Сентябрь 2020 10-қисм Тошкент китобида компетенциянинг ижтимоийлашуви назариясини илгари сурди ва биринчилардан
булиб ижтимоий ва профессионал компетенция ўзаро ажралмас деган фикрни билдирди
[11;251]. 1990 йили Европа Кенгаши “стратегик, ижтимоий, социолингвистик, лингвистик
ва таълимий” компетенцияларни компетенцияга асосланган таълимнинг биринчи қонуний
тасдиқланган тушунчаси деб ажратиб курсатган [6;32].
Компетенциявий ёндашувнинг учинчи босқичида (1996–2004) бу тушунча глобал
оммалашади ва таълимда кенг қулланила бошлайди. Бу босқич Россия педагогик
помпетенциясига булган қизиқишнинг ортиши билан маълум. Бунда А.Маркова,
Л.Алексейева, Г.Сивкова, Л.Митина каби рус олимларининг ёзган ишлари аҳамиятли.
Компетенцияга асосланган ёндашувнинг учинчи замонавий босқич характер хусусияти
таълимда тан олинган ёндашув булди. Шунинг учун ЮНЕСКОнинг таълим технологияларига
бағишланган қўлланмалари таълим тизимига киритилган компетенциялар тўпламини ўз
ичига олади. Л.Петровскаяга кўра, Ж.Делорс таъкидлаганидек, замонавий таълимнинг
тўртта устуни бу(билишни ўрганиш,бажаришни ўрганиш, бирга яшашни ўрганиш ва мавжуд
булишни ўрганиш) “глобал компетенциялар”дир [7;146].
Тўртинчи босқичда (2005-ҳозиргача) компетенцияга асосланган таълим давлат таълим
стандартларига киритилиши ва унда муҳим компетенцияларни жорий этилиши билан
аҳамиятли . 2006 йил18 декабрда Европа парламенти ва Кенгаши узлуксиз таълим учун
қуйидаги таянч компетен-цияларни тавсия қилди:
1 Ўз она тилида мулоқот қила олиш;
2 Чет тилида мулоқот қила олиш;
3 Математик компетентлик ҳамда фан ва техника соҳасидаги
асосий компетенциялар;
4 Рақамли компетентлик;
5 Ўқишни ўрганиш;
6 Ижтимоий ва фуқаролик компетенцияси;
7 Тадбиркорлик ва ташаббускорлик туйғуси;
Ҳозирда“ Европа учун таянч компетенциялар” деб номланган Европа кенгаши
симпозиумида белгиланган таянч компетенция-лар қуйидагилар:
Ўрганиши керак:
- тажрибадан фойдали бирор нарсани чиқариб олиши;
- ўз билимлари орасидаги ўзаро алоқани ташкил қилиш ва уларни тартиблаштириш;
- ўзининг шахсий ўрганиш усулларини ташкил қилиш
(ўрнатиш);
- муаммоларни еча олиш.
Излаш:
- мустақил билим олиш билан шуғулланиш;
- турли маълумотлар базасини излаш;
- теварак-атрофдан суриштириш;
- экспертдан маслаҳат олиш;
- ахборот олиш;
- ҳужжатлар билан ишлаш ва уларни туркумлаш(класси-фикациялаш).
Ўйлаш:
- ўтган ва ҳозирги воқеалар орасидаги ўзаро боғлиқликни топмоқ;
- жамият ривожланишининг у ёки бу аспектига танқидий ёндашмоқ;
- мураккаблик ва ўзига бўлган ишонч йўқолишига қарши турмоқ;
- баҳслашувларда ўз позициясини эгаллаш ва шахсий нуқтаи назарига эга бўлмоқ;
- ўқиётган ва ишлаётган жойдаги сиёсий ва иқтисодий муҳитнинг муҳимлигини англаш;
- саломатлик, истеъмол қилиш, ҳамда тасвирий санъат ва адабий асарларини баҳолай
билиш.
Ҳамкорлик қилиш:
- Гуруҳда ишлаш ва ҳамкорлик қила олиш;
- қарорлар қабул қилиш–англашилмовчилик ва жанжалларни бартараф этиш;
- Келиша олиш;
- Шартномаларни ишлаб чиқиш ва бажариш.
Ишга киришиш: