Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi


Устувор вазифаларни амалга ошириш йўллари



Download 2,72 Mb.
bet41/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

10.3. Устувор вазифаларни амалга ошириш йўллари
Бугунги кунда бу вазифалар бекорга кун тартибига қўйилаётгани йўқ. Чунки амалиётга назар соладиган бўлсак, халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлигимизни янада кучайтириш ва бунинг натижасида янада юқорироқ кўрсаткичларга эришишимиз учун каттагина имкониятларимиз мавжуд эканлигига, улардан этарли даражада ҳамда керакли вақтда фойдалана олмаётганимизга гувоҳи бўламиз. Буни тушуниш учун қуйидагилага эътибор берайлик: амалдаги тартиб-қоидаларга кўра, халқаро молиявий ташкилотлар Ўзбекистонга тегишли молиявий характердаги қарорлар қабул қилиши учун, дастлаб тегишли маълумотларни талаб қилишади. Тан олайлик, айрим ҳолларда, арзимас сабабларни рўкач қилиб, керакли маълумотларни ўз вақтида тақдим қилишнинг уддасидан чиқа олмаяпмиз. Тақдим этилган маълумотларимиз ва уларда келтирилган рақамларимиз баъзи ҳолатларда бир-бирига зид келмоқда. Таклифларимизни ёки фикрларимизни этарли даражада ишонарли қилиб асослаб бера олмаяпмиз. Ўз зиммамизга олган мажбуриятларимизга нисбатан эса, айрим ҳолатларда ҳафсаласизлик қилиб, уларни бажаришда ҳам маълум хатоларга йўл қўяяпмиз. Негадир, халқаро молиявий ташкилотлар билан бўлаётган муносабатларимизда «қарс икки қўлдан чиқади», «Сих ҳам куймасин, кабоб ҳам», «Сиздан угина, биздан бугина» каби ўзбекона нақллар бекорга айтилмаганини унўтиб қўяётирмиз.
Юқоридаги ҳолатларнинг содир этилаётганлиги, сиртдан қаралганда, арзимас бир нарсага ўхшасада, лекин айрим ҳолларда улардан биргинасини эътибордан четда қолдириш ҳам халқаро молиявий ташкилотлар томнидан ажратилиши лозим бўлган, Ўзбекистон иқтисодиёти учун, ўрни келганда, сув ва ҳаводек зарур бўлган юз миллионлаб АқШ доллари ҳажмидаги маблағларнинг ўз ватида ажратилишига тўсқинлик қилмоқда ёки уларнинг ажратилиш муддатларини ортга сурмоқда. Бунинг оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигини идрок этиш албатта, унча катта ақл талаб этмайди.
Биз бу эрда «Ўзбекистонимиз халқаро молиявий ташкилотлар томонидан ажратиладиган маблағларга муҳтождир» деган фикрни билдирмоқчи эмасмиз. Аксинча, истиқлол йўлини танлаган Ўзбекистонимиз бундай ташкилотларнинг ёрдамисиз ҳам ўз қаддини ростлаб олиш имкониятига эга. Ватанимизнинг мавжуд иқтисодий салоҳияти ана шундан далолат беради. Лекин, шундай бўлсада, биз Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг таркибий қисми эканлигини ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак. Жаҳон ҳамжамияти мамлакатларида эса маълум мақсадларга эришиш учун халқаро молявий ташкилотларнинг кўмагидан фойдаланиб келинмоқда. Шу маънода, биз ҳам мамлакатимиз учун халқаро молиявий ташкилотлар томонидан маблағлар ажратилишидан манфаатдормиз. Буни ҳам тан олайлик.
Шу жойда масланинг бошқа бир жиҳатини ҳам ёддан чиқармаслигимиз керак. Чунки биз учун маблағлар ажратилишидан халқаро молиявий ташкилотларнинг ўзи ҳам биздан кам манфаатдор эмас. Бунинг боиси шундаки, бозорнинг ҳаёт синовларидан муваффақиятли ўтган қонунларига мувофиқ, улар ихтиёрида тўпланган маблағлар, бир дақиқа бўлса-да, ҳаракатсиз туриши мумкин эмас. Ҳар бир халқаро молиявий ташкилот ўз ихтиёридаги маблағларни у ёки бу мамлакатлар иқтисодиёти тармоқларига самарали жойлаштиришга ҳаракат қилмасдан ўзга чораси йўқ. Бозорнинг ёзилмаган қонуни шуни тақозо қилади.
Шундай экан, мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда муҳим омил сифатида қаралаётган халқаро молиявий ташкилотлар ихтиёридаги ресурсларни ўз вақтида ўзлаштириб олишга эришиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарз эмасми?! Бу вазифани муваффақиятли бажариш учун ҳар биримиз, энг камида, ўз иш жойимизда Ватанимизнинг салоҳиятини, унинг нимага қодир эканлигини кўрсата, ҳисоб-китобларимизнинг кам-кўстсиз бўлишини таъминлай олишимиз, масъулиятимизни оширишимиз, бефарқлик, ўзибуларлик ҳолатларига сира йўл қўймаслигимиз лозим.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish