Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi


Давлат томонидан юритиладиган макроиқтисодий сиёсатнинг кўринишлари



Download 2,72 Mb.
bet49/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

13.2. Давлат томонидан юритиладиган макроиқтисодий сиёсатнинг кўринишлари
Бозор иқтисодиёти шароитида давлат мамлакат иқтисодиётига бевосита аралашади. Давлатнинг мамлакат иқтисодиётига аралашуви макроиқтисодий сиёсат орқали амалга оширилади. Бу сиёсатга асосан қуйидагиларни киритамиз:

  • бюджет;

  • пул-кредит;

  • дотатсия; субвенсия; субсидия;

  • халқ хўжалиги баланси;

  • солиқ механизми;

  • чегараланган баҳолар ва бошқалар.

Давлат бюджет харажатларини (давлат харажатлари ва трансерт тўловлари) кўпайтириш ёки қисқартириш орқали мамлакат иқтисодиётига аралашади. Давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита усуллари ёки бюджет сиёсати товар ва хизматларнинг давлат ҳариди, ЯММ ни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар қисмидаги мутаносибликни таъминлаш, ишлаб чиқарувчиларга молиявий ёрдам шаклларини кўрсатиш, нархлар устидан назорат ўрнатиш, экспорт ва импорт қилинадиган товарларга квоталар ўрнатиш ва шунингдек, мамлакат аҳолисини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар мажмуасидан иборат. Авваламбор у мамлакатда пул массасини тартибга солишга қаратилган ва унинг асосий вазифаси нархлар ва реал миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига мос келадиган пул эммисияси ҳисобланади. Пул-кредит сиёсати деганда тўлиқ бандлик шароитида жами маҳсулотларни ишлаб чиқаришга инфлясияни таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартириш тушунилади. Унинг ёрдамида ҳар қандай давлат мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини ҳаётга татбиқ этади.
Ҳозирда ҳамма мамлакатларда пул миқдорини тартибга солишда очиқ бозорда оператсияларни, яъни давлат қимматли қоғозларини таклиф қилиш усулидан кенг фойдаланилмоқда. Ушбу оператсияларни Марказий банк асосан нуфузи катта банклар гуруҳи билан биргаликда амалга оширади. Бозорда Марказий банк хазина қимматли қоғозларини сотиш ёки ҳарид қилиш йўли билан пул таклифига таъсир этади, яъни пул бозорида талаб ва таклиф мувозанатини таъминлайди.
Пул бозорида муомилада пул миқдори ортиқчалигини мавжуд деб фараз қиламиз. Табиийки, Марказий банк ортиқча пул массасини камайтириш ёки йўқ қилишга ҳаракат қилади. Бунинг учун, у очиқ бозорда ўзининг қимматли қоғозларини аҳоли ва банкларга таклиф этади, улар эса уни ҳарид қила бошлайдилар. Давлат қимматли қоғозларининг (сотиш ёки ҳарид қилиш йўли билан) таклифи ошиб борган сари, унинг баҳоси пасаяди, ўз навбатида унга бўлган ҳарид (яъни қимматли қоғозларни сотиб олганларга фоиз шаклида ҳақ тўланади) ошади, бу эса унга бўлган талабни оширади.
Банклар ва аҳоли қимматли қоғозларни кўпроқ ҳарид қила бошлайдилар, пировард натижада банкларнинг заҳиралари қисқаради, ўз навбатида, бу ҳол пул таклифи банк мултипликаторига тенг нисбатда қисқаришига олиб келади. Бу банк заҳираси ва пул таклифининг ортишига олиб келади.
Ўзбёкитонда пул-кредит сиёсатининг қуйидаги йўналишлари мавжуд:

  • давлат томонидан пул массасини олдиндан билиш, уни доимий назорат қилиш;

  • Марказий банк томонидан тижорат банкларининг оператсияларини пул билан таъминлаш пул муомиласи соҳасини назорат қилишга имкон беради;

  • кредит ва бюджет тизимлари ўртасида ўзаро муносабатлар воситасини такомиллаштириш, кредит бериш, бюджет камомади шароитида уни пул чиқариш ҳисобига эмас, балки давлатнинг қимматли қоғозларини сотиш ҳисобига қоплаш зарур.

Бу сиёсатнинг асосий воситаси, Марказий банк томонидан амалга ошириладиган ҳисоб ставкасини тартибга солиш, тижорат банкларининг мажбурий равишда Марказий банкда сақлайдиган заҳира меъёрини ўзгартириш, қимматли қоғозлар бўйича очиқ бозордаги оператсияларни йўлга қўйиш ва бошқа тадбирлардан иборат.
Давлат томонидан хўжаликларга кўрсатиладиган молиявий ёрдамлар дотатсия, субвенсия ва субсидия шаклларида олиб борилади.
Дотатсия - бюджет ва бюджетдан ташқари фондлардан қайтариб олмаслик шарти билан хўжаликларнинг зарарларини қоплаш, шунингдек, маҳаллий бюджетлар мутаносиблигини таъминлаш учун ажратилган пул маблағларидир.
Субвенсия - қатъи мақсадлар учун бериладиган дотатсия тури бўлиб, фойдаланиш шарти бузилганда уни қайтариб олиш мумкин.
Субсидиялар - бу пул ёки натура кўринишидаги ёрдам тури бўлиб, бюджет ва бюджетдан ташқари фондлардан кўрсатилади. Субсидиялар бевосита ва билвосита бўлиш мумкин. Тўғри субсидиялар – капитал қўйилмалар, илмий тадқиқотлар, кадрларни қайта таерлашга ажратилган маблағлар, эгри субсидиялар солиқ имтиёзлари, имтиёзли шартларда кредитлар бериш, пасайтирилган божхона божлари ва ҳоқазолардир.
Бундан ташқари давлат аҳолини давлат трансфертлари кўринишида ҳимоя қилади.
Баланс – бу, икки қисмдан иборат бўлган иқтисодий ҳисоб-китобдир. Биринчи бўлимда, ресурсларни ташкил этиш манбалари, иккинчисида улардан фойдаланиш йўллари кўрсатилади. Икки бўлимнинг бир - бирига тенглиги ресурслар ва улар истеъмоли мутаносиблигини билдиради. Баланслар - моддий баланслар, меҳнат баланслари, молиявий балансларга, шунингдек, яна ҳисобот ва режа балансларига бўлинади.
Баланслар ёрдамида халқ хўжалиги тармоқлари, турли хўжалик юритувчи субектларнинг иқтисодий фаолиятлари ҳамда моддий ва молиявий бўлимлар ҳаракати ўртасидаги боғлиқлик таъминланади. Балансларнинг энг асосийларидан бири Халқ хўжалиги баланси ҳисобланади. Бу баланс жадваллар тизими бўлиб, унда миллий иқтисодни ривожлантириш кўрсаткичлари, ижтимоий маҳсулот ва миллий даромаднинг ҳажми ва ўсиш суръатлари, жамғариш ва истеъмол фондлари, ишлаб чиқариш воситаларини ва истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш, аҳолининг пул даромадлари ва уларни маҳсулотлар билан таъминлаш ва бошқалар ўртасидаги асосий нисбатлар ўрин олади.
Бозор иқтисодиёти шароитида кўп қиррали солиқлар тизимидан фойдаланилади. Аҳоли давлат бюджетига ҳар ойда олган даромадларига қараб даромад солиғи, корхоналар эса олган фойдасига қараб фойдадан солиқ тўлайди. Шу каби жуда кўп мавжуд солиқ турларидан оқилона ва илмий асосда фойдаланиш орқали давлат солиқ тизими сиёсатини, солиқ ставкалари миқдорларини ва имтиёзлари турларини аниқлайди. Ва шу билан бутун макроиқтисодий вазиятга таъсир кўрсатади. Яъни, солиқларни ўзгартириш орқали инвеститсиялар ва жамғармалар рағбатлантирилади.
Давлат бозор тизимининг фаолият кўрсатишида баҳо механизмидан, хусусан, чегараланган баҳолардан кенг фойдаланилади. Жумладан, чегараланган баҳолар аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида айрим турдаги озиқ - овқат маҳсулотларига белгиланган. Чегараланган баҳо унинг ҳақиқий қийматларидан бир неча бароварга кам бўлиши мумкин. Давлат чегараланган баҳони бозор баҳосидан юқори ва кам белгилаши мумкин.
қайд этилган нархлар давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита усуллари тизимида алоҳида ўрин тутади. Бозор тизимида нархлар талаб ва таклифни тартибга солувчи асосий восита ҳисоблансада, бироқ дуненинг барча мамлакатларида давлат нархларини шакллантириш жараёнига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish