Дунёнинг тилаги, самари ҳам биз,
Аҳл кўзин ҳораси — жавҳари ҳам биз.
Тўгарак жаҳонни узук деб билсак,
Шаксиз унинг кўзи — гавҳари ҳам биз.
1
2
Тақдир лавҳасида ҳукмим бўлғонда,
Майлимча ёзардим уни шу онда.
Дайғуни дунёдан йўқотиб буткул,
Шодликдан бўларди бошим осмонда.
—
9
www.ziyouz.com kutubxonasi
3
Азал сиррин билолмасмнз на сену, на мен,
Ву жумбоқ, ҳал ҳилолмасмиз на сену, на мен.
Парда орқасидандир бу ғувуримиз,
Парда кетару қолмасмнз на сену, на мен.
4
Десалар майпараст, худди ўша мен,
Десалар фосиқ, маст, худди ўша мен.
Сиртнмга бунчалар қарама, днлим —
Вўлса тоза ё паст, худди ўша мен.
5
Дерлар: жаннатда ҳур, кавсар бўлармиш,
Ариқ тўла май, сут, шакар бўлармиш,
Цадаҳни тўлдириб, қўлгннамга бер,
Минг насядан бнр нақд хуштар бўлармнш,
6
Ён берма, бу дунё аслнда бедод,
Утганлар ғамин ҳам қилма менга ёд.
Кўнгил берма гажак сочдан бўлакка,
Майсиз бўлма, умринг айлама барбод.
—
10
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
7
Улик-тирик ишин тузаткувчисен,
Тарқоқ коинотни кузаткувчисен.
Ёмон бўлсам ҳамки, сенинг бандангман,
Мен нима ҳам қилай? Яраткувчи — Сен.
8
Улким, бош косасин бино ҳилибдур,
Косагар санъатин пайдо ҳилибдур.
Бош косасин вужуд дастурхонига
Тўнтариб, лиқ тўла савдо ҳилибдур.
9
Умринг ҳачонгача ўзим деб ўтар,
Иўҳлик-борлик аро кезим деб ўтар.
Ичиб қол, ғам бўлгач умринг пайида
Уйқу ё мастликда бнр зумдек ўтар.
10
Do'stlaringiz bilan baham: |