорншнқ ж транскрипцияда ж тарзида (жийда, жилд каби) кўрсатилади.
§. Баьзи шартли ифода ва диакритик белгилар. Транс- крипцияда шартли белгилар ҳам ишлатилади. Бундан мақсад ёзиб олииаётгап материални мумкин қадар апиқ қилиб бериш- дир. Транскрипцинда ншлатнлиши мумкин бўлгап ана шундай айрим шартлн белгнларни кўрсатиб ўтамиз:
= — бу белги таржима билан оригиналпинг ёки асосий текст би- лан комментариянинг орасида қўйилади. Упипг ўрпида тире (—) ишлатилиши ҳам мумкип.
!> •- бирор форманииг бошқа формага ёки бирор сўзнинг бошқа г бирор сўзга ўтганлигини кўрсатади. Масалан, эски ўзбек тилидаги дурур, турур феълидан ҳозирги ўзбек адабий тилидаги -дир аф- фикси келиб чиққан. Бу ҳодиса қисқача қилиб дурур >> дир тарзи- ;,а кўрсатилади.
Андижон, Фарғона, шунингдек, қипчоқ шеваларида адабий тил- даги с товуши сўз бошида баъзан ч товушига ўтади. Бу қуйидаги- ча кўрсатилади. Масалан, сач>чач, сачрамоқ>чачрамоқ: с>ч.
< — бирор сўз ёки форманинг қайси сўз ёки формадан келиб чиққанлигини кўрсатади. Масалан, Андижон шевасида билан фор- маси ила формасига ўтади. Масалан, «Бой ила хизматчи». Бу ила <билан деб кўрсатилади.
/ — белгиси иккита форманинг функционал жиҳатдам тенг ҳу- қуққа эга эканлигини кўрсатади. Масалан, адабий тилдаги -,ғ.ай ва -дек аффикслари шундай хусусиятга эга:-дай//-дек.
/ — бир шевадаги формаларнинг вариантларини кўрсатиш учун қўлланилади. Масалан, Андижон, Қўқон, Жиззах шеваларида -ни формасининг икки варианти бор: -ни / -ди. Шу шеваларда ва кўпроқ қипчоқ шеваларида -ди / -ти, -ды / -ты вариантлари ҳам учрайди.
: — белгиси унли товушнинг ёнидан қўйилганда чўзиқ талаффуз этилишини англатади: ша:р (шаҳар), ба:р (баҳор) каби.
ся — мосликни, алмашишни кўрсатади; қўлла со қўлда. Айрим конкрет вазиятда бошқача функцияда қўлланилиши ҳам мумкин.
' — ундошнинг юмшоқ талаффуз қилинишини кўрсатади: А/ и — товушининг кучсизланишини кўрсатади: балак, т^лэк. Ун- лининг кучсиз айтилиши баъзан ундошлар орасидаги (:) белгиси билаи ҳам кўрсатилади: б:лэк, т:лэк, п:чақ.
[ ] —умумий текстдап ажратилган, транскрппция қи-
линган сўзларни кўрсатади. Автор ёки редакторнинг хоҳишига кўра баъзаи бошқача белги маъноеини ҳам англатиши му?,:кин.
УНЛИ ВА УИДОШ ТОВУШЛАР, УЛАРНИНГ УЗАРО МУНӦСАБАТИ
§. Маълумки, ҳамма тиллардаги товушлар, аввало, икки- та катта группага бўлинади: 1) унли фонемалар: 2) у н- д о ш ф о н е м а л а р.
Ҳар бир тил ўзига хос унлилар системасига эга. Тилдаги унли- лар системаси вокализм дейилади (вокалмзм сўзи латинча .уокаНз сўзидан олинган бўлиб, унли (овозли) демакдир). Уидошлар система- си эса коь-сонантизм дейилади (консоиантизм сўзи инглизча копзопап- 11зт сўзидан олинган бўлиб, ундошлар системаси демакдир). Унли- лар билан ундошларнинг фарқлари асосан қуйидагилардан иборат:
Унлилар одатда соф овоздан иборат бўлади. Шунииг учун ҳам уларда оҳангдорлик юқори туради. Ундошлар эса шовқии- дап ски шовқин билан овознинг қўшилишидан ҳосил бўлади.
Унлилар талаффуз қилинганда, ўпкадан чиққаи ҳаво оғи» бўшлиғида' ҳеч қандай тўсиққа учрамайди. Ундошлар талаффуз қилинганда эса, ҳаво оғиз бўшлиғида бирор тўсиққа учрайди. Ана шу тўсиқнинг характерига кўра ундошлар портловчи ва сирғалувчиларга бўлинади.
Унлилар оғиз бўшлиғида тўсиққа учрамаганлиги сабаб- ли уларни истагапча чўзиб талаффуз қилиш мумкин. Лекин нутқ жараспи таЛаб қилган вақтга нисбатан ортиқча чўзиқлик фоиеманииг социал қимматини пасайтиради. Ундошлар талаф- фузини чўзиб бўлмайди, бунга бирор тўсиқ халақит беради.
Унли ва уидош товушларнинг ўзаро муносабатида қайси би- ри етакчи роль ўйиайди? деган савол туғилиши мумкин. Ас- лида улар тенг қимматли бўлиб, тилнинг асосий бирлиги бўл- ган сўзларни ҳосил қилишда бир хил аҳамият касб этади. Ле- кин путқ процессида унлилар ундошларга иисбатан салмоқли- роқ ўрии тутади. Бу ҳол қисман уларнинг овозга бойлиги билан бслгиланади. Масалан, туркий тиллардаги асосий фонетик қо- иуииятлардан бцри бўлган сйнгармонизм қонунига 'кўра одат- да аффикслардаги товушлар ўзаклардаги товущлариинг харак- терига қараб мослашади, уларда кўпинча ўзакдаги унлининг характерига қараб тил олди ёки тил орқа хусусияти юз бера- ди. Шупиигдек, туркий тил ва туркий бўлмаган бошқа тиллар- да ҳам баъзан биргииа унлидаи сўз ясалиш ҳодисаси кузати- лади. Масалан, ўзбек тнлнда учинчи шахсиииг бирлигини англатупчи у сўзнии тожик тилидаги худди шу функцияни ба- жарувчи у сўзи ва ва бириктирувчи боғловчи маъиосиии анг- латувчи рус тилидаги и сўзи фикримизнииг далили бўла оладн. Лекин бундай мисоллар тилда жуда кам учрайди. Тилдаги сўзларнинг асосий қисми, юқорида айтилганидек, унлилар би- лан ундошлариинг ўзаро биркиши натижасида ҳосил бўлади.
УНЛИЛАРҚЛАССИФИКАЦИЯСИ
§. Ҳӧзиргн ёзма ўзбек адабий тилида олти унли фонема бор: а, о, и, э /е/, у, ў. Булар уч хил йўл билан классификация қилинади. Бунда актив нутқ органларидан бўлган тил ва лаб- ларнинг унлиларни ҳосил қилишидаги ҳаракати ва ҳолати ҳи- собга олинади:
1) тилнинг горизонтал ҳолатига кўра; 2) тилиииг вертикал (танглайга томон) ҳаракатига кўра; 3) лабларнииг иштирокига кўра.
Тилнниг горизонтал ҳолатига кўра уилилар иккига бўли- нади:
а) олдииги қатор ёки тил олди уилилари: и, э, а;
б) орқа қатор ӧки тил орқа унлилари: у, ў, о.
Бундай бўлпнпшнпнг асоси шундаки, тил олди унлилари талаффуз қилингаида тплнииг олдииги қисми кўироқ ҳаракат- га келади (масалап: и, а, а).
Тил срқа унлилари талаффуз қилинганда эса, тилнинг ор- қа қисми ҳа.ракатга келиб, кўпинча юмшоқ танглай томон йўна- лади (масалан: у, ў, о).
Эслатма: Узбек адабий тилида и тил олди фонемасининг тил орқа варианти, у ва ў тил орқа фонемаларининг эса тил ол- ди вариантлари мавжуд: ўрдак, улуш, ука, ўч кабилар.
Тилнинг вертикал (тик) ҳаракатига кўра унлилар 3 га бўлинади:
а) юқори подъём ёки тор унлилар: и, у;
б) ўрта иодъём ёки^ўр'та кенг унлилар: э (е), ў;
в) пастки подъём ёки кенг унлилар: &, о.
Унлиларнинг тор, ўрта ёки кеиг деб бўлинишларига сабаб шуки, уларни талаффуз қилиш вақтида қуйи жағнинг пастга тушуви ёки тилнинг қаттиқ танглайдан узоқлиги ҳар хил да- ражада бўлади. Масалан, и унлисини талаффуз қилиш вақтида тил максимум даражада кўтарилади, пастки жағ ҳам шундай иозицияни эгаллайди. Натижада тил билан қаттиқ танглайнинг ораси минимум даражада яқинлашади ва оғиз бўшлиғидаги ҳаво йўли ҳам минимум даражада қисқариб, тораяди. Ана шу- нинг учун ҳам и, у фонемалари тор ёки ёпиқ унлилар дейилади. Бу ерда у билан и ни бир қаторга қўйишнинг сабаби шундаки, уларнинг талаффўзи вақтида қаттиқ танглай билан тилнинг ора- лиғи деярли бир хил бўлади. Лекин у нинг талаффузида лаб актив иштирок қилганлиги учун унда лаблашиш ҳодисаси юз беради.
а унлисини талаффуз қилиш вақтида оғиз бўшлиғининг ҳо- лати эса тор унли и товушнни талаффуз қилишдаги ҳолатдая кескин фарқ қилади, яъни а товушини талаффуз қилишда паст- ки жағнинг қуйига тушиши ҳам, тилнинг қаттиқ танглайдан узоқлашиши ҳам максимум даражада бўлади. Шунга кўра тил билан танглай ўртасидаги ҳаво йўли ҳам максимум даражада кенг бўлади.
Ана шунинг учун ҳам а, о унлилари кенг ёки очиқ унлилар деб аталади. э билан ў товушини талаффуз қилган вақтда 'эса тил билан қаттиқ танглайнинг оралиғидаги масофа и ва ў то-' вушини ёки а билан о ни талаффуз қилгандаги ҳолатга нисба- тан ўртача ҳолатда бўлади.
Лабнинг иштирокига кўра унлилар 2 га бўлинади:
а) лаблашган унлилар — буларга ўзбек адабий тилидаги . у, ў унлилари киради;
б) лаблашмаган унлилар — буларга ўзбек адабий тилида- ги и, э, а, о фонемалари киради.
Лаблашган унлиларни талаффуз қилган вақтда лаблар ак- тив иштирок этади. Шунинг учун ҳам лаб чўччайиб олдинга чиқади. Бу ҳол товушнинг айтилиши, эшитилишини ўзгартира- ди, натижада янги лаблашган товуш ҳосил бўлади.
Лаблашмаган унлиларни талаффуз қилган иайтда ҳам лаб- лар иштирок этади. Лекин уларнинг иштироки пассив бўлади.
УНЛИЛАР ХАРАҚТЕРИСТИКАСИ
§. Юқори подъём унлилари. Юқори подъём ёки тор ун- лилар сирасига ҳозирги ёзма ўзбек адабий тилида икки унли фонема киради. Булардан бири олдинги ҳатор (тил олди) лаб- лашмагаи и фонемаси бўлиб, иккинчиси орқа қатор (тил орқа) лаблашган у фонемасидир.
и фонемаси. Бу фонема лаблашмаган, тор унли товуш бўлиб, тилнинг горизонтал йўиалишига кўра фарқланадиган олдинги қатор и(и) ва орқа қатор и(ы) вариантларига эга. (Лекйн бу вариантлар орфографияда акс этмайди.) Масалан, и унли то- вуши юмшоқ ўзаклар билан келганда, жумладан, сиз, тил, биз, тиш, киши, йирик сингари очиқ ва ёпиқ бўғинларида юмшоқ талаффуз қилинади, яъни унинг тил олди варианти қўлланади. Қаттиқ ўзакларда, жумладан, чуқур тил орқа ундош товушлар билан бирга келганда, қизил (қызыл), циз (қыз), қирғоқ (қыр- гоқ), ғирот (ғырот), қимиз (қымыз), болдиз (болдыз) каби сўзларда и унлисининг тил орқа варианти қўлланади ва у қат- тиқ талаффуз қилинади. Бу фонема сўзнинг турли ўринларида кела олади.
у фонемаси. Бу фонема лаблашган, тор унли товуш бўлиб, тилнииг горизонтал ҳолатига кўра олдинги қатор у(у) ва орқа қа- тор у (у) вариаптларига эга. Лекин у расмнй ёзма адабий тилда тил орка фонемаси деб қабул қилинган. Тил олдп у товушига: уч (саноқ сон), кцч, буюк, гул, кул сўзларидагн у товуши, тил орқа қаторига қуч, уч (феъл), шур (феъл) сўзларидаги у товуши мисол бўлади. (Лекин бу вариантлар орфографияда акс этмайди.)
Масалан, у унли товушининг вариантларидан бўлгап юмшоқ у (у) кўпинча к, г ундошлари билан [гул (гул), кул (кул) сўзидаги каби], қаттиқ у (у; эса кўпинча қ, ғ ундошлари билан ёндош ке- лади (қум, қуш сўзидаги каби). у фонемаси ҳам и фонемаси каби кучсизланиши мумкин. Бу асосан у фоиемаси урғусиз бўғинда икки жарангсиз уидош орасида келган ҳолатда учрайди. Масалан, тут [гп(у)т], тугпун [т(у)тун] сўзларидаги каби.
Бу фонема сўзнинг боши, ўртаси ва охирида кела олади.
§. Урта подъём унлилари. Урта подъём унлилар сираси- га ҳозирги ўзбек адабий тилида икки унли фонема киради. Бу- лардан бпри олдингн қатор (тил олди) лаблашмаган э(е), иккинчиси эса лаблашган'у фонемасидир.
э(е) фопемаси. Бу фонема лаблашмаган, олдинги қатор (тил олди), ўрта кеиг унли товуш бўлиб, айрим шеваларда унинг комбипатор париаитлари учраса-да, адабий тилда ком- бинатор париянтлари фарқланмайди. Ҳар қаидай позицияда бир хил талаффу.ч қилппади. Масалан: бер, кел, беда, энди, эр- га, экин каби.
Бу фонсма сўзиипг бирипчи бўгинида учраиди. Ўзлаштирилган сўзлардагипа кейинги бўпшларда келади. Сўз охнрида деярли уч- рамапди. Ўғуз пюпаларида а товушига ўтади: яшик >аишк, деп>
>Зо«, кел > гал кабя. Қипчоқ шеваларида ва айрим шаҳар шева- ларида баъзан и га ўтади: Эргаш>Иргаш, дейди>дийди, деди> диди.
ў фонемаси. Бу фонема лаблашган, ўрта-кенг .унли товуш бў- либ, тилнинг горизонтал ҳолатига кўра фарқланадиган олдинги қа- тор ў(в) ва орқа қатор ў(о) вариантларига эга. Ёзма адабий тилда расмий равишда тил орқа фонемаси деб қабул қилинган. Улар маъно ажратиш. функциясига эга. Баъзи тил олди ундошли ёки чуқуртил орқа ундошли сўзлар составида ва бошқа ҳолатларда келганда ҳам бу фонеманинг комбинатор ва позицион вариантлари сақланиб қо- лади. (Лекин бу вариантлар орфографияда акс этмайди.) Масалан, ў унли товушининг вариантлари бўлган юмшоқ ў(в) кўпинча к, г ундошлари билан [кўл (кол), гўзал (гвзал), ўрдак, ўрик, тўр, кўрак, кўз; ўз (олмош), ўт (феъл, ўт қопчаси — от), бўз (мате- риал номи) каби], қаттиқ ў(о) эса асосан қ, ғ ва бошқа ундошлар билан [қўл, бўл (феъл), ғўла, ғўза, ўт (майса), ўз (феъл), қўй, қўтан, ўр (феъл) ўроқ каби] ёндош келганда учрайди.
Бу фонема асосаи сўзиинг биринчи бўғинида учрайдн. Л-екнн ўзлаштирилган сўзларда охирги бўғинларда ҳам қўлланади: рўбарў, хушрўй, гулрў каби. Совет интернационал сўзларда бу фонема рус тилидаги сингари о белгиси орқали ёзилади ва ҳамма бўғинларда келади. Масалан, ток, кубок, роль, нота каби.
§. Қуйи нодъём унлилари. Қуйи подъём (ёки) кенг ун- лиларга ҳозирги ўзбек адабий тилида икки унли фонема кира- ди. Булардан бири олдинги қатор (тил олди) лаблашмаган а, иккинчиси орқа қатор (тил орқа) лаблашмаган о фонема- сидир.
а фоиемаси. Бу фоиема лаблашмаган олдинги қатор (тил олди) кенг унли товушдир. Бу товуш одатда юмшоқ ўзакдаги к, г ва бошқа ундошлар билан қўлланади: ака, мана, алам, па- кана, пилла, калла, салла, гал, гала кабилар. Лекин унинг қ, ғ ундошлари билан бирга келувчи нисбатан орқа қатор вариан- ти ҳам бор. Масалан: ғам, қари, ғалла, қайчи, ариқ каби. Ле- кин унинг орқа қатор варианти фақат рус тили ва у орқали бошқа тиллардан қабул қилинган сўзларда ва чуқур тил орқа ундошлари билац ёндош келганда учрайди. Масалан, Анна, Тельман, халқ, парта, қалам, маъқул, ғаш, март, машина, зна- чок сўзларидаги а унли товушининг талаффузини қиёс қилиб кўринг. Аслида бу мисоллардаги, хусусан, рус тилидан кирган сўзларда қатнашган а фонемаси позициясига кўра қаттиқ ёки тил орқа фонема бўлиб, улар ўзбек ёзувидаги тил олди а гра- фемаси орқали ифодаланади.
Бу фонема сўзнинг 'боши, ўртаси ва охирида келади.
о фонемаси. Бу фонема лаблашмаган, орқа қатор (тил ор- қа) кенг унли товушдир. Адабий тил ва шаҳар шеваларида лаб- лашиш ҳолати бор. Самарқанд-Бухоро шеваларида тўла лаб- лашган. Қипчоқ шеваларида соф ҳолда қўлланади. Масалан:
Do'stlaringiz bilan baham: |