Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Пренатал ва чақалоқлик давридаги психофизиологик хусусиятлар



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

3.1.Пренатал ва чақалоқлик давридаги психофизиологик хусусиятлар
Боланинг она қорнида пайдо бўлгандан туғилгунга қадар бўладиган
ўзгаришлар ҳомиланинг пренатал ички ривожланишини ташкил
этади. Ҳар бир давр она қорнида бўлажак фарзанднинг ривожланиш
босқичига тегишли атама билан номланади. Она қорнида ривожланиш
ўртача 38 ҳафта давом этади ва 3 босқичга, яъни зигота босқичи, 
эмбрион босқичи ва ҳомила босқичига бўлинади.
Зигота босқичи (1-2 ҳафталик) 
Биринчи ҳафтанинг охирига келиб, зигота онанинг қон томирлари
билан бирлашади, бу ҳодиса имплантация деб аталади. Имплантация
жараѐнининг тугалланиши учун икки хафта керак бўлади, шундан
сўнг гармонал ўзгаришлар бошланади, бу ҳайз кўришнинг вақтинчалик
тўхташига олиб келади, аѐл кишига бу белги унинг ҳомиладорлигидан
дарак беради. Зиготанинг айлана ўлчамлари 1 ммдан камроқ
бўлади, унинг ҳужайралари бўлинишни бошлайди.
Ҳомила танаси муртак диски ҳужайраларидан ривожланади, бу 
босқичда муртак диски зигота марказида жойлашган ҳужайралар
тўплами кўринишида бўлади. Бошка ҳужайралар ривожланаѐтган
организмни ҳимоя қилувчи ва озиқлантирувчи асосли тўқималарни
ҳосил қилиши зарур. Имплантация ва ҳужайрларнинг ажралиб ҳосил
бўлиши зигота босқичининг тугалланиши белгилари бўлиб
ҳисобланади. Зигота 36 хафта давомида муртакдан бола
туғилишигача бўлган йўлни босиб ўтишга тайѐр ҳолга келади. 


Эмбрион босқичи (3-8 ҳафта) 
Бу она қорнида ривожланишнинг янги эмбрионал даври одатда 
муртак ҳосил бўлгандан кейин учинчи ҳафтадан бошланиб,
сакқизинчи ҳафтанинг охиригача давом этади. Бу вақт давомида 
тана тузилиши ва ички органлар ривожланади. Давр бошида
эмбрионда уч қават ҳужайралар тикланади. Ташки қаватда -
эктодермадон сочлар, терининг ташқи қавати ва нерв тизими
ривожланади. Ўрта қаватда - мезодермадон, мускуллар, суяклар ва қон 
томирлари тизими ҳосил бўлади. Ички қаватда ѐки эндодермадон
овқат ҳазм қилиш тизими ва ўпкалар ривожланади. Уч ҳафталик
эмбрион билан сакқиз ҳафталик эмбрион солиштирилганда унинг
кўринишида сезиларли ўзгаришларни кўришимиз мумкин. 3 ҳафталик
эмбрион узунлиги 2 миллиметрдан ошмайди. Ҳужайраларнинг
даражаларга бўлиниши бошланиб, организм кўпрок саламандрани
эслатади. Ўсиш ва ривожланиш тезлик билан амалга ошади, 8 
ҳафталик эмбрионда кўзлар, оғиз, қўл ва оѐқларни кўриш мумкин,
мия ва нерв тизими ҳам жуда тез ривожланади, эмбрион юраги
бир ой аввал ўз фаолиятини бошлаб юборган бўлади. Эмбрионда
одамга хос органлар у ѐки бу шаклда мавжуд бўлади, лекин унинг
ўлчамлари онага сезиларли даража булмайди.
Эмбрионга амнион суюқлиги билан тўлган амнион қобиғи
жойлашади. Амнион қобиғи эмбрионни ҳимоя қилиб, доимий
ҳароратини таъминлаб туради. Эмбрион она билан икки тизимча
орқали боғланган. Киндик тизимчаси эмбрионни йўлдош билан
боғловчи қон томирларидан иборат. Йўлдошга қон томирлар киндик
тизимчаси орқали онанинг қон томирларигача етиб боради, лекин
бевосита улар билан бирлашмайди. Қон киндик қон томирларининг
бармоқсимон ўсимталари –қилчалар орқали оқади. Қилчалар она қон
томирларига бевосита яқин жойлашган, бу витаминларнинг ўтиши, 
шунингдек, она қонига алмашинув маҳсулотларининг диффузия
механизми ҳисобига ажралиш имконини беради. Тана қисмлари ва
организм тизимлари эмбрионал даврда шаклланади ва ҳомила 
босқичида ўз вазифаларини самарали бажара бошлайди. Тана 
қисмлари ва ички органлар ҳосил бўлиши билан она қорнида
ривожланишнинг иккинчи муҳим босқичи ниҳоясига етади. 
Органларнинг ўз вазифасини бажара бошлаши навбатдаги охирги
босқичга тўғри келади.
Ҳомила босқичи(9- 38 ҳафта) 
Ҳомила босқичи охирги ва энг узоқ давом этадиган босқич
бўлиб, тўққизинчи ҳафтасидан бошлаб, туғруқ билан тугалланади.
Бу вақтда ҳомиланинг тана ўлчамлари катталашади ва организм
тизимлари фаолият юрита бошлайди. 4 ойликдан ҳомиланинг
оғирлиги 113,4 граммдан 226,8 граммгача етади. Охирги 5 ойда
ҳомиланинг оғирлиги 1984,5 граммдан 2268 граммгача ўлчамлари
катталашиб боришини кўриш мумкин. 


1. Тухумдон ва уруғдон дифференциацияси 
2. Қон томир тизимининг фаолияти 
3. Ҳомила ҳаракатининг онага сезилиши. 
4. Ҳомила бошида соч қопланишининг ҳосил бўлиши . 
5. Сўриш ва ютиш фаолияти. 
6. Бош миянинг махсус фаолияти. 
7. Ҳомиланинг ҳаѐтчан даври.
8. Оғирлигини тезда кўпайтириб олиши.
9. Туғруқ. 
Бу даврда организм учун муҳим бўлган нерв, нафас олиш ва овкат
ҳазм қилиш каби органларнинг шаклланиши тугалланади.
Бу даврнинг энг муҳим ҳодисалари қуйидагилардан иборат.
• 
Уруғланишдан 5-6 ойдан сўнг ҳомиланинг қошлари, 
киприклари ва сочлари пайдо бўлади. Эмбрионал даврнинг охирига
бориб, эркак эмбрионда уруғдон, қиз эмбрионда тухумдонлар
ривожланади. Учинчи ойда уруғдонда ташқи жинсий белгилар
ривожланишига таъсир кўратувчи гармонлар синтез қилишни бошлайди:
қиз эмбрионда бу гармон синтезланмайди ва ўхшаш ҳужайралардан
жинсий органлар ҳосил бўлади.
• 4 -ҳафтада ҳужайралар қавати найсимон бўлиб ўралади. Найнинг 
бир учи кенгайиб, ундан бош мия ҳосил бўлади, қолган кисмидан орқа
мия шаклланади. Ҳомила босқичи бошланишига келиб, бош мия
таркибида турли тузилмалар бўлиб, организм функцияларини
бошқаради. Бу босқичда миянинг барча соҳаларини ўсиши амалга 
ошади, хусусан, одам хулк- атворининг кўплаб муҳим турларини
бошқарувчи бош мия пўстлоғининг хусусиятлари ҳам ривожланади. 
Бу ўзгаришлар ҳомиланинг 22 ва 28 ҳафталар ўртасида


ривожланаѐтган органларнинг кўпчилик тизими ишончли равишда 
фаолият юрита бошлайди, шунинг учун ҳомила ҳаѐтининг бу даври 
ҳомиланинг ҳаѐтчан даври деб аталади. Бу вақтда ҳомила бола
кўринишини олади. Вақтидан аввал туғилган болаларнинг нафас
олиш органларида муаммолар туғилиши мумкин. Шунингдек,
улар тана ҳароратини доимий тарзда бошқариб туролмайдилар. 
Чунки, уларда тери ости қаватидаги ѐғ қавати мавжуд бўлмайди .Бу
қават ҳомиланинг 8 - ойида ҳосил бўлади. Ҳозирги замон неонатал
ѐрдамнинг имкониятлари ѐрдамида эрта туғилиб қолган болалар яшаб
қолиши мумкин. Ҳомила босқичида хулк -атвор пайдо бўлади, ҳомилада
фаоллик даври кўринади. Кўпчилик оналар ҳомила ҳаракатчанлиги
ва тинч вақтларини айтиб беришлари мумкин. Ҳомиланинг кўз ва
қулоқлари таъсирларга жавоб беради, юраги тезроқ уришни бошлайди, 
кўзлари ѐруғликка пирпираш билан жавоб беради.
Бундай маълумотлар шундан далолат берадики, она қорнидаги
охирга ойлар ҳомилани мустақил ҳаѐтга, яъни, она организмидан
ташқи ҳаѐтга тайѐрлаб беради, бу ўзгаришлар ҳомиладор аѐл
ўзининг бўлажак фарзандига соғлом атроф-муҳитни 
таъминлагандагина амалга ошиши мумкин. 
Соғлом бола туғилиши учун бўлажак оналарга врачлар асосий 5та
тавсияни таъкидлаб ўтадилар: 
1. Ҳомиладор аѐл даволовчи врач кўригидан мунтазам ўтиб туриши, 
ҳар ойда, ҳомиладорликнинг охирида ҳар ҳафтада врач қабулига
бориб туриши шарт. 
2. Ҳомиладор аѐл тўғри овқатланиш тартибига роия қилиши шарт.
Асосий озуқа 5та асосий маҳсулотлар гуруҳидан: ѐрмалар, мева ва
савзавотлар, сут маҳсулотлари, гўшт ѐки дуккакли ўсимликлардан
тайѐрланган озуқалар бўлиши керак. Барча витаминлар, минераллар ва
темир моддалардан иборат таомларни тановул қилишлари керак. 
3. Алкогол ва кофеин тутувчи ичимликларни истеъмол қилиш, 
чекиш тавсия этилмайди. Бирор бир дори-дармон ѐки тиббий 
муолажани қабул қилишда аввал врач билан маслаҳатлашишлари керак. 
4. Ҳомиладорлик даврида бадан тарбия билан шуғулланиш зарур.
Агар ҳомиладор аѐл яхши жисмоний ҳолатда бўлса, тана
қўшимча оғирликни кўтаришда қийинчиликка учрамайди. 
5.Ҳомиладор аѐл ўзининг толиқиб қолишига йўл қўймаслиги, айниқса, 
ҳомиладорликнинг охирги ҳафталарида, махсус машғулотларга
қатнашиши зарур. У ерда аѐлларни туғруққа ва янги туғилган
чақалоқларни парвариш қилишни ўргатадилар. 
Бола ҳаѐтининг ҳар бир ойи унинг жисмоний ва психик им-
қониятларининг шаклланишидаги муҳим даврдир. Икки, уч ойлик бола ҳам 
янги туғилган чақалоқдан анча фарқ қилади, уч яшар бола эса ўз тараққиѐти 
билан бир яшар боладан бирмунча устун туради. Илк болалик даврда 
боланинг шахси, характери, хулқ-атвори маълум даражада таркиб топади. 
Шу сабабли боланинг маълум даврдаги ривожланиши хусусиятларини 


таҳлил қилганда, бу ривожланишнинг олдинги босқичларда қандай 
бўлганлигини билиш керак. Бу фақат боланинг ривожланиш жараѐнини 
такомиллаштириш ва тезлаштириш учун эмас, балки ана шу жараѐннинг 
бола кучига яраша ва ѐш имкониятига мос келадиган бўлишини таъминлаш 
учун ҳам керакдир. 
Педагогик тажрибаларга ва мавжуд психолого-физиологик текшириш 
натижаларига асосланиб мактабгача ѐшдаги болаларнинг психик тараққиѐти 
қуйидаги ѐш босқичларига ажратилади.(Бунда бола туғилгандан тортиб, то 
мактабда ўқий бошлагунча бўлган давр ҳисобга олинади.) 
1.Туғилгандан бир ѐшгача: чақалоқлик даври (ҳаѐтининг биринчи ойи);
ҳаѐтининг биринчи йили - гўдаклик даври. 
2. Бир ѐшдан уч ѐшгача: илк болалик даври. 
3.Уч ѐшдан етти ѐшгача: мактабгача бўлган давр. 
Бола психикаси тараққиѐтининг мана шу кўрсатилган даврлари умуман 
қабул қилинган бўлса ҳам, бу даврларни абсолют давр деб ҳисоблаш мумкин 
эмас. Ёш даврларига ажратишда қатъий чегара йўқ. У ҳеч ким йил 
фаслларининг алмашинув ойи ва соатини кўрсата олмаганидек, одам 
ҳаѐтининг даврлари ўртасидаги чегарани ҳам аниқ ажратиш мумкин эмас. 
Шунинг учун юқоридаги даврларга ажратишни абсолют деб бўлмайди. 
Бола туғилди. Она организми билан анатомик боғланиш узилган бўлса-да, 
бола мустақил ҳаѐт кечира олмайди, чунки бола она билан физиологик 
жиҳатдан боғлангандир, она уни ўз сути билан боқади. У янги, ўзгача 
муҳитда яшай бошлайди. Бола ҳаѐтининг биринчи кунлари туғилганидаги 
оғирлигини йуқотади. Бунга ташқи дунѐ шароитига мослашиш даврида 
энергиянинг кўплаб сарфланиши сабабдир. Бола организмининг, маълум вақт 
ўтиб, туғилган давридаги оғирлигига тенг келиши унинг ташқи муҳитга, янги 
шароитга мослашганлигидан дарак беради. Одатда чақалоқнинг оғирлиги 
10—12 кун ўтгач, асли ҳолига келади. 
Янги туғилган бола анатомик-физиологик томондан ҳали етилмаган 
бўлиб, катта киши организмидан ўзига хос томонлари билан фарқ қилади. 
Янги туғилган бола суяк-мускул тизимининг тез ўсиши билан катталардан 
кескин фарқ қилади. Уларнинг мускул ва мускул тўқималари жуда бўш 
бўлади. Мускуллар аста-секин қота бошлайди. Олдин бўйин мускуллари 
(бола бошини тута бошлайди), кейин тана мускуллари (бола ўтира олади), 
ундан кейин эса оѐқ ва қўл мускуллари етилади, предметлар билан ҳаракат 
қилиш имконияти пайдо бўлади, бола юра бошлайди. 
Янги туғилган боланинг суягида оҳак ва бошқа тузлар кам бўлиб, у 
асосан тоғай тўқималаридан иборатдир. Бош суяклар бола 2-3 ойлик 
бўлгандагина бир-бири билан туташиб кетади. Бош суягининг пешона ва 
тепа қисмлари тепасида катта лиқилдоқ деб аталадиган оралиқ бўлиб, у
қалин парда ва тери билан қопланган бўлади. Бу оралиқ бир-бир ярим йилдан 
кейингина суяк билан қопланиб кетади. 
Янги туғилган бола нерв тизимининг юксак қисми — бош мия ярим 
шарлари ташқи кўринишдангина катталар миясига ўхшайди. Аслида 
чақалоқнинг боши катта кўринса-да (мия оғирлиги бутун тананинг сакқиздан 


бирини, катталарда эса қирқдан бирини ташкил этади), ҳали тараққий 
этмаган бўлади. Танасининг умумий оғирлиги 3-4 килограмм бўлгани ҳолда, 
миянинг оғирлиги 300 граммдан ошади. Чақалоқ миясидаги нерв 
ҳужайралари, «ариқчалар» ва «излар»нинг сони катта кишилар миясидан 
фарқ қилмайди, аммо бола мияси тузилиш жиҳатидан бир шаклда бўлиб, 
«излар» аниқ кўринмайди, нерв ҳужайралари тармоқларининг миқдори кам 
бўлади. 
Нерв толаларининг бир-биридан етарли даражада ажралмаганлигидан 
ташқи оламдан келаѐтган ўзгаришлар бошқа нерв марказларига ҳам таъсир 
этади, бош мия ярим шарларида ҳеч қандай аниқ ва барқарор ўзгариш 
жойлари пайдо бўлмайди. Унинг учун чақалоқ ташқи қўзғовчилар таъсирига 
қўл, оѐқ ва бошини тартибсиз ҳаракат қилиб жавоб беради. Миянинг энг 
«қадимий» бўлимлари нафас олиш, қон айланиши, эмиш, ютиниш каби 
жараѐнларни таъминлайди. Бу нерв толалари боланинг яшаши учун етарли 
миқдорда (нерв толаси) миелен қобиғи билан қопланган. 
Чақалоқ бола бизга энг ожиз зотдек туюлади. Шунга қapaмай, худди шу 
ѐшнинг ҳам кучли томони бўлиб, бу жиҳати билан гўдаклар катталардан 
устун туради,—деб таъкидлайди профессор 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish