“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
148
ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Ш.Д.Джуракулов – СамДУ докторанти
ЗАМОНАВИЙ ИНФОРМАЦИОН ТЕНДЕНЦИЯЛАРНИНГ
БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИ РИВОЖИГА ТАЪСИРИ
Аннотация: рақамли технологиялар ривожи ахборот алмашув жараёнини
тезлаштириб юборди. Бу
бозор муносабатларига, айниқса, маркетинг
коммуникациялари ва унинг воситаларига жиддий таъсир кўрсатди. Мақолада
мазкур элементларни инобатга олган ҳолда истеъмолчиларни сегментлаш бўйича
тавсиялар келтирилган.
Калит сўзлар: рақамли технологиялар, ишонч, фуқаровий репортёр, резонанс,
“Bb+x+y+z” авлоди,
сохта хабарлар, постҳақиқат.
Саноат ривожланишидан кейинги бўлган иқтисодиёт даври реклама
бозорининг у билан мувозий тарзда тараққий этишида ўзаро боғлиқлик касб этди.
Бу жараён, айниқса, информацион технологиялар ривожланиши натижасида янги
босқичга ўтди. Бозор хўжалигидаги асосий масала ўзгармай қолди – сотувчи ва
харидор, товар ва хизмат, уларнинг ўзаро ҳаракати ва манфаатлари тўқнашуви
ўша-ўша. Фақат
коммуникациялар, ёндашувлар, воситалар ва ҳ.к.лар
такомиллашди, холос.
Бозорда бир турдаги маҳсулотлар кўламининг кенгайиши ишлаб
чиқарувчилар ўртасида рақобатни кучайтириб, маҳсулот сифати ва нархи, унинг
сотуви ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш жараёнларини ривожлантирди,
лекин танлаш имконининг кўплиги истеъмолчи олдида муҳим
ижтимоий
капиталга айланиб бораётган – маҳсулот ва унинг ишлаб чиқарувчисига бўлган –
ишончни савол остига қўйди. Бу ўз-ўзидан мазкур маҳсулотларни сотиб олган
харидорлар билан алоқа алмашуви заруратини ҳам келтириб чиқарди. Кўриниб
турганидек, ахборот алмашувга эҳтиёжнинг кучайиши рақамли технологиялардан
маркетинг коммуникацияларида ҳам кенг кўламда фойдаланишни долзарб қилиб
қўйди.
Бу ўринда, айниқса, интернет тармоғи асосий коммуникацион вазифани
бажарди. Смартфонлар бозорининг дунё бўйлаб илдамлаши ер куррасидаги
деярли барча инсонларга интернетдан хоҳлаган
пайт ва маконда фойдаланиши
учун йўл очиб берди, “фуқаровий репортёр” терминининг кириб келишига туртки
бўлди (профессионал журналист бўлмаган фуқароларнинг ахборотни йиғиш,
таҳлил қилиш ва тарқатиш жараёнидаги фаол иштироки) [7]. Масалан, биргина
Твиттер ижтимоий тармоғида таниқли Уитни Хьюстоннинг ўлими анъанавий
ОАВлардан олдин янгради; террорист Усома Бен Ладеннинг ўлдирилгани АҚШ
собиқ президенти Барак Обаманинг расмий чиқишидан бир кун олдин Твиттерда
эълон қилинганди; Бостон марафонидаги портлаш терактини воқеа
жойидан
туриб шарҳлашда ҳам анъанавий ОАВлари мазкур ижтимоий тармоқнинг
фуқаровий репортёрлари улашган ахборотлардан фойдалангандилар [1].
Тадқиқотларга кўра, 2006 йилда интернетда 3 миллионга яқин блоглар
бўлган бўлса, ушбу кўрсаткич 2013 йилда 152 миллионга етган. 18 ёшдан 29
ёшгача бўлган америкаликларнинг 71%и интернетни асосий ахборот манбаси
сифатида эътироф этишади [6]. Кўриниб турганидек, анъанавий ОАВлари ўз
ўрнини рақамли технологияларга бўшатиб бермоқда.
Рақамли рекламанинг ўзига хос жиҳатлари ҳам мавжуд. Аввало, у ёш
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
149
сегментацияси билан боғлиқ. Айни кунларда социология ва психология фанлари
билан тобора интеграциялашиб бораётган маркетинг коммуникацияларида ёш
категорияларини аниқлаштиришда “Bb+x+y+z” тушунчасини қўллаш орқали
сегментлашнинг индивидуаллаштириш босқичига ўтилиши кузатилмоқда.
Демографлар Уильям Штраус ва Нейл Хоулар томонидан 1991 йилда ёзилган
“Авлодлар: Америка келажагининг тарихи” номли китобида авлодлар номланиши
ва уларнинг тегишли йиллар оралиғида таваллуд топганликлари қуйидаги
классификацияда ўз аксини топган [2]:
Do'stlaringiz bilan baham: