Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi



Download 2,72 Mb.
bet46/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

Ўзаро тенглик. Ҳар бир давлат фуқаролари ҳукумат ёрдамида олаётган даромадларига қараб, ҳукуматни қўллаб-қувватлашда моддий жиҳатдан иштирок этади;

  • Аналитик. Фуқаро тўлайдиган солиқ аниқ ҳисобланган бўлади. Солиқ тўлаш вақти, йўли ва қиймати солиқ тўловчига аниқ бўлиши керак;

  • қулайлик. Ҳар қандай солиқ шундай вақт ва йўл билан олиниши керак, у солиқ тўловчига энг қулай бўлиши керак;

  • Иқтисодлилик. Ҳар қандай солиқ шундай олиниши керакки, у халқдан давлат ғазнасига тушадиган солиқдан кўп бўлишига йўл қўймаслик керак;

    Инглиз иқтисодчиси Стинглитс ҳар қандай иқтисодий тизимнинг беш хусусиятини кўрсатади:

    1. Иқтисодий самарадорлик. Солиқ тизими ресурсларининг самарали тақсимланиши ўзгартирмаслиги керак;

    2. Маъмурий соддалик. Солиқ тизими иқтисодий шароит ўзгаришига тенг тез ва автоматик равишда мослашувчан бўлади;

    3. Сиёсий жавобгарлик. Солиқ тизими шундай тузилиши керакки, сиёсий жараёнда фуқаролар ижтимоий хоҳишларини акс эттириши керак;

    4. Адолатлилик. Солиқ тизими турли солиқ тўловчиларга нисбатан адолатли бўлиши керак.

    Солиқлар назариясининг энг муҳим масалаларидан бири солиқ миқдори масаласидир. Солиқлар миқдорининг иқтисодий фаолиятга таъсири қандайлигини Леффер эгри чизиғида яққол кўриш мумкин. Эгри чизиқ ўртача солиқ миқдори билан бюджетга тушумлар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни кўрсатади.
    Лаффер эгри чизиғи.
    Р

    Рмах


    0
    Нх 100% Н


    Бу эрда: ОР-бюджетга солиқлар орқали тушадиган тушумлар;
    ОН-солиқ миқдори;
    Нх-қулай солиқ миқдори, унда бюджетга тушадиган тушумлар энг юқори бўлади;
    Рмах-бюджетга тушадиган тушумларнинг энг юқори миқдори.
    Артур Лаффер гепотезасига кўра, солиқ миқдори ошиб кетса, солиқлардан тушадиган тушумлар камаяди. Бунда солиқлардан даромадни яшириш ҳоллари кучаяди.
    Лаффер фикрича, тадбиркорлар ва аҳоли даромадининг 30% дан ортиғини солиқ шаклида олиб қўйиш мумкин эмас. 40-50 фоизи олиб қўйилса, жамғармалар камаяди, бу эса иқтисодиётнинг хусусий секторида веститсияларнинг камайишига олиб келади. Яъни солиқлар макроиқтисодиёт мақсадини кўзлаб, ишлаб чиқаришнинг ривожланишига тўсқинлик қилмаслиги керак. Бунда солиқнинг оғирлиги капиталга эмас, даромадга тушиши керак. Шунинг учун ҳам солиқ назариялари масалалари бошдан-оёқ қунт билан ўрганилиши, келажакда Ўзбекистон бюджетининг даромад қисмини таъминлай олувчи, муқобил солиқ турларини қўллаш масалалари олиднга қўйлиши ва эчилиши лозим.
    Солиқлар назариясини ўрганишдан асосий мақсад қайси солиқ қандай таъсир қилиши, унинг миқдори қандай бўлиши керак ва ҳоқазо саволларга илмий асосланган жавоб топишимиз мумкинлигидадир. Солиқлар ишлаб чиқаришнинг, тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига имкон яратади.
    Республикамиз улкан иқтисодий ўзгаришлар даврида тўрганлиги учун мана шу ўзгаришларнинг моҳиятини тушуниб этиш керак. Солиқларни кўриб чиқишдан олдин уларнинг вазифалари ва мазмунини билиш лозимдир. Солиқларнинг асосий вазифаларидан бири унинг йўналтирувчилик вазифасидир. У маълум харажатларни молиялаштириш учун давлат ва маҳаллий ресурсларни шакллантиришади. Навбатдаги вазифаси тақсимлашдир. Унинг моҳияти даромадларни қўллаб-қувватлаш, нафақа ва стипендиялар, товон пуллари тўлаш учун ишлаб чиқариш соҳалари, аҳоли гуруҳлари, минтақалар ўртасида даромадларни қайта тақсимлашдан иборат.
    Яна бир муҳим вазифаси – истеъмол ва жамғариш ўртасида мутаносибликни ушлаб туради. Асосий мақсади, моҳияти аҳоли истеъмолини улар даромадининг бир қисмини олиб уни ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириш орқали чеклашдир.
    Кейинги вазифаси – рағбатлантирувчанлик, яъни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва уни янгилаш, илмий янгиликлар яратишга имконият яратишдир.
    Навбатдаги вазифаси, чеклаш, яъни маълум бир маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни, аҳолининг ҳаддан ташқари ўсишини чеклашдан иборат.
    Сўнгги вазифаси – назорат ва ҳисоб-китоб қисмидир, яъни корхона ва аҳоли гуруҳлари даромадлари ишлаб чиқариш ҳажми ва таркбини, молиявий маблағлар ҳаракатини ҳисоб-китоб қилиш.
    Бу вазифаларнинг бажарилиши республикамизда амал қилаётган солиқ турларига бевосита боғлиқдир. Республикамиз солиқ турлари билан танишишдан олдин, умуман солиқларнинг қайси белги ва хусусиятларига қараб, қандай турларга туркумланишини кўриб чиқамиз:

    1. Солиққа тортиш объекти бўйича: бевосита, билвосита.

    2. Солиқларни қаерга тушишишига кўра: давлат ва маҳаллий.

    3. Фойдаланиш тартибига кўра: умумий ва махсус.

    Енди бевосита Ўзбекистонда қўлланиладиган амалдаги солиқ урлари билан яқиндан танишамиз.
    “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқ тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан корхоналардан олинадиган дастлабки солиқ даромад солиғидир. Бундай солиққа қуйидагилар тортилади:

    • юридик шахс бўлган мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, юридик шахс бўлмаган, лекин мустақил балансига ва банк муассасида ҳисоб-китоб счетига эга корхоналар, бирлашмалар (корхоналар)нинг, ташкилотларнинг филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа мустақил бўлинмалари;

    • хўжалик ҳисобида турмайдиган, лекин фаолиятидан даромад олинадиган ташкилотлар, бюджетдаги илмий текшириш ташкилотлари бундан мустаснодир;

    • Ўзбекистон республикаси ҳудудида ташкил этилган чет эл инвеститсияси иштирокидаги ташкилотлар, корхоналар уларнинг филиаллари.

    Даромад солиғи олинаётган вақтда солиқ объекти корхонанинг ҳисобот давридаги ялпи даромади ҳисобланади.
    Солиқ солиш мақсадларида корхонанинг ҳисоблаб чиқилган ялпи даромади маҳсулотларни, ўзга моддий бойликларни реализатсия қилишдан тушум йиғиндисидан ҳамда реализатсия қилиш билан боғлиқ бўлмаган оператсиялар натижасидан иборат бўлади.
    Ҳарид моллари билан савдо қилувчи корхоналар учун солиқ солиш мақсадларида сотишдан олинадиган даромадлар дейилганда реализатсия қилинган товарларнинг сотиб олинган ва сотилган қиймати ўртасидаги фарқ тушунилади.



    Download 2,72 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   119




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish