11.2. Давлат бюджетининг бирламчи тақчиллиги ва қарзнинг ўз-ўзини яратиш механизми
Иқтисодий ўсиш омилларидан бири нисбатидир.
Бу нисбат динамикаси қуйидаги омилларга боғлиқ:
қарз бўйича тўланадиган фоизлар катталигини белгиловчи, реал фоиз ставкаси катталиги;
реал ЯММнинг ўсиш суръатлари;
давлат бюджетининг бирламчи тахчиллиги умумий дефитсит ва қарзлар бўйича тўланадиган фоизлар йиғиндиси ўртасидаги фарқдан иборат.
Давлат бюджетининг бирламчи тахчиллигини қарз бўйича молиялашда қарз ҳам, у бўйича хизмат кўрсатиш коеффитсиенти ҳам ортади, яъни иқтисодиётдаги “қарз салмоғи” ҳам ортиб боради.
Бирламчи ортиқчаликнинг ортиши қарз ўз-ўзини яратишининг олдини олиши мумкин.
ВД умумийқ(ГқНқФ)-Т
Бирламчи ВДқ(ГқФ)-Т
НқДқРр, Бу эрда:
Г-давлат ҳариди;
Ф-трансфертлар;
Т-бюджетга келиб тушувчи солиқлар;
Н-қарз бўйича тўловлар;
Д-қарз катталиги;
Рр-реал фоиз ставкаси. қ
Давлат қарзининг ўз-ўзини яратиш механизмини куйидагича ифодалаш мумкин:
Агар реал фоиз ставкаси ЯММнинг ўсиш суръатидан юқори бўлса, давлат қарзининг ортиб бориши бошқариб бўлмайдиган бўлиб қолади, чунки реал ЯММнинг ҳар бир ўсиши қарз бўйича фоизларни тўлаш учун сарфланиб, қарз оғирлигини ифодаловчи нисбатининг ортиб кетишига сабаб бўлади. нисбати динамикасини башорат қилиш учун қуйидаги боғлиқлик ишлатилади:
- нисбатидаги ўзгаришлар,
- нисбатининг натижаси
Рр-реал фоиз ставкаси
-реал ЯММни ўсиш суръати
ЯММдаги бирламчи бюджет ортиқчалигининг улуши.
нисбатини камайтириш учун қуйидаги иккита шароит мавжуд бўлиши лозим:
реал фоиз ставкаси, реал ЯММнинг ўсиш суръатидан кичик бўлиши шарт.
ЯММдаги бирламчи бюджет ортиқчалигининг ўсиши доимий бўлиши керак. Давлат бюджети бирламчи тахчиллигининг мавжудлиги «қарз салмоғи» ортишининг омили ҳисобланади.
Солиқлар миқдорини орттириш – давлат томониида қарз бўйича тўланадиган фоизлар ва қарзларни қоплаш учун зарур бўлган даромадларни олиш усулидир.
қарз бўйича хизмат кўрсатиш графигига риоя қилиш учун давлат солиқлар кўринишида Н дан кам бўлмаган суммани йиғиши лозим. Бу эса нисбати даромадга солинадиган солиқ ставкасининг қуйи чегараси эканлигини билдиради.
Бу эрда: У- жами даромад
давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатишдан ташқари бошқа харажатлар ҳам молиялаштирилиши кераклиги учун
ҳолати бюджет соҳасида босим ортиб боришини исботлайди.
Солиқларнинг ортишини ўсиб бораётган қарз бўйича хизмат кўрсатиш шарти бўлиб келиши меҳнатга, янгилик киритишга, инвеститсиялашга бўлган лаёқатнинг пасайишига олиб келади.
Шунинг учун йирик давлат қарзларининг мавжудлиги нисбатан иқтисодий ўсиш имкониятларини чегаралайди.
Бу чегараланишларни четлаб ўтиш учун, давлат қарзларни қайта молялаштириши мумкин, яъни янги давлат займларини босиб чиқариб, улардан келган даромаддан «ески қарзларни» қоплаш мақсадида фойдаланиш мумкин.
Давлат доимо солиқларни ошириш, давлат қарзини қайта молиялаш ёки бюжет тахчиллигининг монетаризатсияси ўртасида танлаш имкониятига эгалигини ҳисобга олиб, давлатга салмоқли қарзларнинг мавжуд бўлишига қарамасдан унинг инқирозга юз тутиш хавфи деярли йўқ.
Давлат бюджет дефитситини узоқ муддат давомида молиялаш фоиз ставкасини оширади, бу эса ўз навбатида, инвеститсион харажатлар пасайишига олиб келади. Хусусий секторда ё истеъмол, ё инвеститсион товарлар ишлаб чиқарилиши мумкин. Агар давлат харажатларининг ўсиши хусусий сектордан инвеститсион товарлар ишлаб чиқаришни сиқиб чиқарса, бугунги авлоднинг яшаш даражасига таъсир қилмайди. Лекин келажак авлодга кичик ҳажмдаги асосий ишлаб чиқарувчи фондлар мерос бўлиб қолади ва ўз навбатида бу даромадлар даражасининг пасайишига олиб келади. Бу хил таъсир давлат харажатларини асосан истеъмол харажатлари (ижтимоий трансфертлар, ўқувчилар учун субсидиялар ва ҳоқазо) ни кўтариш ҳисобига оширилганда рўй беради. Давлат инвеститсиялари (сармоялари) хусусий сармоялар каби иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш потенсиалини мустаҳкамлайди. Агар давлат харажатлари, инвеститсион харажатлар (масалан, сармояларнинг автострадалар қурилишига, соғлиқни сақлаш тизимига, таълимга жалб этилиши) кўринишга ўтса, у ҳолда келажак авлод қўлига ўтадиган ишлаб чиқарувчи кучлар камаймайди. Уларнинг тузилиши, таркиби эса давлат капитали улушининг фойдасига ўзгаради. Лекин шу билан бирга истеъмол учун мўлжалланган хусусий инвеститсиялар сиқиб чиқарилиши мумкин, бу эса аҳолининг жорий истеъмоли чегараланишига олиб келади.
Давлатнинг қарздорлик даражаси ортиб борган шароитда истеъмолчилар хулқи бир-бирига зид, кафолатланмаган, нотурғун бўлади, бу эса давлат қарзига анъанавий ва рикардион нуқтаи назардан ёндашувчилар ўртасида бўлиб ўтадиган баҳс, мунозараларда акс этади. Анъанавий нуқтаи назарга кўра, солиқлар пасайиши давлат заёмлари ва қарз жамғармалари орқали молиялаштирилади, истеъмол харажатларини стимуллаштириб, миллий жамғармаларнинг камайишига олиб келади. Истеъмолнинг ўсиши аввалига жами талаб ва жами даромадни қисқа муддат ичида ошириб юборади, лекин кейинчалик жамғарма капитал ҳажмини камайтириб, иқтисодий ўсишни чеклайди.
Рикардиан нуқтаи назарга кўра эса, солиқларнинг пасайиши, давлат қарзлари ортиши ҳисобига молиялаштирилиб, истеъмол харажатлари ўсишига йўл қўймайди ва жамғармалар ўсишини чекламайди, балки аниқ муддат, яъни ҳозирдан келажакка қадар бўлган муддат ичида солиқлар «оғирлигини» қайта тақсимлайди.
Келтирилган консепсиялардан ҳеч бирини тўлалигича рад этиб бўлмайди, чунки уларнинг ҳар иккиси ҳам бюджет солиқ сиёсатининг аниқ моделлари шаклланишига маълум маънода ўз таъсирларини ўтказишади. Инвеститсион талаб хулқи ҳам турлича бўлиши мумкин. Сиқиб чиқариш эффекти берилган талабининг эгри чизиғида хусусий инвеститсияларнинг, бюджет дефитситини қарз ҳисобига молиялашдан юзага келадиган юқори даражали фоиз ставкалари сабабли камайишини кўзда тутади.
Бироқ, агар иқтисодиёт бошидан пасайиш ҳолатида бўлса, давлат харажатларининг ўсиши мултипликатор самараси таъсири остида яна ҳам кучайиши мумкин.
Бу эса хусусий бизнесдаги фойда кутилишини янада яхшилаб инвеститсион талаб эгри чизиғини ўнгга силжитиши, инвеститсион талабнинг ўсиши сиқиб чиқариш самарасини қисман ёки бутунлай йўқ қилиши мумкин.
Маълум вазиятда айнан битта механизм – бюджет дефитситини қарз ҳисобидан молиялаш ҳам хусусий инвеститсияларнинг сиқиб чиқариш самарасини келтириб чиқариш, ҳам уни йўқ қилиши мумкин. Шунинг учун давлатнинг қарздорлик даражаси юқори бўлган шароитда бюджет - солиқ сиёсатининг самарадорлигини баҳолаш жараёни чуқур макроиқтисодий таҳлилни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |