Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Е. А. Аркин
. Унинг фикрича, 
боланинг кучи унинг ўсиш энергиясида намоѐн бўлади. Бола танасининг 
оғирлиги ҳаѐтининг биринчи йилида уч баробар кўпаяди, бўйга нисбатан
етти ойлик бола жуда тез ўсади ва сакқиз ойлик бўлганда, бўйи икки баробар 
ортади, ўттиз ойга етганда тўрт марта ортади. Болалар ҳар ойда 2 сантиметр 
ўсади. Унинг мия оғирлиги ҳар куни 1,5 граммдан кўпаяди. Миянинг 
ривожланиши суръати ҳақида гапирганда шуни эътиборга олиш керакки, 
етти ойлик боланинг мияси 2 марта кўпайса, 2-3 ѐшга келиб, унинг оғирлиги 
уч марта ортади. Миянинг катталиги деярли 20 йил мобайнида ортиб боради, 
катта ярим шарларнинг устки «излари» мураккаблашиб боради.Болаларнинг 
ўсишидаги бу қадар улкан жадаллик вегетатив нерв тизимига, бир қатор ички 
секреция безлари (бўқоқ бези ва бошқалар)га боғлиқ. 
Ички секреция безлари ишлаб чиқарадиган махсус гармонлар қонга 
ўтиб, организмнинг ўсиши ва ривожланишига катта таъсир кўрсатади. 
Гўдакларнинг бу қадар тез ўсиши ушбу даврнинг ўзига хос томонини 
ифодалайди. Шунинг учун бу даврда боланинг ўсишига ва ривожланишига 
таъсир этадиган барча нарсалар яхши бўлиши, сифатли овқат, соф ҳаво, қуѐш 
нури етарли миқдорда бўлиши керак. 
Боланинг нерв фаолияти икки хил таъсирда ўз ифодасини топади. 
Буларнинг биринчисига шартсиз ѐки туғма рефлекслар, иккинчисига эса 
шартли рефлекслар киради. Шартсиз рефлекслар боланинг туғилиш пайтига 
келганда, анча етилган бўлади, бунинг натижасида қон айланиш, нафас олиш 
ва овқат ҳазм қилиш сингари энг зарур вегетатив функциялар амалга 
оширилади. Масалан, қорни очган чақалоқнинг лабига бир нарса тегиши 
биланоқ, унда эмишни билдирувчи ҳаракатлар пайдо бўлади, бу овқатланиш 
рефлекси, яъни шартсиз рефлексдир. 
Юқорида қайд қилинганидек, туғилиш даврида бош мия катта ярим 
шарлари оғирлиги, ҳажми ва функцияси жиҳатидан ривожланган даражада 


