3.2. Гўдаклик даврида жисмоний ва психик тараққиѐтнинг
кечиши
Гўдаклик даври - бу боланинг ҳимоясиз, кам ҳаракат, атрофидаги
ҳодисаларга жуда кам реакцияси бўлган боладан жуда жадал равишда
ривожланадиган, фаол, тез илғайдиган, ҳаракатчан, ѐрдамга чақира
оладиган қувноқ болага айланиш давридир. Гўдак ѐшидаги бола ҳам
жисмонан, ҳам психик, ҳам ижтимоий жиҳатдан жуда тез ривожланади. У
қисқа вақт ичида катталар билан муносабат ўрнатади, предметларни
ушлашга ва улардан фойдаланишга ўрганади. У атроф-оламдаги
нарсаларни кузатади, предметларни қўли билан ушлаб, уларни
қандайлигини билишга интилади, товушларга эътибор беради ва
предметларни ҳаракатлантириш ѐрдамида шу товушларни ўзи
яратишга ҳаракат қилади. У ўз онаси ва бошқа яқинлари билан эмоционал
муносабатга киришади. Жуда қисқа вақт ичида, катталарнинг яқин
келишидан қувонадиган болага айланади.
Илк ѐшдаги боланинг ҳаракат фаолияти унинг ривожланиш даражасини
ва нерв тизимининг функционал ҳолатини акс эттиради.
Н.Д. Левитов
нинг
кўрсатишича, янги ҳаракатларни эгаллаш анализаторларнинг ривожланиши
билан чамбарчас боғлангандир, зотан кичкина бола оламни сезиш ѐрдами
билан биладиган мавжудот бўлганлиги сабабли, ҳаракатларнинг ўз вақтида
тараққий этиши боланинг умумий психик тараққиѐтини кўрсатувчи омил
бўлиб хизмат қилади. Илк ѐшдаги болаларнинг мускуллари жуда бўш
бўлади.
Гўдаклик ѐшида болаларни ҳаракат кўникмалари, айниқса қўл ва
оѐқларнинг мураккаб сенсор координатлашган ҳаракатлари тез шаклланади.
Бу ҳаракатлар кейинчалик болаларни билиш ва ақлий қобилиятларини
юзага келишида жудаям сезиларли роль ўйнайди. Бола қўл ва оѐқ
ҳаракатлари ҳисобига олам ҳақида ахборотларни аҳамиятли қисмини
олади. Қўлнинг мураккаб ҳаракатлари идрокнинг бирламчи шаклига
киради ва одамнинг ақлий фаолиятини мукаммаллашувини таъминловчи
унинг ажралмас қисмига ақланади. Бола қўлининг катта импульсив
фаоллиги ҳаѐтининг биринчи ҳафтасида намоѐн бўлади. Бу фаоллик
қўлларни силкитиш, ушлаш, бармоқлар ҳаракатларини ўз ичига олади. Бола
3-4 ойлигида предметларга қўл узата бошлайди, каталарнинг ѐрдами билан
ўтиради. 5 ойлигида у ҳаракатсиз предметларни қўли билан ушлай олади.
Бола ҳаракатланаѐтган нарсани кузата бошлайди. У турли овозларга,
жумладан, катталарнинг товушларига эътибор бера бошлайди.
Гўдаклик давридаги боланинг ҳаѐти тўлиқ катталар билан
ҳамкорлиқдаги эмоционал муносабат билан боғлиқ бўлиб, бола
кайфиятининг яхши бўлишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. 4-5
ойлигидан бошлаб, бола ўз яқинларини бегоналардан ажрата бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |