Лойни муштлаб турган авави кулол —
Қилсайдн аҳл ила чуҳурроҳ хаёл.
Ҳеч цачон бунчалик тепкиламасдв,
Ота тупроғидан ясаркан сопол.
—
48
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
159
Эй онгсиз, билмайсан, бу олам ҳечдир,
Негизинг шамолдир бир тутам, ҳечдир.
Икки йўқлик аро қолмиш борлигинг,
Атрофинг йўқлигу ўрта ҳам ҳечдир!
160
То ҳайғу ҳўлидан ичмасдан шароб,
Қувониб ичмадим асло майи ноб.
Ҳеч кимнинг тузига нон ботирмайман,
То ўз жигаримдан емайин кабоб.
161
Умр дафтаридан фол очганда дил
Хўрсиниб сўзлади бир куйган кўнгил:
Бахтлидир ул кимса — ой юзли ёри —
Бағрида бўлса-ю оқшоми бир йил.
162
Гул узра кўкламкинг шабнами яхши,
Чаманда юз очган ҳамдами яхши.
Яхшимас кечаги кундан сўз очмоқ,
Қувкаб ҳол, бу куннннг ҳар дамн яхши.
—
49
www.ziyouz.com kutubxonasi
163
'
Оғриқмен, иситма имтиҳон қилур.
Ичмасам, май менга ҳасди жон қилур.
Бу ажаб ишни кўр, бетоблигимда
Майдан бошқа иарса кўп зиён қилур.
164
Хоҳлаган ишимии хоҳламас худо,
Қачон истагимни айлабди бажо.
Унинг истаклари тўп-тўғри бўлса,
Менинг истакларим барчаси хато.
165
Бадбахтмен, гуноҳдан ҳеч ҳутулмадим,
Аммо ўтпарастдек ноумид бўлмадим.
Тонг чоғн ўларсам бош оғриғидан,
Маю маъшуҳ керак, жаннат демадим.
166
Бошга чарх кулфати тушмасдан ҳали,
Келингиз ҳўр тўкиб, шароб ичгали.
Б у фалак, дунёдан ўтар чоғимнз —
Do'stlaringiz bilan baham: |