бўлмаса ҳам,бош мия мавжуд шартсиз рефлекслар заминида янги туғилган 
бола билан ташки муҳит ўртасида энг зарур алоқалар ўрнатиш имкониятини 
берадиган элементар шартли рефлекслар ҳосил қилишга қодирдир. 
Бола ҳаѐтининг биринчи кунларидан бошлаб индивидуал ҳаѐт кечириш 
жараѐнида ташқи муҳит билан алоқа вужудга келади. Бола ҳаѐтининг 
иккинчи ойида унда барча сезги органларига хос шартли рефлекслар ҳосил 
бўлади. Лекин тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, бола ҳаѐтининг бу 
давридаги рефлекслар заиф ифодаланган ва беқарор бўлади. 
Боланинг ўсиши ва ривожланиши жараѐнида эгаллаѐтган реакциялари 
барқарор бўла боради, тез пайдо бўла боради ва анчагина 
дифференциялашади. 
Модомики, болада шартли рефлекслар ҳаѐтининг биринчи ойларида пайдо 
бўлар экан, бола тарбиясини ҳам ҳаѐтининг биринчи ойларидан бошлаб 
тўғри ташкил этиш лозим. Бу эса боланинг ривожланиши ва хулқ-атворида 
салбий хусусиятлар келиб чиқмаслигининг олдини олади, бола 
тараққиѐтининг нормал бўлишини таъминлайди. Марказий нерв тизимининг 
руҳий бўлимлари ролининг ортиб боришини асосий нерв жараѐнлари — 
қўзғалиш ва тормозланишнинг ифодаланишида аниқроқ кўриш мумкин 
бўлади. Одатда тормозланиш икки турда: ички ва ташқи турга ажратилади. 
Ички тормозланишнинг энг ѐрқин ифодаси уйқудир. Тормозланишнинг 
ташқи ифодаси болани тарбиялаш туфайлигина ҳосил бўлади. Бунинг учун 
асосий озуқа (масалан, сут) билан бирга, болага яна бошқа қўшимча (доимо 
сут ичириладиган шишачани алмаштириб қўйиш) ҳам таъсир этади. Чақалоқ
туғилгандан бошлаб унинг атрофидагилари ҳар томонлама қўллаб- 
қувватлайдилар. Улар бола организмини жисмоний парвариш билан
таъминлайдилар, ўргатадилар, тарбиялайдилар, инсоний психологик ва 
ахлоқий жиҳатларни ўзлаштиришга, жамиятда яшаш шароитларига
мослашувига ѐрдам берадилар. Болани ота-оналар ва катталар томонидан
қўллаб қуватлаш, туғилишидан бошлаб, токи бола катта бўлиб, мустақил
ҳаѐт тарзини кечира олгунча давом этади. 
Чақалоқ туғилгандаѐқ амалда қўллашга тайѐр бўлган сенсор ва ҳаракат 
малака инстинктларига эга бўлади, бу унинг оламга мослашиб олиб ўз 
ривожланишида тезгина ўсиб кетишга ѐрдам беради. Чақалоқда
туғилганидан бошлаб, масалан, кўпгина муракккаб ҳаракатлар, асосан 
организмни етилиш жараѐнида генетик берилган дастур асосида, 
шунингдек, рефлектор, яъни бу ҳаракатлар дастури калити сифатида 
кодланган ўзига хос ички ва ташқи рағбатлар таъсирида ҳаѐтининг
биринчи соатларидан кейин махсус тайѐргарликсиз, дарҳол юзага келади.
Гўдаклик даври инсон ҳаѐтидаги органик эҳтиѐжларни (кислородга, 
овқатга, иссиқ ѐки совуққа) қондиришга нисбатан йўналтирилган хатти-
ҳаракатларнинг 
туғма, 
инстинктив 
шакллари 
соф 
ҳолда 
кузатиладиган ягона давр ҳисобланади. Инсонга хос бўлган хатти-
ҳаракатларни ва янги тажрибаларни эгаллаш учун беқиѐс 
имкониятларнинг борлиги гўдак ѐшидаги болаларнинг асосий 
хусусиятларидандир. Органик эҳтиѐжларнинг етарли даражада қондириб 


борилиши, тўғри ташкил этилган кун тартиби, режим ва тўғри тарбия 
натижасида бола 
психик ривожланиши учун асос бўладиган 
таассуротларга эга бўлишига, ҳаракатга, мулоқотга, нисбатан янги турдаги 
эҳтиѐжлар туркуми юзага келишига сабаб бўлади. Бола туғилишининг 
биринчи ҳафтасиданоқ, унинг кўриш ва эшитиш сезгилари жадал 
суръатда ривожланади.
Туғруқхоналарда болалар ҳаѐтларини биринчи кунидаѐқ кундузги 
ѐруғлик тушиб турган дераза тарафига юзи билан инстинктив бурилади. 
Ўтказилган тадқиқотлардан аниқландики, туғилганига бир ярим сутка 
бўлган бола миясида кўрув органига рангли қўзғатувчилар таъсирига жавоб 
потенциалларини кўриш мумкин. Бу вақтга келиб мияда шартли рефлекслар
шаклланиши юзага келади. 
Ҳид билиш энг муҳим сезги органи сифатида у туғилгандан кейин 
дарҳол ишлай бошлайди. Шундай ўзига хосликка оддий кўриш, ҳаракат ва 
эшитиш ҳам эга. Бола ҳаѐтининг бошланғич икки ойида оғзини четига 
қандайдир предмет билан тегинганда, бунга жавобан рефлектор ўгирилиш
қобилиятини намоѐн этади, бармоқлари устига тегилса, уларни қаттиқ сиқиб 
олади, қўллари, оѐқлари, боши билан умумий координатлашмаган
ҳаракатларни амалга оширади. Унда яна ҳаракатланаѐтган объектларни
кўзи билан кузатиш, улар томонига бошини ўгириш қобилияти ҳам
мавжуд.
Чақалоқ нарсаларнинг мазасини ажрата олади. У бошқа нарсалар
мазасига қараганда ширин суюқликни хуш кўради ва ҳатто ширинлик 
даражасини аниқлай олади. Чақалоқ ҳидларни сезади, уларга бошини 
буриш, юрак уриши ва нафас олиши частотасини ўзгариши билан жавоб 
беради. Яна бола организмига ўзини сақлаш ва ривожланишига ѐрдам
берувчи жараѐнлар гуруҳи туғма равишда берилишини алоҳида айтиб ўтиш 
жоиздир. Улар овқат ҳазм қилиш, қон айланиш, нафас олиш, тана ҳарорати,
моддалар алмашинуви жараѐнлари ва ҳоказоларни бошқариш билан
боғлиқ. Шубҳасиз, сўриш, ҳимоявий, мўлжал олувчи, ушлаб олувчи, таянч 
ҳаракати ва қатор бошқа рефлекслар туғма ҳисобланади, буларни барчаси 
бола ҳаѐтининг иккинчи ойида аниқ кўринади. 
Ўткир ѐруғликдан бола «бевосита» таъсирланади, яъни ўткир 
ѐруғликка қарай олмай, ундан кўзини юмади. Предметларни кўз билан идрок 
қила олмайди, чунки уларда кўриш механизми ҳали ўсиб етмаган бўлади, 
бу механизмлар каттароқ ѐшда пайдо бўлади. Етти - тўққиз кунлик бола 
баъзан секин ҳаракатланаѐтган предметга қараб қолади, лекин узоқ вақт 
қаролмайди. Кўзини бир нуқтага қаратиш психик тараққиѐтда муҳим рол 
ўйнайди. Бола икки-уч ойлик бўлганда, яқинидаги предметларни икки кўзи 
билан кузата олади, унда асосий ранг ва шаклларни фарқ қила олиш 
қобилияти пайдо бўлади. Олти ойлигида у рангларга нисбатан ўз 
муносабатини ҳам билдира бошлайди, ѐққан рангига интилса, ѐқмаганини 
итаради, ундан юзини ўгиради. Янги туғилган боланинг эшитиши заифроқ
бўлади, шунга кўра у ҳали ўзи эшитиб, одатланиб қолмаган жуда кучли 
қўзғовчиларга 
жавоб 
беради, 
лекин 
овознинг 
қайси 
томондан 


