12. Бунга бевосита жаҳон миқёсида кетаётган жиддий сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий рақобатлар ва жаҳон ахборот воситаларида Ғарб ахлоқий нормаларининг тинимсиз тарғиботи тарихан таркиб топган миллий менталитетимизга кучли салбий таъсир қўрсатмоқда. Глобаллашув туфайли Ўзбекистон бир томондан иқтисодий жиҳатдан жаҳон ҳамжамияти таркибига кириб борса (бу ижобий ҳол), иккинчи томондан, ўзбек халқининг кўплаб миллий менталитетига хос талай қадриятлар, маросим ва ибратли удумларни секин-аста йўқолиб боришига сабаб бўлмоқда.
Мана бу йил ўзбек халқи ўз миллий мустақиллигига эришганига ҳам 23 йил бўлмоқда. Неча асрлик орзу-умидларнинг, кураш ва интилишларнинг рўёбга чиқиши натижасида миллий ғоя, миллий мафкура тамойиллари туғилди. Тарихий анъаналарга садоқат, аждодлар сиймоси билан фаҳрланиш, ижтимоий тараққиётнинг муҳим, керакли йўналишларини давом эттириш мустақиллик ва миллий ғоянинг энг муҳим омилларидан эканлиги оддий ҳаётий ҳақиқатга айланди.
Уйғониш даврининг буюк санъаткори Леонардо да Винчининг “кўрмаган нарсани қаттиқ севиб бўлмайди”, деган машҳур сўзлари бор. Мана, мустақиллигимизнинг 23 йили давомида кўз ўнгимизда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва маънавий ҳаётимизда шунчалар улкан, асрларга тенг туб ўзгаришлар бўлдики, уларни кўрмай, пайқамай, бефарқ қараб туриш, ғоявий душманларимиз таъсирида бўлишимиз мумкин эмас. Бу ўзбек миллий менталитетига мутлақо ёт нарсалардир. Шундай экан, кекса авлод, кечаги кунимизнинг тирик гувоҳлари, биз мураббий-устозлар ёш авлодга асрлар давомида халқимиз орзуси бўлиб келган мустақилликни севишга, уни эъзозлаш ва қадрлашга ўргатмоғимизни ҳаёт тақазо этади.
Миллатимизнинг эртанги тақдири, бугунги ёшларимизнинг эртанги кунга ишончи, пухта эгаллаган касби, билими ва малакасига бевосита боғлиқдир. Мамлакатимизда “Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури” ишлаб чиқилди. Дастурда белгиланган вазифалар таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб этди ва “Таълим ҳақида” қонун қабул қилинишига олиб келди. Бугунги кунда ҳар иккала тарихий аҳамиятга молик давлат хужжатлари мамлакатимизда умумий, махсус билимларга эга бўлган, замонавий дунёқараши, миллий ва умуминсоний қадриятлари шаклланган ёшларни тарбиялашда асосий замин бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги ёшларимиз қалбида, онгида, тафаккурида муқаддас миллий ғурурни, Ватан туйғусини, инсонга, унинг оиласини, хонадони ва маҳалласини, киндик қони тўкилган азиз жой-она Ватанни қалбдан севишни англатиш керак. Буларнинг ҳамма ва ҳаммаси ўзбек миллий менталитетининг мазмун ва моҳиятини ташкил этади.
Замонамиз ёш авлоди онгига бу сифатларга хос фазилатларни сингдириш, психологик ва педагогик жиҳатдан мураккаб, кўп қиррали ва узоқ муддат талаб қилувчи жараён бўлиб, унинг ечими заминида энг муҳим омил-иқтисодиёт ётади. Иқтисодият билан узвий боғлиқ оммавий ишлаб чиқариш ўзининг рақобат бардош даражасига кўтарилмаса кўзлаган мақсадга эришиш қийин кечади. Буни ёш авлод онгига сингдириш бугунги куннинг энг долзарб масаласдир. Давлатимизнинг, Юртбошимизнинг тактик ва стратегик йўли ҳам шунга қаратилган. Буни ёш авлод тўғри тушунмоғи, кўп нарсалар, мамлакат келажак тақдири айнан мана шу ёшларга боғлиқ эканлигини ҳаёт тақазо этмоқда.
Дунёдаги ҳар бир давлатда ўз миллий манфаатларини мустаҳкамлаш эрки бор. Бу табиийки, соғлом, дўстона, ўзаро манфаатли рақобатни пайдо қилади. Миллий тараққиёт халқнинг яратувчилик салоҳиятига, уюшқоқлигига боғлиқ. Ким тез, кучли ва ташаббускор бўлса-тарққиёт байроғи ўша жойда бўлади. Тараққиёт чўққисига биринчилик байроғини эътиқоди мустаҳкам, кучли характерли, диёнати юксак миллат эришади. Қадим ўтмишда ҳам, ҳозирги замонда ҳам кўпчиллик манфаатини кўзловчи, юрт ҳамжиҳатлигини таъминловчи одил сиёсат ва унинг амалий таъсири кишилик жамияти равноқининг муҳим омили бўлиб келган. Шундай сиёсатни шакллантириш ва ҳаётга тадбиқ қилиш кўп жиҳатдан ҳали жамиятни давлат бошқараётган мамлакатларда давлат арбобларига, ҳокимларга, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот раҳбарларига, уларнинг қобилияти ва салоҳиятига, улар теварак-атрофидаги миллат вакилларининг виждонига, илмий салоҳияти ва адолатлигига боғлиқдир
Do'stlaringiz bilan baham: |