4 – семинар. ОНТОЛОГИК ҚОНУН ВА КАТЕГОРИЯЛАРНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ.
Режа:
Борлиқ ва унинг шакллари.
Субстанция ва материя тушунчалари.
Ҳаракат, ривожланиш, макон ва вақт тушунчалари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги
Табиат тушунчасининг фалсафий таҳлили.
4-мавзу бўйича семинар топшириқлар
1-топшириқ
Борлиқ билан боғлиқ сўзларни ёзинг. Иложи борича кўпроқ боғлашга ҳаракат қилинг
|
Борлиқ
|
2-топшириқ
Ёзиб беринг
Борлиқ тўғрисидаги қарашлар
3-топшириқ
Тушунчаларни изоҳланг
Моддий борлиқ
|
|
Маънавий борлиқ
|
|
Инсон борлиғи
|
|
Жамият борлиғи
|
|
Табиий борлиқ
|
|
Сунъий борлиқ
|
|
4-топшириқ
Саволларга жавоб ёзинг:
Борлиқ ва материя тушунчаларининг фарқини изоҳланг
Субстанция тушунчасининг моҳияти нима?
Материянинг қандай кўринишлари мавжуд?
Материянинг тузилиш даражаларини қандай?
5-топшириқ
«Блиц-сўров» жадвали сўров вақтида тўлдиради
№
|
Саволлар
|
Жавоблар
|
1.
|
Ҳаракат нима?
|
|
2.
|
Ҳаракатнинг қандай шакллари мавжуд
|
|
3.
|
Инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро боғлиқлик нимада?
|
|
4.
|
Нима учун экологик муаммо глобал муаммолардан бир ҳисобланади?
|
|
6-топшириқ
Жадвални тўлдиринг
Борлиқ атрибутлари
|
Фалсафий таърифи
|
Индивидуал ҳусусиятлари
|
Умумий ҳусусиятлари
|
Фазо
|
|
|
|
Вақт
|
|
|
|
4-Мавзу бўйича тестлар:
1. Борлиқ масалалари билан шуғулланувчи фалсафий фан соҳаси:
А) Онтология
В) Гносеология
С) Аксиология
Д) Праксиология
2. Борлиқ нима?
А)Борлиқ – нарсалар, ҳодисаларнинг яхлит бир бутунлиги
В) Борлиқ – материядир
С) Борлиқ – табиатнинг нарсалари, ўсимлик олами ва ҳайвонот дунёсидир
Д) Борлиқ – жамият, ундаги ҳодиса ва жараёнлардир
3. Материя тушунчасини изоҳланг
А) Оламнинг моддий бирлигини англатувчи тушунча
В) Объектив реалликни ифодаловчи фалсафий категория
С) Барча нарса ва ҳодисаларга хос бўлган умумий ҳусусиятни белгиловчи мавҳум тушунча
Д) Барча жавоблар тўғри
5. Оламнинг асоси модда ва руҳдан иборат деб қараш қайси оқимга мансуб?
А) дуализм
В) деизм
С) материализм
Д) идеализм
6. Реал борлиқ нима?
А) борлиқнинг биз учун мавжуд қисми
В) эҳтимолий борлиқ
С) ноаниқ борлиқ
Д) табиат борлиғи
7. Субстанция нима?
А) бутун чексиз дунё борлиғи
В) оламдаги барча нарсаларнинг негизи
С) оламдаги нарса-ҳодисаларга берилган ном
Д) моддий жисмларнинг миқдорий муайянлиги
8. Фазо нима?
А) Жараёнларнинг давомийлиги, ҳодисаларнинг кетма-кетлик тартибини ифодаловчи фалсафий тушунча
В) Нарса-ҳодисаларнинг моддий асосини ифодаловчи фалсафий тушунча
С) нарса-ҳодисалар ўртасидаги боғлиқлик, алоқадорликни англатувчи фалсафий тушунча
Д) нарса—ҳодисаларнинг жойлашиш тартиби, кўлами, эгаллаган ўрнини англатувчи фалсафий тушунча
9. Ҳаракатга фалсафий таъриф беринг
А) ҳаракат – ҳар қандай ўзгаришдир
В) ҳаракат – жисмларнинг фазовий силжишидир
С) ҳаракат – нарса ва ҳодисалар ўртасидаги алоқадорликдир
Д) ҳаракат – оддийдан мураккабликка борувчи жараён
10. Вақт нима?
А) нарса—ҳодисаларнинг жойлашиш тартиби, кўлами, эгаллаган ўрнини англатувчи фалсафий тушунча
В) жараёнларнинг давомийлиги, ҳодисаларнинг кетма-кетлик тартибини ифодаловчи фалсафий тушунча
С) даврлар оралиғидаги масофа
Д) нарса ва ҳодисалар ўртасидаги сифатий ўзгаришларни англатувчи фалсафий тушунча
Do'stlaringiz bilan baham: |