келаѐтганлигини ажрата олмайди. Бола иккинчи ойининг охирларига 
боргандагина эшитаѐтган товушига эътибор бера бошлайди, товушнинг 
қаердан келаѐтганини қидириб, у ѐқ бу ѐққа қарайди. Товуш манбаини 
топишни ўрганган уч ойлик бола гапираѐтган кишини ўз кўзлари билан тез 
топиб олади, ўша томонга қараб, гапирувчига ўз муносабатини ифодалайди. 
Ана шу вақтдан бошлаб, унинг теварак-атрофига бўлган муносабати анча 
кенгая боради.
 
Боланинг тобора диққат билан эшита ва кўра бориши унинг умумий 
тараққиѐти учун катта аҳамиятга эгадир. Лекин кўриш, эшитиш ва бошқа 
анализаторлар фақат боланинг теварак-атроф билан ўзаро муносабатида 
бўлиши натижасида такомиллашади. Боланинг ўз кўзи билан кўра олиши 
маълум ҳаѐт тажрибаси натижасидир. Боланинг эшитиш орқали идрок этиши 
ҳам олдиндан товушларни ажратишга ва уларни синтез қилишга ўрганиб 
боради. Боланинг эшитиб билиб олиши шартли боғланишларнинг сифатига 
боғлиқдир. Янги туғилган болада диққат қилиш қобилияти бўлмайди. Унда 
турли қўзғовчилар таъсирида аста-секин ихтиѐрсиз диққат ривожланиб 
боради. Боланинг тасаввур доираси қанча кисқа бўлса, унинг ўзи учун таниш 
ва янги бўлган предметга нисбатан диққати шунча интенсив ва давомли 
бўлади. Диққатнинг психик таъсири маълум, у сезги комплексини идрокка 
айлантириб, психик жараѐнларнинг ўтишини кучайтиради ва 
тасаввурларнинг хотирада мустаҳкам сақланишига ѐрдам беради. 
Бола организмига ўзини сақлаш ва ривожланишига ѐрдам берувчи
жараѐнлар гуруҳи туғма равишда берилишини алоҳида айтиб ўтиш 
жоиздир. Улар овқат ҳазм қилиш, қон айланиш, нафас олиш, тана ҳарорати,
моддалар алмашинуви жараѐнлари ва ҳоказоларни бошқариш билан
боғлиқ. Шубҳасиз, сўриш, ҳимоявий, мўлжал олувчи, ушлаб олувчи, таянч 
ҳаракати ва қатор бошқа рефлекслар туғма ҳисобланади, буларни барчаси 
бола ҳаѐтининг иккинчи ойида аниқ кўринади. 
Туғилганидан бошлаб боланинг нафақат сезги органлари ишлашга 
тайѐрлиги маълум бўлмай, балки бош мияси ҳам фаол ишлай бошлайди.
Оналар чақалоқнинг фақатгина психика ва хулқнинг туғма
шаклларинигина билмасдан, балки организмни табиий ривожланиш
жараѐнини ҳам билиши керак. Ҳаѐтининг

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish