Ш. Пўлатов Низомий номидаги тдпу ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ―Педагогика, психология ва таълим технологияси‖ кафедраси доценти, п ф. н. Тақризчилар



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/144
Sana26.03.2022
Hajmi2,94 Mb.
#511334
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   144
Bog'liq
4.2-Маънавият-замдиректор

Самарали раҳбар қиѐфаси. 
Юқорида самарали бошқарув фаолиятини 
амалга ошириш учун зарур шахс хислатларини келтириб ўтдик. Бу 
хислатларни билиш, раҳбар уларни ўзида шакллантиришга интилиши, 
сўзсиз, унинг бошқарув маҳоратини янада юқори поғоналарга олиб чиқади ва 
ташкилотнинг кўзланган мақсадга йўналишини тезлаштиради. Лекин, 
методология нуқтаи назаридан раҳбар шахси шунчаки хислат йиғиндисидан 
иборат эмас, айни вақтда мазкур хислатларни мужассамлаштириб, 
уйғунлаштириб турувчи янада шиддатли кучлар борки, улар иштирокида 
хислатларнинг маълум комбинациясидан иборат раҳбар қиѐфаси мавжуд 


159 
бўлиши мумкин. Психология фанида ушбу фикр шахс структураси деган 
ибора орқали ўз мазмунини топган. Ҳозирга келиб психология фанида шахс 
структурасини ифодаловчи турлича таърифлар мавжуд бўлиб, уларнинг 
қиѐсий тавсифини келтиришга ҳожат йўқ деб, ўйлаймиз. Улардан энг 
аҳамиятлиси сифатида қуйидаги таҳлил баѐн этиш мумкин. Шахсдаги барча 
психологик хислатлар ва ижтимоий сифатлар қуйидаги тизим шаклида 
тасаввур этилиши мумкин.
Шахснинг ижтимоий-психологик структураси
Тасвирланган пирамиданинг таркибий қисмларини қатламлар деб, 
қабул қилсак, юқорида турган таркиб ўзидан пастда жойлашган 
қатламлардан шакл топади. Демак, ушбу тизимнинг биринчи поғонасида 
турган «хатти-ҳаракатлар» деб, аталувчи қатлам бирламчи ҳисобланади ва 
унинг асосида шахснинг янада юксакроқ таркибий сифатлари шакллана 
бошлайди. Юксак поғонада турувчи тузилмаларнинг сифати ва ифодаланиши 
пастки ўриндаги қатламлар сифат моҳияти билан боғланган. Шу нуқтаи 
назардан қараганда инсонда аввал пастки қатламлар (хатти-ҳаракат ва 
установкалар) шаклланади, сўнгра улар қадриятларнинг шаклланишига асос 
бўлади, қадриятлар негизида инсоннинг эътиқоди шаклланади ва эътиқодлар 
мажумаси инсон миссияси орқали бирлашади. Энди, шу фикрга асосланган 
ҳолда 
юқорида 
тасвирланган 
пирамиданинг 
таркибий 
бўлаклари 
(қатламлари) устида алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Миссия
– энг олий мақсад бўлиб, инсон бутун умрини шу мақсадга 
интилиш учун бағишлайди. Одатда миссия шаклланиши ва инсон томонидан 
англаниши, унинг етук ѐшларига тўғри келади. Миссия инсон ҳаѐтининг 
йўналишини ифодалайди. Одатда ҳар бир инсон ҳаѐтида ўз миссиясига эга ва 
ҳамма гап уни эрта ѐки кеч англанишидадир. Психология фанида катта ўрин 
эгаллаган гуманистик йўналиш эътироф этадиган асосий вазифалардан бири - 
инсонга унинг миссиясини англашда ѐрдам беришдан иборатдир. Мавзуимиз 
мазмунидан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, ҳар бир раҳбар ўз 
фаолиятини қандай миссия орқали ифодаланишини иложи борича эртароқ 
англаб олиши лозим. Масалан, миссия сифатида ўз халқига хизмат қилиш, ўз 
Миссия 
Эътиқодлар 
Қадриятлар 
Установкалар 
Хатти-ҳаракатлар 


160 
ватанининг равнақ топишида иштирок этиш ѐки бутун хатти-ҳаракатини 
оиласи фаровонлигига бағишлаш каби шарафли бурч бўлиши мумкин.

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish