10. Тўй-тўновимизнинг хили шунчалар кўпки, ўзбек хонадонининг боши тўйдан чиқмайди. Оилада қиз туғилдими, сандиқда сеп йиғила бошлайди. Чунки, ота-она қачонлардир ҳавлисида “ёр-ёр ўлан” айтилишини кутади. Бундай ўзбекона миллий менталитет тақазо этган оила анъаналари ҳар бир ўзбек оиласини ҳаракатга солиб қўяди, аниқроқ қилиб айтганда: биринчидан, келажагини ўйлаган ва унга ишонган халқ бундай хислатга эга халқ ҳеч қачон ҳалокатга учрамайди; иккинчидан, меҳнатсевар халқ ўз фарзандини ўқимишли, уйли-жойли қилишни, ҳар қандай оғир иш бўлса ҳам дароматга ҳаром ишлатмай меҳнат қилиб топишга интилган11. Ҳар бир оиланинг ўз “госплани”, истиқболли иқтисодий режаси бўлмаса, бугунги бозор иқтисодий сиёсати даврида миллий менталитетимизга хос кўп орзу-умидлар ўз-ўзидан сўниб бориши ёки миллий менталитетимизга ёд, миллатга иснод келтирувчи нуқсонлар авж олиши мумкин.
Афсуски, ўзбеклар бир юз эллик йиллик мустамлака даврида миллатга хос кўп яхши фазилатларни йўқотди. Айниқса, шўролар даврида халқимизга хос ҳамжиҳатлик, жанговорлик, ҳар ишда сўз ва амал бирлиги сингари фазилатларга жиддий зарар етказилди. Халқ орасида миллий бирликка интилишдан кўра, гуруҳий, этномаҳаллийчилик ва ҳудудий айирмачиликка берилиш кучайди. Халқ миллий менталитетига зид, ҳамма нарсага рози бўлиб кетавериш, лоқайдлик, худбинлик каби хислатлар авж олди. Узоқ давом этган собиқ совет даврининг мафкуравий тазйиқлари оқибатида кўплаб диний ва миллий қадриятларимиз топталди ва эътиборсиз қолди. Халқимизнинг муқаддас анъана ва маросимларимиз бидъат, “эскилик сарқити” сифатида қораланиб, камситилди ва тазйиқ остига олинди, миллий удумларимизнинг тарихий асосларига холисона баҳо берилмади.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўтмишдан мерос бўлиб ўтган ана шундай салбий ҳолатларга янгича нигоҳ билан қараш, аждодларимиз томонидан яратилган бебаҳо маънавий ва маданий меросимизни, советлар даврида сохталаштирилган тарихимизни янгилаш ва шу асосда умуммиллий маънавий ислоҳотларни амалга ошириш асосий вазифалардан бири сифатида эътироф этилди ва улар давлат сиёсати даражасидаги ғоят муҳим вазифа қилиб белгиланди. Бугунги кунда ҳаётий заруриятнинг ўзи халқимиз феъл-атвори ва миллий менталитетини янгилашга жиддий эътибор беришликни тақазо этмоқда.
Аммо, минг афсуслар бўлсинким, бугунги кунда ер куррасининг барча мамлакатларида кечаётган глобаллашув жараёни жаҳон халқлари учун умумий этикет, умумий феъл-атвор, умумий менталитетни шаклланишига олиб келмоқда
Do'stlaringiz bilan baham: |