Сентябрь 2020 10-қисм
Тошкент
Интерфаол таълим асосини интерфаол методлар ташкил этади. “Таълим жараёнида
ўқувчи хамда ўқитувчи ўртасида ҳамкорликни қарор топитириш, фаолликни ошириш
таълим олувчилар томонидан билимларни самарали ўзлаштириш, уларда шахсий си-
фатларни ривожлантиришга хизмат қиладиган методлар интерфаол методлар саналади”.
Хозирги вақтда илғор редагогик тажриба асосидаги бир қанча усуллар бўлиб, уларнинг
кўплари илғор (янги) педагогик технологиянинг интерфаол усуллари сифатида қабул
қилинган “Ақлий ҳужум” , “Ахборот узатиш” , “Таянч сигналлар”, “Кичик гурухлар-
да ишлаш”, “Мунозара”усули, “Бошқотирмалар” усули, “Ролли ўйинлар”, “Зигизаг”
“Табақалаштирилган дарс ” усули, “интегратциялашган дарс” усуллардан фойдаланиб
дарс жараёнларини фаоллаштириб олиб бориш лозим.
Ахборот узатиш
усули
бирор бир мавзу бўйича ҳар бир ўқувчи ўз билганини айтади.
Масалан; “Сайр” мавзусида ўқитувчи “Мен сайрга бориш учун сув оламан” деса 1-чи
ўқувчи “Мен сув, нон олиб бораман” дейди бошқа болалар эса қушимча қилиб тўлдириб
бораверади.
Зигизаг усули
ўз номидан малумки бу усулда билим қирралари ҳар хил бўлган бо-
лалар аралашган синф 2-3 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир грухда алоҳида топшириқ
берилади,ўқувчилар жавоб ёзганларидан сўнг гурухлар бир-бирлари билан ёзганларини
алмашадилар ва қўшимча ёзадилар. сўнгра хар бир гурух ёзганларини химоя қилади.Таянч
сигналлар усули бунда мавзу бўйича таянч сигналлар ёзиб қўйилади,ўқувчилар эса шу-
лардан фойдаланиб саволларга жавоб топади ва мавзуни тўлиқ ўрганиб олади.Интеграт-
циялашган дарс усули бундай дарс усули фанлар аро алоқани билиш, қўллаш мақсадида
ўтказилиб ўқувчиларни умумий билимдонлик даражаси аниқланади, ривожлантирилади,
ҳаёт билан боғланади, комил инсон бўлишга етаклайди.
Хулоса қилиб айтганда, бошланғич талимда ташкил зтиладиган замонавий талаблар,
интерфаол усуллар ўқувчиларнинг коммуникатив билими, тушунчасини, кўникма ва мала-
каларини оширади. Уларни ҳамкорлик, ҳамжихатлик, дўстона муносабатларда ишлашини
таминлайди.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Каримов И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч.-Т.: “Маънавият, 2008йил.
2. Каримов И.А. Ёшлар бугунки ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир.-
Т.»Маънавият», 2015 й. 96,б.
3. Х.И. Ибрагимов, У.А.Йўлдошев, Х. Бобомирзаев “Редагогик Психология” Ўзбекистон
Файласуфлари миллий жамияти нашриёти. Т. 2009.й 86,б.
4. Рўзиева Н.Ё. Халқоро Илмий-Амалий Конференция Материаллари “Мактабгача та-
лимда давлат ва нодавлат секторини ривожлантириш: янгишакиллар ва таълим мазмуни”.
20.04.2019й. 24,б.
162
Do'stlaringiz bilan baham: |