Ш. А. Сайдуллаев


Махсус юридик функцияларнинг қуйидаги турлари мавжуд



Download 288 Kb.
bet9/13
Sana23.02.2022
Hajmi288 Kb.
#143392
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
7-мавзу маърузалар матни (2)

1. Махсус юридик функцияларнинг қуйидаги турлари мавжуд: тартибга солувчи (регулятив) ва қўриқловчи.

  • Тартибга солувчи функция – бу шундай ҳуқуқий таъсир қилиш йўналиши бўлиб, унда жамият тараққиёти эҳтиёжларига мос келадиган ижтимоий муносабатлар амалда бўлиши таъминланади ва ривожлантирилади. Тартибга солиш функцияси доирасида икки кичик функция статик тартибга солиш ва динамик тартибга солиш функциялари ажралиб туради. Ҳуқуқнинг статик тартибга солиш функцияси иж­тимоий муносабатларни муайян ҳуқуқий ин­ститутда мустаҳкамлаш йўли билан таъсир ўтказишида намоён бўлади. Динамик тартибга солиш функцияси ҳуқуқнинг ижтимоий му­носабатлар ҳаракатини, яъни динамикасини расмий­лаштириш йўли билан уларга таъсир ўтказишида ифодаланади.

  • Қўриқловчи функция – бу умумаҳамиятга молик энг муҳим иқтисодий, сиёсий, миллий ва бошқа ижтимоий муносабат­ларни, уларнинг дахлсизлигини муҳофаза қилиш, шунингдек мазкур жамиятга ёт бўлган муносабатларни сиқиб чиқаришни мақсад қи­либ олган ҳуқуқнинг ижтимоий вазифаси билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир йўналишидир.

2. Умумижтимоий функциялар орқали жамият ҳаётининг турли хил йўналишларида юзага келадиган ижтимоий муносабатларга ҳуқуқий таъсир ўтказилади. Ҳуқуқнинг умумижтимоий функцияларига қуйидагилар киради: иқтисодий, сиёсий, тарбиявий, экологик ва бошқалар. Ҳуқуқнинг ижтимоий функцияларини ижтимоий ҳаётнинг тегишли соҳаларига ҳуқуқий таъсир ўтказиш йўналиши сифатида таърифлаш мумкин. Жумладан, иқтисодий функция иқти­содий соҳага, сиёсий функция сиёсий соҳага, тарбиявий функция маънавий соҳага ҳуқуқий таъсир ўтказади.
7.8. ҲУҚУҚНИНГ МОҲИЯТИ ҲАҚИДАГИ
НАЗАРИЯЛАР



Ҳуқуқнинг моҳияти деганда унинг мазмуни ва мақсади тушунилади. Ҳуқуқнинг мазмуни ва моҳияти унинг асосий ва барқарор хусусиятларини намоён этади. Шу билан бирга, ҳуқуқнинг моҳиятини белгилашда қуйидаги иккита жиҳат, яъни ҳар қандай ҳуқуқ, энг аввало, ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи восита сифатидаги вазифасини бажариши ҳамда мазкур восита кимнинг манфаатларига хизмат қилиши алоҳида аҳамият касб этади.
Ҳуқуқнинг моҳияти давлатнинг ижтмиоий-иқтисодий тузуми, сиёсати, ахлоқ, маданият ва бошқа ҳодисалар билан ўзаро боғлиқ бўлади. Ўз моҳиятига кўра ҳуқуқ умумижтимоий характерга эга. Бу демократик давлатларнинг моҳиятида қуйидагича намоён бўлади:

  • ўзаро келишилган умумижтимоий иродани ифода этади;

  • аҳолининг барча қатламлари манфаатларига хизмат қилади;

  • ижтимоий алоқаларнинг ташкилийлиги ва ривожланиб боришини таъминлайди;

  • ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг эркинлиги ва жавобгарлигининг ўлчови ҳисобланади;

  • турли-туман эҳтиёж ва манфаатларни қондириш воситаси сифатида майдонга чиқади.


Download 288 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish