натижа бериши томони билангина муҳим эмас. Бу ѐшдагиларнинг
меҳнатини тўғри ташкил этиш шахснинг коллективизм, умум фойдаси учун
қилинадиган
меҳнатга
муҳаббат,
ташаббускорлик,
мақсадга
интилувчанлик, интизомлилик, қатъиятлилик сингари сифатларини таркиб
топтиришга ѐрдам беради. Ўқувчилар умумий меҳнатда қатнашар эканлар,
меҳнатни ва меҳнат кишиларини ҳурматлаш туйғусини ҳосил қиладилар,
уларда меҳнат қилиш эҳтиѐжи ва истаги пайдо бўлади.
Меҳнат жараѐнида ўқувчиларда янги туйғулар – ўз меҳнатидан
қувониш, яратилган нарса билан фахрланиш туйғуси, кўп куч-ғайрат
сарфлагандан кейин эришилган ғалабадан қаноат ҳосил қилиш туйғуси
вужудга келади. Ана шу янги қувончли эмоция ўқувчини яна бир марта бу
туйғуларни бошдан кечириш учун тағин меҳнат вазиятига жалб қилади.
Меҳнатнинг ижтимоий аҳамияти ва унинг натижаларига ижтимоий баҳо
бериш – ўқувчини меҳнатга психологик жиҳатдан тайѐрлашнинг зарур
томонларидан биридир.
Жамоада меҳнат қилишда унинг тарбиявий аҳамияти кучли бўлади.
Жамоавий меҳнат, ўзаро меҳнат маъсулияти илк ўспирин шахсини таркиб
топтиришда катта роль ўйнайди.Жамоа бўлиб меҳнат қилиш
ўқувчиларнинг меҳнатда ҳамкорлик ва ўзаро ѐрдам кўрсатиш тажрибасини,
бир-бирларини назорат қилиш тажрибасини ҳосил қилишларига имкон
беради, меҳнатнинг умумий натижаларидан шахсий манфаатдорликни, ўз
хатти-ҳаракатларини жамоа манфаатларига бўйсундириш одатини таркиб
топтиради. Илк ўспиринлик ѐши – меҳнат ҳаѐтида ўз-ўзини аниқлаб олиш
ѐши бўлиб, бу вақтда ўқувчи ўзининг меҳнатдаги истеъдодини жиддий
равишда излай бошлайди, унда ўзининг келажакдаги касбини белгилаб олиш
интилиши пайдо бўлади. Ўсмирлардан фарқли равишда илк ўспиринлар
касбни ўйлаб танлайдилар, нима учун шу касбни танлаганликларини асослаб
берадилар. Уларнинг кўплари ўзларининг индивидуал жисмоний ва психик
хусусиятларини бирор касб кишисига қўйиладиган талаблар билан
таққосламоқчи бўладилар. Бунинг натижасида илк ўспиринлар амалий
жиҳатдан масалага яқинлашиб қоладилар ва ўз қизиқишлари ҳамда
имкониятларини ҳисобга олиб, ҳақиқий касбларни тилга ола бошлайдилар.
Минг-минглаб касблар бор, лекин муайян меҳнат турига индивидуал
мойиллик билан унга бўлган қобилият ва унинг ижтимоий аҳамиятига
юқори баҳо бериш бирга қўшилиб кетган вақтдагина чин юракдан
танланган касбгина кишига маънавий қониқиш ва жамиятга фойда
келтиради. Илк ўспиринлар учун характерли хусусият – касбларга кескин
танлаб муносабатда бўлишдир.Улар айрим касбларни юксак баҳолайдилар,
ўқувчиларнинг кўз ўнгида бу касбларнинг ижтимоий мавқеи улуғдир.
Бошқа касбларнинг ижтимоий мавқеи жуда паст.
Касбий ниятларнинг барқарорлигини ўрганиш юзасидан
Do'stlaringiz bilan baham: