Ш. Н. Янгиев тиқхмми қарши филиали 1 босқич магистранти



Download 27,08 Kb.
bet2/3
Sana29.04.2022
Hajmi27,08 Kb.
#590148
1   2   3
Bog'liq
Ш.Янгиев - Сексия 1 (2)

Муаммонинг қўйилиши. Иссиқхоналар шароитида бодрингни томчилатиб суғориш меъёрлари ва муддатлари ўрганиш.
Тадқиқот услублари ва натижалари. Ўткинчи муддатда қиш унча фойдали эмас, чунки ўсимликлар ердагига қараганда тез қарийди. Гидропоника усулида бодринг етиштириш учун ТСХА-211 (Манул) ва Сюрприз 66 навлари энг истиқболлидир. Бодринг кўчатлари ичига шағал-қум аралашмаси тўлдирилган сопол ёки пластмасса тувакчаларда етиштирилади. Ҳар бир тувакчага 0,355 г дан преципитат ёки фторсизлантирилган фосфат қўшилади. Уруғ экилгандан то уруғ барглари ҳосил бўлгунча тувакчалари кунига 2 марта илиқ сув, майса чиқаргандан кейин олдин бир марта сув, В.А.Чесноков ва Е.Н.Базириналарнинг озиқли эритмаси, кейин бир марта сув ва икки марта эритма, экишга бир ҳафта қолганда 3 марта эритма қуйилади. 30 кунлик бодринг кўчатларини тупроғи билан тувакчадан олиб, қаторлардаги ярмигача сув тўлдирилган чуқурча ёки эгатчаларга экилади.[2]
Иссиқхоналарда бодрингни томчилатиб суғориш шароитида етиштириш ва шу шароитда бодрингнинг суғориш тартибларини аниқлаш учун “Деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари” Қашқадарё вилоят кенгаши ўқув тажриба станциясидаги иссиқхонада илмий тажриба ўтказилди. Унда эгатлаб суғориш ва томчилатиб суғоришда куз қиш давомида етиштирилган бодрингнинг суғориш тартиблари ўрганилди. Тажриба майдонида суғориш усуллари бўйича келтирилган назарий суғориш меъёрларини аниқлашда қабул қилинган формулалардан фойдаланади.
Тажриба даласида эгатлаб суғориш усулида бодрингнинг суғориш меъёрлари С.Н.Рыжов формуласи ёрдамида аниқланди.
m=(A-B)·h·d+k
Бунда: m-суғориш меъёри, м3/га; А-тупроқнинг чекланган дала нам сиғими, %; B-тупроқнинг суғоришлардан олдинги намлиги, %;·h-ўсимликнинг илдизи тарқалган фаол қатлам чуқурлиги, см;·d-ўсимликнинг илдизи тарқалган фаол қатлам зичлиги, т/м3; k-суғориш давомида буғланишга сарфланадиган сув миқдори, (14-20%). Тажриба майдонида тупроқнинг чекланган дала нам сиғими 0-1 м қатламда 24% га (тупроқнинг қуруқ оғирлигига нисбатан) тенг эканлиги аниқланди.
Тупроқнинг суғоришлардан олдинги намлиги мавсум давомида 13,5-15% ёки ўртача 14,2% бўлди. Шу тупроқ намлигида тупроқнинг амалий суғоришлардан олдинги намликни ЧДНСга нисбатан 69,0-78,5% га, ёки мавсумий ўртача 74,5% ни ташкил қилди.
Тупроқнинг зичлиги ўсув даври бошида (август) тупроқнинг 0-70 см қатламида ўртача 1,20 т/м3 дан иборат бўлди.
Бодрингни суғориш меъёрларини аниқлашда илдиз тақралган фаол фатлам чуқурлиги кўчат экилгандан биринчи гуллаш фазасигача 0-50 см, гуллаш, мева тугуш ва пишиш фазасини бошланиш давригача эса 0-60 см қалинликда олинди.
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида тажриба майдонида етиштирилган бодринг мавсум давомида 14 марта суғориш талаб қилди. Шундан август ойида ўтказилган суғоришлар кўчатни мустаҳкамлаш ва дастлабки ўсишни таъминлади, сентябр ойида ўтказилган суғоришлар эса кўчатни жадал ўсишини таъминлади.
Августр ва сентябр ойларида ўтказилган суғоришларда илдиз тарқалган фаол қатлам чуқурлиги 0-50 см қабул қилиниб, бу даврдаги амалий суғориш меъёри 300-390 м3/гани ташкил қилди.
Кейинги суғоришларда яъни октябр-январ ойларидаги суғоришларда ҳисобий қатлам чуқурлиги 0-70 см олиниб, бу даврлардаги суғориш меъёрлари 300-504 м3/га дан иборат бўлди. Мавсумий суғориш меъёри эгатлаб суғориш усулида 5543 м3/га бўлди.[3]
Тажриба майдонида бодрингни томчилатиб суғориш усули билан суғоришдаги сув сарфини аниқлашда Г.А.Безбородов тавсия қилган формуладан фойдаланилди.
m=0,6(WЧДНС-Wй)·h·d
Бунда: m-экинларни томчилатиб суғоришдаги суғориш меъёри, м3/га; WЧДНС-тупроқнинг чекланкан дала нам сиғими, %; Wй-суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги, %;·h-суғоришларда намланиши керак бўлган қатлам чуқурлиги, см; 0,6-дала сатхи намланишини камайишни ҳисобгаолувчи тузатиш коэффициенти.[4]
Бу формуладан фойдаланиб бодрингни томчилатиб суғоришдаги сув сарфини аниқлаш учун тупроқнинг чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) эгатлаб суғориш усулидаги сингари 21% олинди, суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги бутун мавсум давомида 14,5-16,5% сақлаб турилди. Бу намли миқдори мавсум давомида тупроқнинг ЧДНСга нисбатан 70-78% ни ташкил қилди. Мавсумий ўртача суғоришлардан олдинги намлик 15,5%, ЧДНСга нисбатан эса 73,4% дан иборат бўлди.
Суғориш меъёрлари ўсув даврининг дастлабки муддатларида (август- сентябр ойларида) яъни ўсимликнинг илдиз тизими чуқур кетмаган даврлардаги (фаол қатлам чуқурлиги 0-50 см бўлганди) суғориш меъёрлари 138-180 м3/га бўлди.
Кейинги ўсув фазаларида (илдиз тарқалган фаол қатлам чуқурлиги 0-70 см олинганда) яъни гуллаш, мева тугиш ва пишиш даврларида суғориш меъёрлари бироз кўтарилиб унинг миқдори 168-273 м3/га тенг бўлди.
Бодрингни томчилатиб суғориш натижасида умуман мавсум давомида сарфланган сув 4380 м3/га дан иборат бўлди. Томчилатиб суғориш усулида суғоришлар орасидаги кунлар 6-7 кунни ташкил қилди.
Хулоса. Умуман, тажриба майдонида бодрингни суғориш бўйича олинган тадқиқот натижаларига асосланиб хулоса қилиш мумкинки, тажрибада бодрингни эгатлаб суғоришда жами 14 марта суғориш, талаб қилинди, бунда ҳар галги суғориш меъёри 300-404 м3/га, мавсумий суғориш меъёри-4943 м3/га ни, суғоришлар орасидаги даврлар 10-12 кунни ташкил қилди.
Томчилатиб суғориш усулида жами 22 марта суғорилиб, ҳар суғоришлар меъёрлари 168-273 м3/га, мавсумий суғориш меъёри 4380 м3/га, суғоришлар орасидаги даврлар 6-7 кундан иборат бўлди.
Умуман томчилатиб суғориш усулида эгатлаб суғориш усулига нисбатан 21% сув тежалиши аниқланди.

Download 27,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish