маҳсулотлари ва хизматлари саналади. Яъни ахборот-коммуникациялар
технологияси ѐрдамида фойдаланувчиларга кўпроқ ахборот хизматини
кўрсатиш лозим. Ахборот маҳсулотлари мутахассислар томонидан турлича
талқин қилинади.
Ахборот хизматлари - бу фойдаланувчиларнинг талабларига мос
равишда қаерда бўлишларидан қатьий назар ахборот маҳсулотларига
кириш, зарурларини қидириш ва такдим этишни таъминлаш демакдир.
Ахборот
хизмати
турларининг
вужудга
келиши
ахборот
маҳсулотларига бўлган талабни юксалтириб юборди. Чунки улар
фойдаланувчиларнинг
шахсий
талабидан
келиб
чиққан
ҳолда
маълумотларни таклиф қила бошлашди ва бу билан ишлаб чиқарувчилар
ҳамда фойдаланувчиларнинг ахборот моделларини яқинлаштиришга
имкон яратди. Шундай қилиб, ахборот хизматлари ахборот маҳсулотлар
қаторида замонавий ахборот-коммуникациялари технологияси асосий
тавсифловчиларидан бўлиб ҳисобланади.
Бозор
муносабатлари
ахборот
маҳсулотларининг
янгилиги,
ишончлилиги ва тўлиқлиги даражаларига юқори талаблар қўймоқда, чунки
бусиз самарали маркетинг, молия-кредит ва инвестиция фаолиятини
юритиш мумкин эмас.
102
Ахборот-коммуникациялар бозорига ўз маҳсулотлари билан турли
хилдаги ташкилотлар, давлат агентликлари, тижорат фирмалари, савдо
ассоциациялари ва нотижорат корхоналар ҳам чиқиши мумкин.
Ўзининг
ахборот-коммуникациялар
инфратузилмасини
шакллантирган мамлакатларгина глобал иқтисодга кириб бориши мумкин.
Ушбу жараѐнларга тўсқинлик қилган мамлакатлар эса бутун ишлаб
чиқариш фаолиятига, тадбиркорларга ва умуман жамият ривожига турли
шаклда зарар келтириши мумкин. Шунинг учун ҳам кўпгина мамлакатлар
замонавий
ишлаб
чиқариш,
қишлоқ
хўжалиги
ѐки
ахборот-
коммуникациялар технологияларини кенг кўламда қўллашга қарор қилди.
Ахборот асри иш жойларини замонавий ҳисоблаш воситалари билан
жиҳозлаш ва тадбиркорлик муҳитидаги истеъмолчиларга алоқа
хизматларидан жорий даражада фойдаланишга имконият яратиб бериши
лозим.
Шундай қилиб, жамиятимизнинг барча жабҳаларида ахборот-
коммуникациялар технологияларини қўллаш иқтисодий ўсиш, меҳнат
унумдорлигини юксалтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида
катта имкониятлар туғдиради. Шунингдек, мамлакатни ахборотлаштириш
даражаси унинг иқтисод борасидаги рақобатбардошлигини ва қудратини
баҳолашнинг ўлчови бўлиб хизмат қилади.
Одамларни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муаммоларни ҳал
этишга сафарбар қилмоқ учун тегишли ахборотни ўз вақтида тўплаб, қайта
ишлаб, муайян бир тартибга солиш ва зудлик билан кишиларга етказиш
керак бўлади. Бунинг учун жамиятни ахборотлаштириш дастурини амалга
ошириш ва мамлакатнинг ахборот-коммуникация инфратузилмасини
шакллантириш зарур. Бу эса, жамиятни ахборотлаштириш миллий
тизимини шакллантиришга олиб келади. Мамлакатни ахборотлаштириш
даражаси эса, унинг иқтисод борасидаги рақобатбардошлигини ва
қудратини баҳолашнинг ўлчови бўлиб хизмат қилади.
Қишлоқ хўжалигида ахборот тизимини яратиш тараққиѐтнинг энг
муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиб, жаҳон фан-техникасининг
иқтисодий ва ижтимоий тараққиѐт ютуқларини ўзида мужассамлаштиради.
Ўзлуксиз
ахборот
билан
жамият
таъминланиши
натижасида
ахборотлашган жамият юзага келади. Бу жамиятда барча фуқаролар,
иқтисодий объектлар ва давлатнинг ахборотга бўлган эхтиѐжини
қондириш учун ҳамма шароитлар яратилган бўлади. Меҳнат
қилувчиларнинг кўпчилиги ахборот ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш
ва сотиш билан банд бўлади ѐки бу жараѐнларсиз ишлаб чиқариш
мажбуриятларини бажара олмайдиган бўлади. Яъни, бундай жамият
фуқаролари ахборот маданиятига эга бўладилар. Бу жараѐн инсон
фаолиятининг барча жабҳаларига оид бой билимлар, ишончли
ахборотлардан тўлиқ ва ўз вақтида фойдаланишни таъминлашга
103
қаратилган комплекс чора-тадбирларни жойларда тадбиқ этишни
англатади. Бу компьютерлар ва ахборот тизимлари, маҳаллий ва глобал
тармоқларини татбиқ этиш натижасида эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |