Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi


-МАъРУЗА. МЕҲНАТ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИ МУАММОЛАРИ



Download 2,72 Mb.
bet56/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

15-МАъРУЗА. МЕҲНАТ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИ МУАММОЛАРИ

15.1.Меҳнат бозорини шакллантириш ва иш жойларини барпо этиш
1999 йилги маълумотларга қараганда республикамиз аҳолисининг 62% га яқини қишлоқларда яшайди. Аҳолининг меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган қисми меҳнат ресурслари ҳисобланади. Уларга 15 га кирган усмирлар,16-55 ёшгача бўлган аёллар, 16-60 ёшгача бўлган эркаклар ҳамда пенсия ёшидаги меҳнатга қобилиятли фуқаролар киради. Шу масала «Меҳнат кодексида» (1.04.96 йил) «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» (1.05.98 йил) қонунда батафсил ёритилган.
1999 йилнинг 1 январга мамлакатимизнинг аҳолиси 23 954,8 минг нафардан иборат, шундан 50,1%и меҳнат ресурсларини ташкил этади. Меҳнат ресурсларининг (11998,9 минг) аксарият қисми қишлокда ишламоқда. Улар жуда катта аҳамият касб этади. Чунки иқтисодиёт назариясида қисматни меҳнат яратиши алоҳида таъкидланган. Шундай экан, қишлоқ хўжалигидаги барча маҳсулотлар жонли ва буюмлашган меҳнатнинг маҳсулидир. Бу жараёнда жонли меҳнат яъни фуқароларнинг онгли, мақсадга мувофиқ равишда сарфланадиган қуввати, ишлаб чиқариш воситаларидан(улар буюмлашган меҳнат натижаси) фойдаланган ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Демак, ҳар қандай жараёнда меҳнат қатнашиб, маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдори, сифати меҳнатга бевосита боғлиқ. Сарфланаётган ҳар қандай меҳнат унумли, самарали бўлиши лозим. Маълум бир вақтда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш миқдори, қиймати ёки маълум миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш учун сарфланган меҳнат меҳнат унумдорлиги эканлигидан, бу ҳолат меҳнат унумдорлигининг узлуксиз ошиб бориши тўғрисидаги иқтисодий қонуний ҳаракатлигидан далолат беради.
Меҳнат унумдорлиги юқори корхоналар, тармоқлар иқтисодиёт даражаси юқори суъратлар билан ривожланган бўлади. Шунинг учун бу масалага, яъни меҳнат унумдорлигини юксалтиришга республикамиз ҳукумати доимо катта эътибор бермоқда. Меҳнат ресурслардан фойдаланиш масаларини ҳал этишда унинг бир канча хусусиятларига алоҳида эътибор бериш мақсадга мувоффиқдир. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, унинг унумдорлиги об-ҳаво шароитларга бевосита боғлиқ. Ишлаб чиқаришнинг даврийлиги (мавсумийлиги), ундаги ишларнинг механизатсиялашганлик даражаси нисбадан пастлиги ҳам муҳим масаладир. қишлоқ хўжалигида фуқароларнинг меҳнат қилиш қобилияти тор доирада ихтисослашмаган. Бу тармоқда меҳнат килаётганларнинг асосий қисмини хотин-қизлар ташкил этади.
15.2.қишлоқ хўжалигида меҳнат бозори
қишлоқ хўжалигида фуқароларнинг меҳнат қилиш қобилияти таклифи ҳамда уларни ишга олиш (сотиб олиш), яъни иш билан таъминловчилар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимини амалга оширадиган манзил (ҳудуд) меҳнат бозоридир. Меҳнат бозорида ўзларининг меҳнат қилиш қобилиятини таклиф этувчи фуқаролар бир томондан уларни истъемол этувчи яни ишга олувчи корхоналар иккинчи томонда учрашиб меҳнат олмашув (меҳнатни олди-сотди) жараёнини амалга оширадилар. Меҳнат бозори – иқтисодий муносабатларни амалга оширувчи бозорлар тизимининг муҳим таркибий қисмидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат бозорининг назарий асослари шотландиялик иқтисодчи Адам Смит, инглиз иқтисодчиси Давид Риккардо, Нобел мукофоти лауриати америкалик иқтисодчи Паул А.Самуелсон ва бошқа олимлар томонидан этарли даражада асосланган.
қишлоқ хўжалигида меҳнат бозори асосан туманлар миқёсида ташкил этилган «Меҳнат биржалари» шаклида фаолият кўрсатмоқда. Улар ўзларининг фаолиятларини «Биржалар тўғрисидаги», «Корхоналар» тўғрисидаги ва бошқа қонунлар, меъёрий хўжжатлар асосида юритадилар. Меҳнат бозорида корхоналар қатнашиши натижасида ўз ишлаб чиқаришларининг ишчи кучига бўлган талабини қондириб, иқтисодиётини ривожлантиришга ҳаракат этсалар, жисмоний, ақлий меҳнат қилиш қобилиятини сотаётган фуқаролар эса, иш қобилиятларини сотиш ҳисобига иш ҳақи баҳоси сифатида оладиган иш ҳақига эга бўлиб, истемол товарларига бўлган талабларини маълум даражада қондирадилар. Бу жараён эркин рақобат асосида амалга оширилиши лозим. Демак, меҳнат қилиш қобилиятига эквивалент сифатида бериладиган иш ҳақи меҳнатнинг баҳоси ҳисобланади. Меҳнат бозорида амалга ошириладиган муносабатлар иқтисодий қонунлар талабидан келиб чиқиши лозим. Энг аввало, талаб ва таклиф қонунларининг талаблари имконият доирасида қондирилиши лозим. Меҳнат бозорида талаб ва таклиф қонунлари талабларининг бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолат шакллантирилиши лозим:
1.Меҳнат бозорида ҳар қандай бозордагидек, кишининг меҳнат қобилиятини олди-сотди жараёни эркин рақобат асосида амалга оширилиши (меҳнат қилиш қобилиятини сотишни ҳоҳлаганлар учун сотиш (бериш)га, уни сотиб олувчи корхоналарга эса олишга шароит яратилиши) керак.
2.Масалан, меҳнат қобилиятининг олди-сотди жараёни амалга оширилиши натижасида меҳнат қобилиятини берувчилар (сотувчилар) унга эгалик килиш ҳуқуқларини сотиш эвазига иш ҳақи (баҳосини) олишлари, меҳнат қобилиятини олувчиларга эса ҳақ тўлаш эвазига меҳнатга эгаллик қилиш ҳуқуқини сотиб олиш имконияти яратилиши зарур. Сотиб олувчи ишчининг меҳнат қобилиятига эгалик қилиш, ундан унумли фойдаланиш хуқуқига эга бўлиши лозим.
Демак, меҳнат бозорида фуқароларнинг ўзи эмас, балки меҳнат қобилияти олди-сотди қилинади. Бу жуда муҳим масала, уни доимо назарда тутиш лозим. Меҳнат бозорида (биржа, бюро хизмати) қатнашувчилар бу бозорнинг қуйидаги функсиялари бажарилишини таъминлашлари зарур:

  • меҳнат қилиш қобилиятини сотувчи фуқаролар билан уни истъемол этувчи (сотиб олувчи)лар ўртасидаги учрашувлар ташкил этилишини;

  • сотувчи (берувчи)лар ва олувчилар ўртасида эркин рақобат йўлга қўйилишини;

  • муовзанатли иш ҳақи ставкаларини ўрнатилишини, белгиланишини;

  • аҳолини иш билан таъминлаш масалаларини самарали ҳал этилишини;

  • ишсизларнинг ижтимоий муҳофазасини амалга оширилишини.

Юқоридаги масалалар талаб даражасида ҳал этилиши натижасида фуқароларнинг меҳнат қилиш қобилиятини амалга ошириш билан боғлиқ иқтисодий-ижтимоий муносабатлар бажарилади. Меҳнат муносабатларини амалга оширишда меҳнат қилишш қобилиятини сотувчилар билан уларни истъемол этувчилар ҳам қатнашадилар. Бу муносабатлар турли хилдаги меҳнат шартномаларини тузиш билан якунланиши мумкин. Меҳнат бозоридаги талабни фуқароларнинг меҳнат қилиш қобилиятларини сотиб олиш имконияти, ҳоҳиши, таклифни эса меҳнат қилиш қобилиятини берувчи (сотувчи)ларнинг ҳоҳиши ташкил этади. Улар учрашган нуқта ўртадаги муовзанатни ҳамда меҳнат баҳосини, яъни иш ҳақи миқдорини белгилайди.
15.3.Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва меҳнат унумдорлиги даражасини ифодаловчи кўрсатгичлар
Меҳнат ресурслари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун улардан йил давомида тўлиқ, самарали фойдаланиш лозим. Улардан қандай фойдаланилаётганлигини бир қанча кўрсатгичлар ёрдамида аниқлаш мумкин. Бунда энг аввало, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш коеффитсиентидан фойдаланилади. У ҳақиқатда ишлаб чиқаришда ишлаган меҳнат ресурсларининг миқдори (кишилар)ни меҳнат ресурсларининг мавжуд бўлган миқдорига тақсимлашш йўли билан аниқланади. Унда қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин.

Бунда: МРи - ҳақиқатда ишлаган меҳнат ресурслари(киши);
МРм - мавжуд бўлган меҳнат ресурслари.
Меҳнатга қобилиятли бир кишининг 1 йилда, 1 ойда ўртача ишлаб чиқаришда қатнашган вақтини аниқлаш учун ишлаб чиқаришга жами сарфланган иш вақтини (киши кунлари, соатларида) сарфланган (ишлаган)жами меҳнат ресурсларининг умумий миқдорига тақсимлаш лозим. Уни қуйидаги тенглик ёрдамида аниқлаш мумкин:

Бунда: МРив - ўртача ишлаб чиқаришда қатнашган вақт (к/к/с);
- жами сарфланган иш вакти (к/к/с).
Меҳнат ресурсларининг иш вақти фондидан фойдаланиш коеффитсиенти. У ҳар хил гуруҳдаги ишчи, хизматчиларнинг 1 йил, 1 ой давомида ҳақиқатда ишлаган вақтини уларнинг ишлаши лозим бўлган (меъёрий) вақтга нисбати билан аниқланади. Ишлаши лозим бўлган вақт 1 йилдаги (ойдаги) календар кунлар миқдоридан байрам, дам олиш, меҳнат таътили кунлари айрилиши натижасида аниқланади. Бу кўрсатгич ушбу формула ёрдамида топилади:

унда: Ив - 1 кишининг ишлаган вақти (к/к/с);
Ин - ишлаши лозим бўлган (норматив) вақт (к/к/с).
Меҳнатнинг мавсумийлик коеффитсиенти. У бир ой давомида энг кўп ишлаган кун энг кам ишлаган ой билан таққосланиши натижасида аниқланиши мумкин. Масалан, пахтачиликда сентябр, октябр ойларида ўртача 30-31 кун, январ, феврал ойларида эса 10-15 кун ишлаш мумкин:(30,31):(10,15)қ 2,3. Бунда меҳнатни мавсумийлиги шу ойлар (йил) ичида 2,3 га тенг деган фикрга эга бўлиши мумкин. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини меҳнат унумдорлиги ифодалайди. У маълум бир вақтда (1 йилда,1 ойда, 1 кунда ) ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот қийматини, миқдорини шуни этиштириш учун сарфланган вақт миқдорига тақсимлаш натижасида аниқланиши мумкин. Бунда ушбу формулалардан фойдаланилади:
Му
Бунда: Му - меҳнат унумдорлиги даражаси (сўм,г,к...);
ЯМқ(ЯМи)-ялпи маҳсулот қиймати (сўмда), миқдори(т,к);
Св - сарфланган вақт (киши-кунида, соатда).
Юқоридаги формуланинг акси ҳам меҳнат унумдорлигини кўрсатади. У меҳнатни тежаш қонуни амал этаётганлигини исботлайди. Унинг ёрдамида 1с (сўм) маҳсулот ишлаб чиқариш учун қанча вақт сарфланганлиги аниқланади. Бу кўрсатгичлар қишлоқ хўжалигида этиштирилаётган айрим маҳсулотлар бўйича ҳам алоҳида-алоҳида аниқланиши мумкин. Юқоридаги кўрсатгичлар қишлоқ хўжалигила меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ҳамда меҳнат унумдорлиги даражаси қандай аҳволда эканлигини аниқлаш ва уларни тўлиқ таҳлил қилиш имкониятини беради. Шунга асосланган ҳолда келажакда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини ошириш чора-тадбирларини белгилаш мумкин.
15.4.қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, меҳнат унумдорлиги
Ҳар қандай соҳалар, тармоқлар мавжуд меҳнат ресурсларидан йил давомида тўғри ва самарали фойдаланишни таъминлашлари зарур. Бунинг учун улар мавжуд иш жойларини батафсил (штат жадвали, технологик карталар асосида) аниқланишлари лозим. Шундан сўнг ўзларининг таркибидаги меҳнат ресурсларини (уларнинг таркиблари бўйича) аниқлашлари зарур. Юқоридаги маълумотлар таққосланиб тармоқларнинг, корхоналарнинг меҳнат ресурслари билан таъминланганлик даражаси аниқланади. Бунинг учун юқоридаги формулалардан фойдаланилади. Бунда меҳнат ресурслари билан ортиқча таъминланганлик маълум бўлса, у ҳолда ортиқча меҳнат ресурсларини қандай қилиб иш билан таъминлаш тадбирлари белгиланиши зарур. Меҳнат ресурслари этишмаётганлиги аниқланган ҳолларда эса, бу масалани қандай йўллар билан ҳал қилиш чоралари кўрилади.
1999 йилнинг бошига републикамизда меҳнат ресурсларининг умумий миқдори 11998,9 минг нафарни ташкил этган. Улардан 8640,1 минг нафари иқтисодий фаол меҳнат ресурслари ҳисобланади. 15 ёшга тўлган ўсмирлар ўқишда, ҳарбий хизматда бўлган меҳнат ресурслари ўртадаги фарқни ташкил этади. Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашган меҳнат ресурслари эса, 8800 минг нафар. Демак, республикамиз халқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш коеффитсиенти 0,995 ёки 99,5%ни ташкил этаган [(8800:8840,1)*100%].
Маълумотларданн кўрилиб турибдики, иқтисодий фаол аҳолининг 40,1 минг нафари ёки 0,5%и ишсизлардир. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражаси вилоятлар бўйича хилма-хил.
Ишсизлар сафига меҳнат биржаларида руйхага олинган меҳнат ресурслари киритилади. Ишсиз сифатида рўйхатга олинганидан сўнг уларга давлат нафоқаси тўланади. Нафақа миқдори энг кам ойликдан кўп бўлади. қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёни даврийлигидан, мавсумийлигидан келиб чиққан ҳолда меҳнатнинг мавсумийлик даражаси (коеффитсиенти) аниқланади. Бунда энг кўп ишланган ойдаги иш кунлари миқдори энг кам ишланган ойдаги иш кунлари миқдорига бўлинади. Бундай кўрсаткичларнинг бир неча йиллигини аниқлаб, содир бўлган ўзгаришларни таҳлил этиш зарур. Шу билан бирга тармоқда, корхоналарда ҳар бир ишчининг йил давомида ҳақиқатда ишлаган вақтини ҳамда иш вақти фонди даражасини аниқлаш лозим. Бу кўрсаткичларни аниқ рақамлар ёрдамида аниқлаб, уларга таъсир этувчи омилларрига алоҳида тўхталиш талаб этилади. Бунинг учун ишлаб чиқариш кўламининг ўзгариши, унинг ихтисослашганлиги, барча жараёнларнинг механизатсиялашганлик даражаси, меҳнатнинг рағбатлантирилиши таҳлил этилиши зарур. Меҳнат ресурслариданн фойдаланиш самарадорлигини исботлаш учун сарфлангган жонли меҳнат унумдорлиги аниқ маълумотлар асосида аниқланиб, таҳлил қилиниши зарур. Улар ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича тармоқлар ҳамда корхоналар миқёсида аниқланиши мумкин. Уларни миқдори бир йиллик даражасида аниқланганди шу йил ичида бир-бирларига нисбатан ҳоллари таҳлил этилади. Масалан корхоналарни, тармоқлари бир йил ичидаги фарқини аниқлаш мумкин. Меҳнат унумдорлиги қиёсий баҳоларданн фойдаланганн ҳолда бир неча йиллиги аниқланса у ҳолда бир корхона, тармоқни бир неча йиллар давомида бўлган ўзгариши аниқланади ва улар таҳлил этилади. Меҳнат унумдорлиги натурал ва қиймат кўрсатгичларда аниқланади.
15.5.Меҳнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш, уларнинг унумдорлигини ошириш йўллари
Республикамиз қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Бунга аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳамда бир қанча қарор ва фармонлар эълон қилингани ва улар асосида кўрилаётган чора-тадбирлар яққол далилдир.
Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, меҳнат унумдорлиги даражасини аниқлаб, уларга таъсир этувчи омиллар тизимини белгилаб олиш зарур. қишлоқ хўжалигида уларга асосан қуйидаги омиллар таъсир этиши мумкин: Даставвал об-ҳаво шароити, шунингдек бозор иқтисодига ўтишда қишлоқ хўжалиги иқтисодининг иқтисодий ҳолати ҳамда амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотлар тизими. Шу билан биргаликда ишлаб чиқаришнинг ихтисослашганлик даражаси, барча жараёнларнинг механизатсиялашганлик, электрлаштирилганлик даражаси, меҳнат ресурсларининг малакаси, тадбиркарлиги ва бошқалар. Уларни аниқ маълумотлар ёрдамида таҳлил қилиб асослаш лозим. Бунда яхши натижаларни салбий ҳолатлар билан таққослаш зарур. Сўнгра бу жараёндан аниқланган масалаларни ҳал этиш тадбирларини, режаларини белгилаш талаб этилади.
қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан тўлиқ ва яхши фойдаланиш учун ишлаб чиқаришни ихтисослаштиришни янада чуқурлаштириш, агросаноат интегратсиясини амалга оширишни ривожлантиришга эришиш лозим. Бунинг учун турли шаклдаги корхоналарни ташкил этиш орқали янги иш жойларини шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Бу жараёнда кўшма корхоналарни, кичик корхоналарни, сехларни ташкил этишга уларни ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш керак. Улар ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида амалга оширилиши зарур. Шу билан бирга харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ҳамда барча тармоқларда иш жараёнлари механизатсиялаштирилишини таъминлайдиган ва бошқа тадбирлар бажарилишига ижобий таъсир этадиган янги техникаларни, самарали технологияларни жорий этишга катта эътибор бериш зарур.
Меҳнат ресурсладидан фойдаланишни яхшилаш ва меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида бу ресурсларни моддий ва маънавий рағбатлантиришни такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш, шунингдек уларнинг иш шароитларини яхшилашга эътибор бериш талаб этилади.



Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish