Сентябрь 2020 10-қисм
Тошкент
мунология , молекуляр биология. Биокимёда қўлланиладиган методлар . Хроматография,
электрофорез, спетрофотометирия, Рентгеноструктура анализи, моддаларни гравитацион
майдонда ультроценрифуга ёрдамида ажратиш. Оқсиллар –тирик организмларнинг шакил-
ланиши ва ривожланишда фундаментал роль ўйнайди, яъни ҳаётнинг намаён бўлишини
барча асослари оқсиллар билан боғланган.
Масалан, Е coli ҳужайрасида 3000 атрофида ҳар хил оқсиллар бўлади, одам организ-
мида эса 50000 дан ортиқ ҳар хил оқсил бўлади. Энг ажабланарли тарафи шундаки барча
табиий оқсиллар 20 та ҳар хил аминокислоталардан тузилган бироқ табиатда уларнинг
хили анча кўп. Бу аминокислоталар ҳар хил кетма-кетликда бирикиши ва жуда катта (ул-
кан) сондаги ҳар хил оқсилларни ҳосил қилиши мумкин. Масалан, иккита аминокислота-
дан назарий нуқтаи назардан 24 та изомер, 20 хил аминокислотадан эса – 2,4 .10
18
та ҳар
хил оқсилларни ҳосил қилиши мумкин. Шуни такидлаш мумкинки, оқсил молекуласида
такрорланаётган аминокислоталар қолдиқларининг сони кўпайганда (300-400 ) мумкин
бўлган изомерлар сони (оқсиллар сони) астраномик чексиз сонга етади.Альбуминлар - сув-
да ва тузларнинг кучсиз эритмасида яхши эрийди. Тўйинган тузли эритмаларда, масалан,
аммоний сульфат тузининг тўйинтирилган эритмасида чўкмага тушади. Сувли эритмалар
қиздирилганда осонлик билан чўкма ҳосил қилади. Альбуминлар- сутда, тухумда, қон зар-
добида, буғдой, арпа, нўхат таркибида учрайди.Глобулинлар - сувда эримайди. Тузлар-
нинг кучсиз эритмасида яхши эрийди, юқори концентрацияларида эса чўкмага тушади,
қиздирилганда чўкмага тушади. Альбуминлардан фарқи таркибида глицин сақламайди,
ёки жуда кам миқдорда бўлади. Бу оқсиллар қон зардобида, мускулларда, сутда, тухумда,
ўсимликлар уруғларида кўп учрайди.Протаминлар - фақат ҳайвонлар организмида учрай-
ди. Балиқларда кўп учрайди. Протаминлар таркибида кўпинча ишқорий аминокислоталар,
аргинин, лизин ва гистидинлар бўлади. Проламинлар - бу оқсиллар сувда эримайди, уларга
хос бўлган хусусиятларидан бири 70% ли этил спирти эришидир. Проламинлар бошоқли
ўсимликларда учрайди. Бу оқсиллар таркибида пролин аминокислотаси кўп (14% га яқин)
бўлганлиги учун проламинлар деб аталади. Буғдой ва сули донида глиадин, арпа донида
гордеин, маккажўхори донида зеин учрайди. Нуклеопротеинлар - оқсил ва нуклеин кис-
лоталарининг бирикишидан ҳосил бўлади. Таркибида нуклеин кислоталар сақлашига кўра
улар иккита гуруҳга бўлинади: таркибида ДНК ни сақлаган мураккаб оқсиллар - дезокси-
рибонуклеопротеин (ДНП) деб аталиб, ҳужайра ядросида учрайди. ДНП ирсий белгилар-
ни узатишда катта аҳамиятига эга. Таркибида РНК ни сақласа рибонуклеопротеин (РНП)
бўлиб, у озроқ миқдорда ядрода, асосан цитоплазмада учрайди. РНП оқсил биосинтези-
да муҳим роль ўйнайди. Баъзи нуклеопротеинлар маҳсус заррачалар (вируслар) ҳолида
учраб, организмларда турли касалликларни келтириб чиқаради.Гликопротеинлар - кенг
тарқалган мураккаб оқсил бўлиб, таркибида углевод сақлайди. Гликопротеинлар тарки-
бидаги углеводлар юқори молекулали бирикма ҳолида бўлади. Улар гидролиз қилинганда
галактоза, гексозаминлар, глюкоуронат кислота ва бошқаларга парчаланади. Гликопроте-
инлар, асосан, ҳайвонлар ва ўсимликларда учрайди. Кенг тарқалган вакиллари: муцин -
сўлак глюкопротеини; хондромукоид - тоғай тўқимаси глюкопротеини; остеомукоидлар
- илик тўқимасида учрайди; интерферонлар - кўп турдаги вирусларнинг кўпайишининг
ингибиторидир. Иммуноглобулинлар - ёки антитаналар, ҳимоя функциясини бажаради.
Ҳужайрадан оқсилни ажратиш учун дастлаб ҳужайра бир бутунлигини таъминлаб турувчи
ҳужара деворини бузиш лозим. Бу жараённи амалга ошириш учун керакли услуб ва шаро-
ит обектнинг хусусиятидан келиб чиқиб таъминланади .
Оқсилларни рангли реакциялари ; ишқорий муҳитда оқсиллар ва уларнинг гидролиз
махсулотлари бўлган полипептидлар бинафша ёки қизил- бинафша ранг ҳосил қилади.
Реакциянинг моҳияти пептед боғининг миқдорига боғлиқ. Биурет реакциясининг чиқиши
иккита пептид групасининг бўлишига боғлиқ. Рангнинг интенсивлиги пептид боғининг
узунлигига боғлиқ бўлиб,кўк бинафша рангдан то қизил-бинафша ранг оралиғида бўлади.
Реактивлар: а)тухум оқсили,б)ўюувчи натрий- 10% ли эритмаси,в) 1% ли мис сульфат
эритмаси.
Ишнинг бажарилиши
:
1та пробирка олиб,унда 2 мл тухум оқсилидан солинади,кейин
шунча хажмда ўювчи натрийдан 5томчи ва 1-2 томчи мис сульфат эритмасидан солинади.
Бунда кўк-бинафша ёки қизил-бинафша ранг ҳосил бўлади.
155
Do'stlaringiz bilan baham: |