Мен доимо барча турдаги китобларни хам, айниқса турли хилдаги газеталарни жуда кўп бор такроран қайта ўқиб ўрганаман, доимий узлуксиз равишда эътибор бериб.
“Харакатлар стратегиясининг натижаси ўлароқ, Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳуқуқий асослари яратилди. Янги Ўзбекистон стратегияси, аввало, барқарор иқтисодий ўсишни таминлашга қаратилганини такидлаш лозим.” Ш.Мирзиёев.
Давлат қўллаяпти-харакатлар натижа бераяпти. Эзгу ташаббуслар ишончли тараққиёт кафолати. “Сен бўлмасанг нима бизга силлиқ шеърлар, бу дунёда тили йўқда дил йўқ дерлар.” М.Юсуф
Харакатлар стратегиясидан-тараққиёт стратегияси сари, миллий давлатчиликнинг демократик принциплари ва тараққиёт йўли амалда бўлиб келмоқда. Ўзбекистон-минтақадаги энг ишончли шерик.
“Янги Ўзбекистонни барпо этиш-бу шунчаки хохиш-истак, субъектив ҳодиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий орзу-интилишларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив заруратдир.” Ш.Мирзиёев.
Мамлакатимизда барча соҳалардаги ўзгариш ва ислохотлар ягона мақсадга-Ўзбекистон халқи, айниқса, ёшларимиз учун муносиб турмуш шароити яратиш, одамларнинг даромади ва фаравонлигини ошириш, жамиятнинг хар бир аъзоси ўзининг интеллектуал, касб ва маънавий салохиятини рўёбга чиқариши учун зарур имкониятлар яратиб беришга йўналтирилгани билан халқ манфаатини кўзлаб ижобий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
“Бутун куч ва салохиятимизни ягона улуғ мақсадимиз-Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратамиз. Халқимиз билан бошлаган демократик ислохотлар йўлини янада қатъий давом эттирамиз ва бу йўлдан хеч қачон ортга қайтмаймиз. Янги Ўзбекистонни биргаликда албатта барпо этамиз. Харакатлар стратегиясидан-тараққиёт стратегияси сари тамойил асосида инсон-жамият-давлат деган янги тамойил асосида ташкил этамиз. Янги Ўзбекистон-халқчил ва инсонпарвар давлат ғоясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратамиз. Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак деган даъватга қўшимча қилиб айтмоқчиман: Раҳбарлар фақат давлатга эмас, аввало инсон ва оилага, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши керак. Юртимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун, бизга замонавий илм ва яна бир бор илм, тарбия ва яна бир бор тарбия керак. Бугунги ва эртанги кунимизни, ёшларимиз тақдирини хал қиладиган юксак малакали муаллим ва мураббийлар, профессор-ўқитувчилар, хақиқий зиёлилар керак. Янги Ўзбекистон-маърифатли жамият концепциясини амалга оширамиз. Биз-дунёга, дунё-бизга очиқ ойдин бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби хам аслида шу. Биз анашу хал қилувчи тамойилни албатта хаётимиз қоидасига айлантирамиз.” Ш.Мирзиёев.
“Президент сифатида мен мамлакатимиз тинчлиги, эл-юрт фаровонлиги, Ватан тараққиёти йўлида бутун борлиғимни бағишлаб, халқимга садоқат билан хизмат қилишни хаётимнинг маъно-мазмуни деб биламан. Мен учун бундан бошқа олий мақсад, бахт-саодат йўқ. Сиз, қадрли ватандошларимизнинг чин дилдан қўллаб-қувватлашингиз, нуроний отахон ва онахонларимизнинг дуолари, азиз ёшларимизнинг ишончи менга катта куч-ғайрат беради. Шу боис сизлар билан, халқимиз билан бирга меҳнат қилишдан хеч қачон чарчамайман. Раҳбар халққа юк бўлмаслиги, аксинча, халқнинг юкини елкасига олиши керак. Ота она фарзандига яхши хулқдан хам ортиқроқ нарса бера олмайди. ” Ш.Мирзиёев.
Ўзбекистон-дунё давлатлари ва халқлари тан олган хурмат қилган, эътибор қаратаётган қизиқиши ортиб бораётган, хамкорлик муносабатлари ўрнатилаётган-ёшлар, тинч, мустақил, тенг ҳуқуқли, бахтли, бой озод, хур мамлакат. Глобаллашув кучли шамолга ўхшайди.
“Янги Ўзбекистон- инсон қадри устувор бўлган жамият ва ҳалқпарвар давлатдир. Бугунги кунда давлатимиз инсон учун халқ учун очилди. Халқ билан бевосита мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, муаммоларини ижобий хал этиш бўйича мутлақо янги тизим яратдик. Давлат ташкилотлари иш фаолиятида маҳаллага тушиш, халқ ичига кириш, унинг дардига қулоқ солиш, ташвишига шерик бўлиш ва муаммоларни жойида хал этиш, тамойиллари асосий мезонга айланди. Бизнинг бу харакатларимиз А.Темур, М.Улуғбек, А.Навоий, Б.Мирзо каби буюк аждодларимизнинг давлат ва халқ бирлиги, инсонпарварлик ва адолат устуворлиги хақидаги юксак ғояларига таянади. Мамлакатимизда аввало инсон, кейин эса, жамият ва давлат манфаати барча харакатларимизнинг негизига қўйилди. Хаётимизда Давлат-инсонлар учун деган халқчил ғоя изчиллик билан қарор топиб бормоқда. Инсон, унинг хақ-ҳуқуқлари, қадр-қиммати ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда химоя қилиш тамойили ислохотларимиз моҳиятини ташкил этмоқда. Хар қандай ислохот қуруқ рақамларда эмас, балки, энг аввало, аҳолининг кундалик хаётида, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топиши зарур. Бу хаётий хақиқат. ” Ш.Мирзиёев.
“Барча орзу-ниятларимиз, машаққатли меҳнатимиз, кечани-кеча, кундузни-кундуз демасдан амалга ошираётган саъй-харакатларимиз-хамма-хаммаси бизга катта умид ва ишонч билан қараб турган халқимиз учундир. Биз ушбу йўналишдаги эъзгу ишларимизни давом эттириб, ижтимой адолат тамойили асосидаги барқарор ривожланиш дастурини ишлаб чиқдик ва мазкур соҳадаги фаолиятимизни давлат сиёсати даражасига кўтардик. Ўзбекистон тарихида ижтимоий соҳа бўйича бундай кенг қўламли ишлар илгари хеч қачон бўлмаган. Уч-тўрт йилдан буён ўқитувчи ва ўқувчилар-мактабда, врач-шифохонада, олимлар-лабораторияда, талабалар-аудиторияда ўз машғулоти ва ўз иши билан банд бўлмоқда. Янги Ўзбекистон стратегиясини ишлаб чиқдик. Илм ва инновацияларга асосланган янги иқтисодиётни барпо этиш, Янги Ўзбекистон-рақобатбардош махсулотлар юрти, замонавий технологияларда ишлай оладиган юксак билимли ва малакали кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштирамиз. Фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак-қамбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили, 2020-йилда биз илк бор аҳолимиз ўртасида қамбағаллик борлигини очиқ тан олиб, бу муаммо билан жиддий шуғулланишни бошладик. Эхтиёжманд аҳолини аниқлашнинг янги тизими яратилиб, темир дафтар, аёллар дафтари ва ёшлар дафтари жорий этилди.” Ш.Мирзиёев.
“Сифатли таълим- инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили. Ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш борасидаги ишлар давом эттирилади. Илмий кадрлар тайёрлаш ва илмий фаолиятни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади. Учинчи Ренессанснинг тўртта узвий халқасига, боғча тарбиячисини, мактаб муаллимини, профессор-ўқитувчилар ва илмий ижодий зиёлиларимизни эса, Янги Уйғониш даврининг тўртта таянч устунига айлантиришдир. Янги Ўзбекистон-халқчил ва инсонпарвар, адолатли давлатдир. Янги Ўзбекистон-кучли қонунчилик, ижро ва суд хокимияти, фуқаролик жамияти институтлари самарали фаолият кўрсатадиган, Давлат-халқ хизматчиси тамойили амал қиладиган, демократик дунёвий давлатдир. Адолат ва қонун устуворлиги-халқпарвар давлат пойдеворидир. Маданий-маънавий тараққиёт сари интилмоқдамиз. Янги Ўзбекистон-маърифатли жамият концепцияси ва уни амалга ошириш миллий дастури ишлаб чиқилади. Ижодкор зиёлиларга олимларга устозларга доимий эътибор қаратиш, уларни моддий ва маънавий жихатдан қўллаб-қуватлашга, меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган ишларни ушбу соҳадаги сиёсатимизнинг муҳим йўналишлари сифатида давом эттирамиз.” Ш.Мирзиёев.
“Халқ ишончи қандай буюк қудрат ва илхом манбаи эканини ўтган йиллар давомида барчамиз чин юракдан хис этиб келмоқдамиз. Шу юксак ишончга муносиб бўлиш, халқимиз, Ватанимиз манфаатлари хамда унинг бахт-саодати йўлида бор куч-ғайратим, билим ва салоҳиятимни сафарбар этиш мен учун хамиша хаётимнинг маъно-мазмуни бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Мен учун бундан улуғ бахт, бундан буюк шараф, ва масъулият йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Она халқим билан бирга Янги Ўзбекистонни қуриш, Учинчи Ренессанснинг пойдеворини барпо этишдек улкан бахт насиб этгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтаман. Бу йўлда олийжаноб халқимиз билан хар қандай синов ва машаққатларни енгиб ўтишга тайёрман. Жонажон Ватанимиз ўз тараққиётининг хал қилувчи босқичига қадам қўяётган мана шу тарихий дамларда кўп миллатли халқимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман: Сизлар билан бирга қанча мураккаб марра ва довонлардан ўтдик. Аммо хеч қачон ярим йўлда тўхтаб қолмадик. Баъзан толиққан ва чарчаган пайтларимиз хам бўлди. Лекин хеч қачон тушкунликка тушмадик. Келажакка, ёруғ кунларга ишончимизни асло йўқотмадик. Хамиша куч-қувват берадиган, болам, деб бағрига босадиган халқимиз бор, бетакрор Ватанимиз бор. Мана шундай буюк ва енгилмас туйғуни қалбимизга жо айлаб, доимо олдинга, фақат олдинга қараб бормоқдамиз. Ақл заковатимиз, билим ва тажрибамиз, иймон-иродамиз, бутун борлиғимиз билан хаёт синовларида топландик. Очиқ мулоқот, очиқ сиёсат, очиқ ислохотлар бизни халқимизга ва дунёга янада яқин қилди. Ўзингиз кўриб турибсиз, бугунги халқимиз-кечаги халқ эмас. Бугунги Ўзбекистон хам, кечаги Ўзбекистон эмас. Биз билан хамкорлик қилаётган дунё хам-кечаги дунё эмас.” Ш.Мирзиёев.
“Кўраяпсизларми, ўзимиз ўзгарсак, сидқидилдан интилиб, фидокорона меҳнат қилсак, атрофимиздаги хамма нарса ўзгаради. Бу ўзгаришлар-шунчаки оддий воқеалар эмас. Хар бири шонли тарихимизга олтин харфлар билан ёзиладиган, келажак авлодлар миннатдор бўлиб эсга оладиган буюк ўзгаришлардир. Бу ўзгаришларнинг ижодкори, бунёдкори ким. Албатта, кўпни кўрган, иродаси мустаҳкам, матонатли ва меҳр-оқибатли бағрикенг халқимиздир. Мен доимо эзгуликка, адолат ва маърифатга интилиб яшайдиган ана шундай халқ фарзанди эканимдан чексиз фахрланаман. Барча ислоҳотларимизни доимо қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда хал қилувчи куч бўлиб келаётган, ўзини аямасдан қаҳрамонларча меҳнат қилаётган олийжаноб халқимга фарзандлик меҳри ва садоқати билан чин дилдан таъзим қиламан. Ишончим комил, асрлар давомида кўплаб синов ва машаққатлардан муносиб ўтиб келаётган кўпмиллатли Ўзбекистон халқи бу гал ҳам ўзининг ақл-заковати, мустаҳкам иродаси ва юксак сиёсий маданиятини яққол намоён этади. Бўлажак сайловларда фаол иштирок этиб, ўзининг фуқаролик бурчини масъулият билан адо этади ва Янги Ўзбекистон учун, тинч ва эркин, обод ва фаровон хаёт учун овоз беради. Ишонаман, бу сайлов Сизларнинг фаол иштирокингиз билан бугун биз интилаётган Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанс сари ташланган яна бир улкан амалий қадам бўлади. Хеч қачон унутманг сайлаш ва танлаш ҳуқуқи-Сизнинг қўлингизда, келажак учун масъулият эса-барчамизнинг зиммамизда. Бугун ўз олдимизга қўяётган улкан мақсад ва вазифаларни амалга оширишда Сизларга, бутун халқимизга таянаман. Мана шундай бирлик ва хамжихатлик, ўз куч ва имкониятларимизга, келажакка бўлган улуғ ишонч билан биз эзгу мақсадларимизга албатта етамиз. Мамлакатимизнинг янги тараққиёт дастурини-Янги Ўзбекистон стратегиясини албатта амалга оширамиз. Инсон-жамият-давлат тамойилига алоҳида тўхталиб ўтамиз, ва ҳалқни рози қилишдек шарафли вазифани амалга ошириш йўлида ўзига хос маёқ бўлади. ” Ш.Мирзиёев.
Do'stlaringiz bilan baham: |