13.
Ҳаёт қонун қоидалари шуни кўрсатадики, миллатнинг том маънодаги шахс бўлиб етишида унинг насл-насаби, оиладаги тарбияси, маҳалла жамоаси катта ўрин тутади. Лекин, миллат фарзандларининг камолотга эришишида уларнинг илмий, сиёсий тайёргарлиги, ўз устида муттасил ишлаб бориши янада муҳимдир. Аммо, баъзи бир раҳбарлар катта лавозимга эришиб олгач, аста-секин ўз вазифаси халққа хизмат этишдан иборат эканлигини унитиб борадилар, халқдан узоқлашишга интиладилар, ўз шахсий манфаатидан бошқа нарсани кўрмайди ва сезмай қоладилар. Натижада, уни жамият томонидан назорат қилиш, уни танқид қилиш ёки у ҳақда фикр изҳор қилиш имкониятлари чегараланганлигидан, бундай раҳбарлар тезда кенг халқ оммаси кўз ўнгида обрўсизланиб қоладилар.
Қадим замонлардан халқимизда тарбияга таълимдан кам аҳамият берилмаган. “Бир болага етти маҳалла ота-она» деган улуғ хикмат бор. “Олим бўлма, аммо одам бўл”деган хикмат ҳам ўзбек халқи орасида кенг тарқалган хикмат. Бу хикматли мақолларнинг тагида катта фалсафий маъно ётади, яъни “билиминг етарли бўлмаслиги мумкин, лекин ахлоқсиз, одобсиз ва тарбиясиз бўлмагин” демоқчи халқимиз. Миллат ва одамийлик тушунчаси одоб-ахлоқ, пок маънавиятли, диёнатли, тўғри сўз, ҳалоллик каби инсоний фазилатлар билан биргаликда, ватанпарварлик ва эл севарлик, деган эзгу тушунчаларни ҳам ўз ичига қамраб олади. Ўзбек халқида ана шундай ранг-баранг миллий менталитет ва ўзбекона тизим шаклланган. Бу тизим боланинг туғилишидан бошлаб то камолга етиб, мустақил ҳаётга қадам қўядиган давригача бўлган йилларни қамраб олади. Бугунги кунда ушбу анъанавий тизимнинг асосий бўғинларини оила, маҳалла, мактаб, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ташкил этади. Энг дастлабки босқичда онанинг ўрни беқиёсдир, оиладир. Халқимиз “Қуш уясида кўрганини қилади” деб беъжиз айтмаган. Агар оила халоллик, меҳнатсеварлик, раҳимдиллик, эзгулик йўлида намуна бўлса, бола тарбияси ҳам шунга қараб шаклланиб боради. Бунинг учун бола билан ота-она ўртасида ҳеч қачон тўсиқ бўлмаслиги керак. Ота-онага фарзанддан улуғ, буюк қувонч йўқ. Бунинг учун ота-она фарзандга вақт ажрата билиши, бола эса ота-она меҳрини амалда хис этмоғи керак. Бундай масъулият ўзбек миллий менталитетининг асосий омилларидан биридир.
Афсуски, шўролар даврида раҳбарлик вазифасида хизмат қилган миллатимиз вакиллари мисолида менталитетимизнинг бу олтин бойлиги кўп оилаларда йўқолиб борди. Бола тарбиясини боғча ва мактабга мутлақо топшириб қўйилди. Бу фожеа бугунги мустақил ҳаётимизга ҳам кириб келмаслиги тўғрисида қайғурмоғимиз керак.
Бу муқаддас анъана маҳалла тарбияси билан биргаликда, уйғунлашган ҳолда миллатимизни Ғарб менталитетидан фарқлантириб турадиган эл, жамоат бўлиб яшаш деб аталадиган фазилатлардан баҳраманд қилади. Бу тушунчалар баъзан ғарбона менталитетнинг моҳиятини шакллантирадиган индивидуализмнинг акси сифатида намоён бўлади.
Юқорида айтилган фикр-мулоҳазалар таҳлилидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, келажак тараққиётимизнинг гарави ёшлар онгида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бу борада аждодлар меросидан, ўгитларидан ўрнак сифатида мунтазам равишда ўринли фойдаланиб бориш; бугунги мустақил Ўзбекистон кўп миллатли жамиятни ташкил этган экан, миллатлараро муносабатларда соғлом муҳитни яратиш учун мунтазам иш олиб бориш, бугунги ва эртанги раҳбариятнинг сўзи билан дилининг бирлиги, амалий фаолиятида поклик ва иймон, эътиқод ва масъулиятли бўлишлигига эришиш миллат олдида турган энг долзарб масалалар бўлиб қолди.
Тарих ва маданий мерос миллатнинг асосий бойлиги. Тарихни объективлик, холислик тамойиллари асосида билиш янгитдан миллий давлат барпо этаётган халқ учун ғоят зарур. Замонамизнинг илғор миллатлари ўз тарихини танқидий кўз билан мушоҳада қилиш орқали ўз миллий менталитетларини шакллантирганлар. Ҳозирги кунда ўзбекка хос менталитетнинг асосий омиллари, қирралари таркиб топган. Шунинг билан бирга менталитет миллатнинг узил-кесил шаклланиши билан боғлиқ эканлигини ҳам унитмаслик керак. Бугунги кунда ўзбек миллати тўла-тўкис шаклланганининг гувоҳимиз. Аммо, миллатнинг тўла-тўкис шаклланиши унинг узил-кесил шаклланди, дегани эмас. Бунинг учун мустақил давлатимиз олдида иқтисодиёт билан боғлиқ ечимини кутаётган муаммолар мавжудки, улар оммавий ишлаб чиқариш имкониятларимизнинг жаҳон бозорида рақобат бардош маҳсулотлари билан ўрин эгаллашларига боғлиқ. Бу масалалар ўзининг илмий асосли ечимини кутмоқда.
Бу муаммолар қанчалар долзарб бўлишидан қатъий назар, бугунги кунда бутун жаҳон бўйича улкан глобализация жараёнлари жадал кечаётган кезларда, ўзбек миллий менталитетини тадқиқ қилиш, унинг нечоғлик умуминсоний қадриятларга мослигини кузатиб бориш ҳамда ўзига хос, ўзига мос миллий менталитетга эга халқ эканлигимизни амалий ҳаётда, ёшлар тарбиясида кўрсатиб боришимизни ҳам унитмаслигимиз керак.
Ўзбек тилида миллат ва иллат деган сўзлар бор, аммо бу сўзларнинг бир қарашда бир-бирларига алоқаси йўқдек туйилади. Лекин, миллат сўзи заминида қанча фазилатлар бўлса, иллат сўзи остида ҳам ундан кам бўлмаган халқ менталитетининг салбий томонлари кўзга ташланади. Демак, фазилат халқнинг маънавияти бўлса, иллат унинг маънавиятсизлигидир.
Ўз иллатларини англаб етмаган халқ охир-оқибатда таназзулга юз тутади. Ўзбек миллатига хос ибратона фазилатлар кўп, бу ҳақда кўп гапирамиз ва ёзамиз, радио ва телеканалларида чиқишлар қиламиз ва улардан баҳоли қудрат фахрланамиз. Лекин, маънавиятимизга, ривожланишимизга тўсиқ бўлаётган ўзбек менталитетининг иллатларига “ўзбекчиликда” деб, бефарқ қараймиз. Аслида, миллат иллатларини “ўзбекчилик”ка бормай очиб ташлаб, улардан қутилиш йўлларини излаш, амалий ишга ўтиш халқни маънавий юксакликка етаклаш эмасми? Нега бунинг оқибатларини кўра-била туриб лоқайдлик қиламиз?
Маълумки, ёш авлод онгида миллий ғурур туйғусини ўйғотиш, уларни Она-Ватанга содиқлик руҳида тарбиялашда тарих ва буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Аммо, миллатни фақат мақтов билан тарбиялаш кутган натижани беравермайди. Биз ўзбеклар Соҳибқирон бобомиз айтганидек, “Туркнинг бош бўғини” эканлигимиз билан фахрланамиз. Шонли тарихимиз, миллатимиз номи ила аталган мустақил Ўзбекистон давлатимиз бор. Биз ўзбеклар бу ўлканинг тагли-тугли халқи бўлганимиз туфайли она заминга, ерга, Ватанга қаттиқ боғланиб қолганмиз. Аммо Ватан деганда уни жуда тор маънода тушунамиз.
Кўпчилик онгида Ватан-туғилган жой, уни боқаётган бир парча ердир. Шунинг учун ҳам мил. авв. асрларда Эрон Аҳамонийлари 200 йил, Македониялик юнонлар 180 йил, милодий асрларда Араб халифалиги салкам 200 йил, мўғуллар 150 йил, Чор Россияси ва Советлар давлати 130 йил бу ўлкани ўз ҳукми остида ушлаб турди
Do'stlaringiz bilan baham: |