Ш. А. Маннонов номли “ёш бухгалтерлар клуби”


ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/80
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#241512
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   80
Bog'liq
2015 05 30

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР 
ТАҲЛИЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЯЛПИ ФОЙДАНИ ОШИРИШ 
ИМКОНИЯТЛАРИ
Хўжамурадова С.И.- ТошДАУ, ассистент 
 
Хўжалик юритувчи субъектларда молиявий натижалар таҳлилинии 
тўғри ташкил этиш, ялпи фойдани аниқлаш ва ошириш имкониятларини 
излаб топиш муҳим масалалардан ҳисобланади.


63 
Молиявий натижалар корхонанинг йил давомида тадбиркорлик 
фаолиятидан оладиган маблағининг кўпайиши ѐки камайишидир. 
Бухгалтерия ҳисобида молиявий натижа ҳисобот давридаги ҳамма 
фойдалар ва зарарларни ҳисоблаш йўли билан аниқланади..
Молиявий натижа корхонанинг асосий молиявий кўрсаткичи 
ҳисобланганлиги сабабли уни шакллантириш масалаларига алоҳида 
эътибор берилади. Шу сабабли корхонанинг молиявий натижалари 
таркиби, асосий шаклларига таъсир этувчи кўрсаткичларини таҳлил қилиб 
ўрганиш лозим. Бу масалани ―Азизжон‖ фермер хўжалигининг 
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳамда статистик ҳисобот маълумотлари 
асосида таҳлил қилиб ўрганганимизда қуйидаги маълумотларга эга 
бўлдинди (1-жадвал).
1-жадвал 
“Азизжон” фермер хўжалигининг молиявий натижалари таркиби, 
тузилиши ва динамик ўзгаришларининг таҳлили 
Кўрсаткичлар 
Йиллар 
Ўзгариши
(+, -) 
2013 
2014 
1.Маҳсулот (иш, хизмат)лар сотишдан олинган 
соф тушум, минг сўм 
1264421 
2268529 
+1004108 
2.Сотилган 
маҳсулот 
(иш, 
хизмат)лар 
таннархи, минг сўм 
689807 
1833841 
+1144034 
3. Маҳсулот сотишдан ялпи фойда, минг сўм 
574614 
434688 
-139926 
4. Давр харажатлари, минг сўм 
133417 
225740 
+92323 
5.Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари, 
минг сўм 

20999 
+20999 
6. Асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг ялпи 
молиявий натижаси, минг сўм 
441197 
229947 
-211250 
7. Молиявий фаолиятнинг даромадлари, минг 
сўм 
12588 

-12588 
8. Молиявий фаолият харажатлари, минг сўм 



6.Умумхўжалик фаолиятининг ялпи молиявий 
натижаси, минг сўм 
453785 
229947 
-223838 
7. Фавқулодда фойда ва зарарлар, минг сўм 
141 

-141 
8. Даромад солиғи тўлагунга қадар фойда 
(зарар), минг сўм 
453926 
229947 
-223979 
9.Даромад(фойда)дан 
солиқ 
ва 
бошқа 
солиқлар, минг сўм 
26000 

-26000 
10. Ҳисобот давридаги соф фойда, минг сўм 
427926 
229947 
-197979 
Жадвал маълумотларига кўра, ―Азизжон‖ фермер хўжалигининг соф 
фойдаси 2013 йилга нисбатан 2014 йилда 197979 минг сўмга камайган. 
Фермер хўжалигининг соф фойдасининг камайишига асосан сотилган 
маҳсулотлар таннархининг 2013 йилга нисбатан 1144034 минг сўмга ва 
давр харажатларининг 2013 йилга нисбатан 92323 минг сўмга ортиши 
таъсир этган. Демак, фермер хўжалиги раҳбарияти маҳсулот ишлаб 


64 
чиқариш таннархи ва давр харажатларининг 2013 йилга нисбатан 
ортишига қандай омиллар сабаб бўлганлигини ўрганиб чиқиши ҳамда 
уларни келгусида қисқартириш чораларини кўриши лозим деб 
ҳисоблаймиз. 
Шунингдек, молиявий натижаларни таҳлил қилиб ўрганиш билан 
бирга ―Азизжон‖ фермер хўжалигида маҳсулот сотишдан олинган ялпи 
фойда ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни 1-жадвал 
маълумотларидан фойдаланиб, таҳлил қилиб ўрганганилди ва тегишли 2-
жадвал маълумотларига эга бўлинди. 
Маҳсулот (иш хизматлар)ни сотишдан олинган ялпи фойда 
корхонада яратилган фойдани белгилайди. Маҳсулотни сотишдан олинган 
ялпи фойдани топиш учун маҳсулотни сотишдан тушган соф тушумлардан 
шу сотилган маҳсулот таннархини чегириб ташлаш керак, ўз навбатида, 
маҳсулот сотишдан тушган соф тушумни топиш учун маҳсулот (ишлар, 
хизматлар)ни сотишдан кейин келган тушумдан қўшилган қиймат солиғи, 
акциз солиғи, қайтарилган товарлар қиймати, харидорга берилган 
чегирмалар айириб ташланади. Маҳсулотни экспорт қилувчи корхоналар 
экспорт тарифларини ҳам чегириб ташлайдилар. Демак, маҳсулот 
сотишдан олинган ялпи фойда маҳсулот сотишдан тушган соф тушум 
билан сотилган маҳсулот таннархи орасидаги фарққа тенг. Бу фарқ ижобий 
ѐки салбий бўлиши мумкин. Ижобий фарқ фойда сифатида, салбий фарқ 
эса зарар сифатида эътироф этилади. 
Юқоридаги 1-жадвалдан кўринадики, ―Азизжон‖ фермер хўжалиги 
молиявий натижаларининг асосий қисми маҳсулотлар сотишдан 
шаклланганлиги сабабли кейинги ўринда маҳсулотларни сотишдан 
олинган ялпи фойда ва унга омиллар таъсирини таҳлил қилиб 
ўрганганимизда қуйидаги маълумотларга эга бўлдинди. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish