“Тарбия биз учун ё хаёт-ё момот, ё нажот, ё халокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир.” А.Авлоний.
Инсон ўзгарса-бутун жамиятимиз ўзгаради. Халқ ва армия-бир тану бир жон тамойили амалда бўлиб келмоқда.
“Биз кейинги йилларда белимизни махкам боғлаб, миллий манфаатларимизни таъминлаш, халқимизни рози қилиш, йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб, ғоят муҳим натижаларни қўлга киритмоқдамиз. Энг асосий натижа-бошлаган ислоҳотларимиз ортга қайтмайдиган муқаррар тус олганида, бугунги жамиятимизнинг маънавий уйғонишида намоён бўлмоқда. Маънавий уйғоқ жамиятни, ўз олдига улкан вазифалар қўйиб, келажак сари ишонч билан бораётган халқни хеч ким ўз йўлидан тўхтата олмайди. Бундай халқни Яратганимиз хам қўллаб-қувватлайди, доимо йўлини очиб беради. Бугун миллион-миллион ватандошларимизнинг онгу тафаккури ўзгариб, улар ислоҳотлар жараёнига ўзини бевосита даҳлдор деб билмоқда, бу ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланмоқда. ” Ш.Мирзиёев.
“Бугун биз ягона халқ, ягона миллат бўлиб, кўзлаган юксак мақсадларимиз сари дадил бормоқдамиз. Вужудимизда, қонимизда аждодларимиздан мерос буюк қудрат жўш ураётган экан, биз эзгу орзу ва мақсадимиз бўлмиш Янги Ўзбекистонни албатта бунёд этамиз. Ўзбекистон хар томонлама обод ва фаровон, эркин демократик мамлакатга айланади.” Ш.Мирзиёев.
“Орадан хали қанча йиллар, асрлар ўтади. Юртимизда янги-янги авлодлар дунёга келади. Миллий Давлатчилигимизни тиклаб, бизга тараққиёт ва фаровонликка эришиш йўлида мана шундай беқиёс имкониятларни яратиб берган истиқлолимиз жонажон Ватанимизнинг шонли тарихида хамиша энг ёрқин, ўчмас сахифа бўлиб қолади. Янги Ўзбекистон янгича дунёқараш.” Ш.Мирзиёев.
“Жамият хаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва рухи маънавиятдир.” Ш.Мирзиёев.
“Мақсадимиз-одамларни рози қилиш, аҳоли жон бошига даромадни кўпайтиришдан иборат.” Ш.Мирзиёев.
Ўзбекистон демократик мамлакатлар индексида юқори поғоналарга чиқишига ишонаман. Билмаслик эмас, интилмаслик айб. Ёзув ёзиш барча билимларнинг энг асосий манбасини ташкил этади. Такрорлаш қайтариш айтиш эслатиш бу барча билимларнинг онасидир, деган насихат бор.Тарбиянинг асоси-шахсий намуна ва ибратдадир. Бу дунё-имтихон дунёси. Хаётда хар бир инсонинг ўз бурчи ва мажбурияти, зиммасига юклатилган вазифаси бор. Киши қай бир соҳа вакили бўлмасин, аввало, эл учун хизмат қилмоғи, Ватан истиқболи учун жон койитмоғи лозим. Қариликнинг қадри ёшларни қадрлай билишда. Донишмандлардан бири яшамоқ бу бир умр муаммолар билан курашмоқ деб бежиз айтмаган. Қайсидир ишни бажариб вужудимиз енгил тортган махалда олдимиздан янги муаммо чиқиб туради. Ватан нон ва туз каби муқаддасдир. Бу дунёда бойлик хам тугайди, мансаб хам поёнига етади, қурилган кошоналар хам емирилади. Лекин битта туганмас бойлик ва хазина мавжудки, у дунё тургунча туради, йиллар, асрлар ўтган сайин қиймати ва қадри ортиб бораверади. Бу халқлар, инсонлар ўртасидаги дўстликнинг олтин кўпригидир.
Эртасини ўйлаган инсон бугундан режа тузади, таълим-тарбия сифати ва самарадорлиги юрт истиқболини белгилайди. Кун ўтказиш учун эмас, яратиш учун , яшаш керак инсон. Томорқаси хароб кишининг уйига барака келмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |