187
Адаптация
– шахснинг нимагадир маслашиши.
Альтруизм
– бошқалар фаровонлиги ҳақида беғараз ғамхўрлик қилиш, бошқалар
учун ўз шахсий манфаатларидан воз кечишга тайѐргарлик.
Антропология
– инсон ҳаѐт фаолияти тарихий, этноруҳий и ижтимоий-иқтисодий
шароитларининг ўзига хос томонларини акс эттирувчи фикрлаш фао
лияти тарихи.
Аҳлоқ
– кишиларнинг биргаликдаги ҳаѐт фаолиятини ижтимоий-зарурий бошқарувчи,
хулқ-атворининг ички моҳияти.
Аҳлоқий соғломлик
– инсонларнинг (ѐки шахснинг) маънавий ҳолати, бу
улар
дунѐқарашининг, ҳиссиѐт ва олатларининг етуглигини ижтимоий тан олинишидан
тавсифланади.
Аҳлоқий барқарорлик
– мулоқотда ўз аҳлоқий ҳимояланганлигидан
шахсий
қаноатланиш, ўзаро аҳлоқий тушунишлик.
Ахборотни тушунтириш ва бериш
– тадбирлар ва ғояларни очиқ муқокама қилиш
ходимлар га ислоҳотларнинг зарурлигини улар амалга
оширилгунча тушуниб етишга
ѐрдам беради. Бунда ахборот беришнинг турли усулларидан, масалан,
яккама-якка
суҳбатлар, жамоа олдида сўзга чиқиш, тушунтириш, рисолаларини тарқатиш ва
ҳоказолардан фойдаланиш мумкин.
Адолат
– ҳар кимнинг шахсий қадр-қиммати ҳурмат этилишини кафолатловчи ижтимоий
муҳофазаланганлик.
Do'stlaringiz bilan baham: