Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими бошлиғи Э.Т.Мамадиёров
Баённомани расмийлаштирувчи: А.И Буриев.
ТАСДИҚЛАЙМАН Амалиёт ишлар бўйича проректор Х.Г.Ганиева
________________
23 ноябрь 2021 йил
Фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи корхоналар ва институт талабалари ўртасида соҳага оид долзарб масалалар юзасидан ўтказилган давра сухбати.
Раислик қилувчи: Проректор Х.Г.Ганиева
Қатнашдилар: “Ўзгермедфарм” бўлим бошлиғи
“DOKTOR HANS PHARM” таъсисчиси
Кафедра мудирлари ва профессор ўқитувчилар ва талабалар
КУН ТАРТИБИ.
Фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи корхоналарда амалга оширилаётган ишларнинг маҳсулдорлиги.
Институт кафедралари ва фармацевтик корхоналар билан 10 йилга мўлжалланган ҳамкорлик шарномаларнинг натижадорлиги.
Хар хил масалалар.
Корхона ва ташкилотлар мутассадиларига ўз миннатдорчилигини билдириб Давра сухбатини институтнинг Маркетинг ва талабалар амалиёти бўйича проректор Хилола Гайратовна Ганиева кириш сўзи билан очди. У кириш сўзида институтга ташриф буюрган фармацевтик, жумладан, хозирги вақтда таълим сифатини оширишда, кадрларни ишлаб чиқариш жараёнларига кўникмаларини шакллантиришда, уларни корхоналарда амалиётларини ўташ ва ишлаб чиқариш билан таълимни интеграциялаш хозирги замон талаби эканлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг ташриф буюрган кархона ва ташкилотлар “Ўзгермедфарм” бўлим бошлиғи “DOKTOR HANS PHARM” таъсисчиси ўзлари тайёрлаб келган видеориоликларни ва бошқа соҳага оид хар хил буклет ва флаерларни давра қатнашчиларига тақдим этди. Шу билан биргаликда ўзлари фаолият юритаётган корхонада ишлаб чиқариш ишларини ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишни амалга ошириш усуллари ва бошқа долзарб масалалар юзасидан маъруза қилдилар. Шундан сўнг ташриф бўюрган корхоналар мутассадиларга соҳага оид қизиқтирган саволлар бўйича фикрлар алмашилди. Юқоридаги фикр ва мулоҳазалар эшитилиб ва атрофлича таҳлил этилиб йиғилиш.
ҚАРОР ҚИЛАДИ. Фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи кархона ва ташкилотлардан ташриф буюрган мутахассисларнинг берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Институт матбуот котибига ташкил этилган давра сухбатини ва келгусида режалаштирилган давра сухбатларини ижтимоий тармоқларда ва ойнаи жахон орқали доимий равишда ёритиб бориш вазифаси юклансин.
Деканлар ва кафедра мудирлари фармацевтик соҳага оид суҳбатларни қизиқарли ва мазмунли ўтказиш мақсадида талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиб сўровномаларни ёзма равишда маркетинг бўлимига етказсинлар.
Маркетинг бўлими тақдим этилган сўровномалар асосида хар ойда фармацевтик корхона ва ташкилотларнинг тегишли мутасаддилари билан музокаралар олиб бориб давра сухбатларини ташкил қилиш вазифаси юклансин.
Институтнинг хатлар бўлими ушбу баённомани барча деканатларга,тегишли бўлимларга ва кафедраларга етказилишини тъаминласин.
Ушбу баённомани бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.