Ш. А. Сайдуллаев



Download 288 Kb.
bet11/13
Sana23.02.2022
Hajmi288 Kb.
#143392
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
7-мавзу маърузалар матни (2)

Психологик ҳуқуқ мактаби (Петражицкий, Росс, Рейснер, Дюги, Мерилл). Ушбу назария ХХ аср бошларида кенг тарқалган. Мазкур назария вакилларининг фикрича, кишиларнинг руҳияти жамият, ахлоқ, ҳуқуқ ва давлатнинг ривожланишини белгилаб берадиган омилдир, ҳақиқий ҳуқуқ кишиларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги руҳий кечинмаларидир. Л.Петражицкийнинг таъкидлашича, тажрибаларга асосланувчи фан турмушнинг икки кўриниши – моддий ва руҳий томонларини ўрганади. Ижтимоий воқелик ҳодисаларининг бири сифатида ҳуқуқ руҳий дунёга тааллуқли бўлиб, у одамларнинг императив-атрибутив (мажбурийлик-даъвогарлик) кечинмаларидан ташкил топади. Инсон хатти-ҳаракатлари эркин ва ўзаро боғлиқ бўлиши мумкин. Унинг фикрича, нормалар, буйруқ ва тақиқлар шахснинг ички кечинмалари ва ҳиссиётлари ифодасидир.
Ҳуқуқни тушунишда нормативлик назарияси (Г.Кельзен, Р.Штаммлер, П.Новгородцев (XX аср)). Ушбу йўналиш бир қарашда ҳуқуқ ва унинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти ҳақидаги турли қарашларни жамлагандай туюлади. Бироқ синчиклаб қаралганда улардаги му­айян бирлик ҳам кўзга ташланади. Нормативликнинг назарий қои­далари Р.Штаммлернинг “Хўжалик ва ҳуқуқ” китобида баён қилинган. У ўз қарашларида ҳуқуқнинг асосий мақсади шахслар эҳтиёжини қондиришдан иборат бўлган ижтимоий ҳаётни ташқи тартибга солиш деб таърифлайди. Жамиятда ўзаро алоқада бўлган шахсларнинг биргаликдаги ҳаракатларини у ижтимоий материя ёки хўжалик деб атайди. Ҳуқуқ билан хўжаликнинг ўзаро нисбатини белгилар экан, Штаммлер ҳуқуқни ижтимоий ҳаёт шакли ва шахсларнинг моддий неъматга оид муносабатини тартибга солувчи восита сифатида ифодалайди.
Ҳуқуқнинг социологик мактаби. Ушбу назария XX аср ҳуқуқшунослигининг асосий йўналишларидан биридир. Юридик фанлар вазифасини амалдаги ҳуқуқни расмий мантиқий ўрганишдан иборат деб кўрсатувчи ҳуқуқий позитивизмдан фарқли ўлароқ, социологик мактаб диққат марказини “жонли ҳуқуқ”, яъни ҳуқуқий муносабатлар тизимини, ҳуқуқ доирасидаги одамлар хулқ-атворини ўрганишга кўчириш керак деган фикр ташкил қилади. Эрлих ушбу йўналишнинг асосчиси бўлиб, унинг “Ҳуқуқ социологияси” (1911) китобида мазкур йўналишнинг асосий ғоялари тартибли баён қилинган. Россиялик олим Г.Ф.Шершеневич ҳам социологик мактаб вакилидир.

Download 288 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish