Бунчалик ғам ема, ўткинчи — жаҳон,
Бир дамлик умрингда бўл шоду хандон,
Бошқалар кетидан келмасди навбат,
Вафо нималигин билганда даврон.
124
Улким жаҳон тузди, чарх — афлок тузди,
Кўнгилга доғ солди, ҳам чок-чок тузди.
Жуда кўп ёҳут лаб, ой юзлиларни
Ер ичра жо цилди, бир кафт хок тузди.
125
Лабим қўйиб кўза лабига бир дам,
Узун умр воситаси талабин қилсам,
Лабин келтирди-ю, лабимга, деди:
Мен ҳам сендек эднм, бир дам бўл ҳамдам,
126
Фалак ҳулоғимга гапирди секин:
Қазо ҳукмнн мендан кўрасан, лекин—
Айланишим бўлса эди ҳўлимда,
Узимни тўхтатнб, олар эдим тин.
—
40
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
127
Кўрдим майхонада мўйсафид хуммор,
Кетганлар хабарин дил дедим изҳор.
Дедиким: Май ичгил, биздеклар бисёр,
Кетишди, хабари келмади зинҳор.
128
Май ич, бизни фалак этмоҳчи ҳалок
Жон ҳасдида дилни ҳилмоҳчи чок-чок.
Сабза узра ўлтир, тиниқ майдан ич,
Ўт бирла қопланар тез бизнинг ҳам хок.
129
Майдан бошҳаенга ҳисҳа он яхши,
Майни ҳам узатса шўх жонон яхши
Еру кўкдан ортиқ бир пиёла май,
Бўлмоқ маст, қаландар ҳам сарсон яхши.
130
Май ичиб, яхшилар қўрин қуршамоқ —
Суфийваш жаврашдан минг бор яхшироқ.
Агар ошиқу маст дўзахий бўлса,
Жаннат бетин ҳеч ким кўрмасди ҳеч чоқ.
—
41
—
www.ziyouz.com kutubxonasi
131
Уйлама, пулсизу ночор ичмайман,
Расволикдан қилиб ё ор, ичмайман.
Мен майни дилхушлик учун ичарднм,
Do'stlaringiz bilan baham: |