Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Андрагогик таълимни қўллашда ёш критериялари



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

 
Андрагогик таълимни қўллашда ёш критериялари 
баланд 
паст 
боғлиқлик 
даражаси 
Педагогик 
моделни коррект 
равишда 
қўлланилиши 
Педагогик моделни 
нокоррект равишда 
қўллаш (андрогогик 
моделни нисбатан
коррект равишда 
қўллнилиши)
Андрагогик 
моделни коррект 
равишда 
қўлланилиши 


 
Катта ёшдаги ҳар бир инсон ўз эҳтиёж ва мотивларидан келиб чиққан ҳолда 
ўз билимларини ошириб, малакаларини ривожлантириб боришга эҳтиёж 
сезади.
Ёш ўтган сари катта одамда таълим олишга нисбатан лаёқат камайиб 
бормайдими? Олинган билимларни керакли ҳажмда ва темпда ўз фаолиятига 
қўллай оладими? 
Аслида табиат киши ҳаётининг барча даврларда атроф ҳаёт, бошқа 
одамлар билан боғлиқ информацион- таълимий ўз муносабатида бўлиши 
учун зарур бўлган барча биологик ва нейрофизиологик шарт-шароитларни 
яратган. Киши турли ёшида олаётган билимлари самарали бўлиши учун 
уларга албатта тафаккур жараёни керак бўлади. Б.Г.Ананев, 
Л.И.Анциферова, 
Ю.Н.Кулюткин, 
В.С.Ротенберг, 
Е.Н.Степанова, 
Г.С.Сухобскаяларнинг кўп йиллик ўтказган тадқиқотлари шуни кўрсатадики, 
тафаккур инсон ҳаётининг барча даврларида фаоллигини йўқотмайди, лекин 
унинг стуруктурасида, тизимида маълум бир катталар таълими билан 
шуғулланувчи инсонлар билиши керак бўлган ўзгаришлар содир бўлади. 
18-
25 ёшгача кишиларда образли ва вербал тафаккур устунлик қилади. 
Амалий тафаккур асосан 21 ёшдан вербал ва образли тафаккурнинг 
ривожланганлик даражасига етиб олади ва 27-28 ёшларда эса улар 
ривожланишда амалий тафаккур вербал ва образли тафаккурдан ўтиб кетади. 
30-
40 йилларга яқин образли тафаккур янада ривожланади. 40 ёшга яқин 
ўзида шаклланган интеллектуал тизимни ўз меҳнат фаолияти табиати ва 
хусусиятлари бўйича тадбиқ эта олади. 40 ёшдан 55 ёшга одатда амалий 
тафаккурда пасайиш кузатилади унинг фаоллиги образли ва вербал мантиқий 
шаклларга тенглашади. Таъкидлаш мумкинки, 50 ёшдан кейин вербал 
тафаккур образли тафаккурдан устунлик қилади. 
Инсон ҳаётининг 34-35 ёшларида ва 45-50 ёшларида хотиранинг 
нисбатан пасайиши кўзга ташланади. Лекин инсон организмининг 
имкониятлари, кучли мотивация, ўз ёшига хос лаёқатлар динамикасининг 
ҳисобига катта инсон муаммоларини бартараф эта олади, ўзгаришларни ҳал 
эта олади. Катта бўлган сари информацион талаблар, муаммоларни ҳал эта 
олади. Соғлиқ, маданият, оила 40 ёшгача иккинчи ўринни эгаллайди. Бу 
ёшдаги аёлларда эса касбий фаолият бўйича талабларидан зарурий 
билимларни олиш эҳтиёжларидан ташқари соғлиқ ва оила масалалари бўйича 
билимларни эгаллаш эҳтиёжи юқорироқ ўринни эгаллайди. Бу ҳолат уларда 
35-
40 ёшгача давом этади. 
40 ёшдан бошлаб эса эркакларда ҳам соғлиқни сақлаш ва 
мустахкамлаш бўйича қўшимча маълумотларга эга бўлиш эҳтиёжи чиқади. 
Эркакларда 2-ўринда касбий фаолият бўйича билимларга қизиқишлари 
сақланиб қолса, бу қизиқиш аёлларда 41-55 ёшда 4-ўринга 56 ёшда эса 
охирги ўринга тушади.
болалик 
ёшлик 
катталик 


Катталарнинг таълим олиш лаёқатлари андрагог фаолиятининг 
психологик жиҳатдан ташкил эта олинганлигига ҳам боғлиқ. Самарадорлик 
кўрсаткичлари катталар аудиториясининг профессор-ўқитувчига нисбатан 
ишончи ва очиқлиги; тингловчиларнинг ишга жалб этилишининг юқори 
даражаси; машғулот давомида билиш фаолликларининг қатъийлиги; 
тингловчилар орасида юзага келувчи самимий психологик муҳит; 
тингловчиларнинг бир-бирига ҳамда маърузачи-тренерга ёрдам сўраб 
самимий мурожаати; таълим жараёнида бирон-бир тингловчида юзага 
келувчи муаммо ва қийинчиликларга ижобий муносабат; машғулот давомида 
тингловчиларнинг ҳамкорликда муҳокама қилиш учун ўз муаммоларини 
изҳор эта билишлари; тингловчиларнинг ўз нуқтаи назарини эркин баён эта 
билишлари; ҳамкорликдаги фаолиятнинг ўрнатилганлиги; андрагог шахси ва 
унинг касбий нуқтаи назарига (позициясига) бўлган ҳурмат ва қизиқиш; 
маърузачи-тренер (андрагог) ўқитувчи фикрига қўшилиш истаги; катталар 
таълими тажрибаларининг таълим соҳасига киритилиши натижасида таълим 
мазмуни самарасининг намоён бўлиши; таълим натижасига қараб касбий ва 
шахсий муаммоларининг ҳал этилиши имконияти; тингловчининг таълим 
натижаларидан қониқиши; тингловчиларнинг таълим якунидан сўнг ўзаро 
алоқаларни давом эттириш истагининг юзага келишида намоён бўлади, 
ҳамда бу хусусиятлар андрагогиканинг муҳим жиҳатларидир. Демак, 

андрагогик билимлар таълим жараёни, мақсад ва вазифаларини тўғри 
белгилашда, таълим технологияларини тўғри қўллашдагина яхши самара 
беради; 

тингловчиларнинг ёш хусусиятларини ва уларнинг эҳтиёжларини 
билган ҳолда таълим бериш таълим сифатини оширишга ва кўзланган 
натижаларга эришишга хизмат қилади; 

малака ошириш жараёнида андрагогик билимлар қўлланилаётган янги 
таълим шаклларини мазмун ва моҳиятини тўғри аниқлаш ҳамда тўғри 
ташкил этишга ёрдам беради. 


Малака ошириш жараёни самарадорлиги тингловчининг шахсий 
фаоллигига ҳам боғлиқдир. 
Фаоллик қуйидаги компонентларга эга: 

ўқув топшириқларини бажаришга тайёр туриши; 

мустақил фаолиятга ҳаракат; 

вазифаларни онгли бажариш; 

ўқишдаги узвийлик; 

ўз шахсий даражасини оширишга ҳаракат. 
Самарадорлик тингловчининг малака ошириш давомидаги мустақил 
таълим олишларига ҳам боғлиқ: мустақил таълим қуйидагилардан 
иборат. 

кутубхонада ишлаши; 

интернетдан фойдаланиши; 

ўзаро тажриба алмашиши; 
мустақил равишда курсдан кейинги таълим дастур мазмунини танлай 
билиши. Тингловчида малака оширишга нисбатан ижобий мотивнинг 
шаклланганлиги. Катталар таълим жараёни самарадорлигига таъсир этувчи 
омиллардан яна бири марказда психологик хизматнинг ташкил этилишидир. 
Ўқитувчига психологик хизмат уларнинг: 

психологик онгларини ошишига; 

ўзликларини таҳлил этиш ва англашга

ўз шахсий муаммоларини ҳал этиш йўлларини белгилаб 
олишларига; 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish