Семинар машғулотлари : 6 Лаборатория: 24 Мустақил таълим 111



Download 7,91 Mb.
bet32/135
Sana27.03.2022
Hajmi7,91 Mb.
#512981
TuriСеминар
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   135
Bog'liq
Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
1. Услубий ишлар. 2. Ташкилий режа.

Касб танлашга (касбга яроклилик) - касбий ишнинг бутун системасида якунловчи боскичдир. Айни шу боскичда ходимнинг танлаган касбга узил-кесил мувофиклиги ёки номувофиклиги аникланади, Лекин касб танлаш (касбга яроклилик) методларидан касбга йўналтиришнинг факат якунловчи боскичида фойдаланиш мумкин, деб хисоблаш нотўгри бўлур эди. У ёки бу касбни эгаллагани холда дастлабки тиббий-физиологик ва психологик кўрикдан ўтмаган йигит ёхуд кизга танлаган касби зид бўлиши ҳам мумкин. Шу боисдан касб танлаш бошлангич боскичда ҳам, шунингдек якунловчи боскичда ҳам ўтказилиши лозим.


Касбга яроклилик - мазкур кишининг ушбу касб бўйича мехнат вазифаларини бажариши учун ярокли ёки яроксизлигини кайт килишдангина иборат эмас, албатта. Касбга яроклиликни бошка жихатдан ҳам:
1) одам ўзи танлаган касбга яроклими ёки йўклиги;
2) хаёт йўлини танлаган чогда у нималарга амал килиши лозимлиги;
3) уни ўкитиш масалагига кандай килиб бир мунча окилона ёндашиш, яъни унда касбга яроклиликни кандай килиб гоят максадга мувофик тарзда шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш мумкинлиги жихатидан ҳам кўриб чикиш керак.
Бошкача килиб айтганда, у ёки бу касбларни эгаллашга ҳаракат килаётган одамларнинг тиббий кўрсаткичлари билан бир каторда уларда диккат, тафаккур, психомоторика ва шу каби психик функцияларни ривожлантириш билан боглик муайян психологик кайфиятни ҳам шакллантириш зарур. Касбга яроклилик ўқув ва мехнат фаолиятига шаклланадиган шахс фазилатидир. Касбга яроклилиги одамнинг касбга нисбатан кўйилган талабларга мос бўлган тугма ёки хосил килинган психофизиологик хусўсиятлари йигиндиси деб караш ярамайди. Факат баъзи касблар (созанда, рассом ва шу кабилар ) учун муайян табиий маълумотлар талаб килинади. Шу боисдан психологик, мехнат ўкитувчиси ва бошкаларнинг вазифаси ўқувчи касб (мутахассислик)ни ёки ўқув юртини тўгри ёки нотўгри танлаганини; танлаган касби ёки ўқув юрти унинг майллари ёки кобилиятларига мос ёхуд мос эмаслигини; касбни ёки ўқув юртини танлаш важлари, ота-оналарнинг, ўкитувчиларнинг ва шу кабиларнинг фикри кандай эканлигини аниклашдан иборат. Ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишлари ва майллари ана шундай маълумотлар асосида аникланади. Ўқувчиларни касбга йўналтириш ишини амалга оширишда ўкитувчилар ва синф рахбарлари; Ўзбекистон Ёшлар Иттифоки мактаб бўлими ва кашшофлар ташкилоти; ота-оналар кўмитаси кенгаши; тўгаракларнинг рахбарлари бевосита иш олиб борадилар. Мактабдан ташкари муассасалар, одатда, қизиқишлари ва маш\лари етарли даражада намоён бўлган болаларни бирлаштиради. Бўндай болаларда ижодкорлик ва ташаббус рухи устунлик килади, улар амалий фаолиятининг хусусияти эса муайян ижтимоий аҳамият касб этади.
Мактабдан ташкари муассасалар (ўқувчилар уйи, болалар кутубхоналари, ёш табиатшунослар ва ёш тажрибачилар техника станциялари, ёшлар клублари, рационалицаторлар бюролари ва шу кабилар) касбга йўналтириш умумий иши системасида фаол катнашадилар.
Синфдан ва мактабдан ташкари ишда ўқувчиларнинг махсус қизиқишлари шаклланади ва уларнинг кобилиятлари ривожланади. Булар умумий таълимни ва мехнат политехник таълимини тўдиради, ўқувчиларда касб танлашниш ижтимоий аҳамиятга молик ва сабабларини шакллантиришга ёрдам беради, халк хўжалиги турли тармоклари билан танишишни кенгайтиради, ўқувчиларни қизиқтирадиган касблар ва мутахассисликларни, аввало, ўз райони, вилоятидаги касблар ва мутахассисликларни чукур билиб олишга имкон беради. Касбга йўналтириш бўйича факультатив курс касбга оид маълумот олиш, узил-кесил касб танлаш, реал ишга жойлашиш масалалари юзасидан ўқувчиларга маслахат бериш имкониятларини кенгайтиради.
Укувчиларни касбга йўналтириш иши шаклларини бир канча белгиларига караб куйидагича тавсифлаш максадга мувофикдир: I. Ўтказилаётган тадбирларда катнашадиган ўқувчилар сонига караб:
I. Бир неча параллел синфлар, аралат синфлар катнашадиган тадбирлар.
Д. Якка-якка ўқувчилар катнашадиган тадбир
II. ташкил этиш усулларига караб:
1. Ялпи тадбирлар — лекциялар, йигилишлар, конференциялар, олимпиадалар, кинофильмларни кўриш; тематик кечалар, ишлаб чикариш илгорлари билан ўтказиладиган учрашув кечалари; касб бўйича календар кунлари.
2. Гурухий тадбирлар - экскурсиялар, маслахатлар, касблар бўйича танловлар, ёш техникларнинг мусобакалари, корхоналар ва стакчи касблар билан танишиш максадида жонажон ўлка буйлаб сайёхлик юришлари.
З. Якка-якка ўтказиладиган тадбирлар - касб хакида маслахат бериладиган сухбатлар, касб тўгрисида тавсия этилган китобларни ўкиш, учрашувлар, конструкторлик, тажриба иши юзасидан якка тартибда бериладиган топшириклар, ўқувчини қизиқтирадиган фан ва техника сохасини чукурлаштириш ва ривожлантириш максадида кўшимча адабиётлар билан ишлаш.
III. Мазмун манбаларига караб;
Касблар билан таништириш; саёхатлар, малакали ишчилар ва мутахассислар билан учрашувлар, ўкитувчининг хикояси ёки сухбати, кинолардан парчалар, фотосуратлар, рўзнома ва ойномалардан олинган махсус материалларни намойиш килиш учун проекцион аппаратлардан фойдаланиш; таклиф килинган ишлаб чикариш ишчисини сухбати; касблар хакида маълумотномалар билан танишиш; мехнат ва ишлаб чикариш таълими билан боглик касблар тўгрисидаги очеркларни ўкиш; мутахассислар билан сухбатлар ўтказиш ёрдамида ахборот материалларини тўплаш; фотосуратлар, фотоальбомлар кўрсатиш; ишлаб чикариш шароитида малакали ишчилар касбий фаолияти тўгрисидаги кинофильмларни намойиш килиш; базавий хўжаликда ишлаб чикариш тажрибаси вактида касблар билан танишиш.
IV Касбга йўналтириш тадбирларини рўбга чикариш воситалари бўйича; «Ўкиш учун каерга кириш керак» маълумотномасиниш нашр этиш, касблар ва хунар-техника билим юртлари хакидаги плакатлар, эълонлар, реклама варакалари; мазкур иктисодий районда мавжуд касбларнинг кискача тавсифлари булган тўпламлар; «Мехнат йўлини танлаш», «Менинг касбим-энг яхши касб» мавзусидаги кинофильмлар; реклама килинадиган телевизион фильмлар, цехлар, ўқув юртларидан олинган телевизион репортажлар; касблар ва мусобака илгорлари тугрисида радио эшиттиришлар, хунар-техника билим юртлари, техникумлар ёшларининг турмуш ва ўкиши хакида хикоя килувчи жумхурият ва махаллий рўзномаларда босилган маколалар; шаҳар кинотеатрлари фойеларида, магазинларнинг витриналарида, катта кўчаларнинг чоррахаларида ишчи касбларини таргиб килувчи стендлар ва кўргазмалар; кўчалар ва майдонлардаги ёшларни хунар-техника билим юртларига ўкишга киришга даъват этувчи ёркин бўёкли чакириклар.
Мактаб касбга йўналтириш иши системасини таркиб топтириш хали нихоясига етказилгани йўк. Касбга йўналтириш системаси таркибий тузилиши касбга йўналтириш максад ва вазифаларини; мактаб таълими боскичлари бўйича унинг мазмунини; базавий корхоналар, ота-оналар жамоатчилиги иштирокида касбга йўналтириш ишининг йўналишларини; касбга йўналтириш тадбирларини амалга ошириш шакллари, методлари ва воситаларини; муайян ишчи касблари бўйича унумли мехнатда мактаб ёшлари иштирокининг конкрет йўлларини ўз ичига олиши лозим.
Ўрта мактабда ўқувчиларни касбга йўналтиришни ривожлантириш куйидагича боскичма-боскич амалга оширилади, булар:
I. Халк хўжалиги тармоклари билан умумий таништириш.
II. Ишлаб чикариш техникаси, технологияси ва иктисодиётини умуман ўрганиш.
III. Касбларнинг асосий гурухлари билан таништириш.
IV. Вилоят, район хўжалиги бирон тармогининг, базавий корхонанинг танланган ишчи касбини дастлабки эгаллаш боскичларидир.
Касбга йўналтириш мактаб системасининг асосий принциплари сифатида куйидагиларни кўрсатиш мумкин:
а) Касбга йўналтириш ҳар томонлама камол топган, фаол шахсни шакллантиршяга караталган педогогпк жараённинг режали равишдсг амалга ошириладиган ўзвий кисми сифатида;
б) Ижтимоий ишлаб чикаришнинг хакикий талаби асосида мехнат йўлини танлашнинг шахсий ва ижтимоий муаммосини тўгри хал килиш;
в) Касбга йўналтиришнинг огзаки методларини атроф-теваракдаги корхоналар етакчи ишчи касблари асосларини эгаллаш борасидаги конкрет амалий ҳаракатлар билан кўшиб олиб бориш;
г) мактабдаги барча дарсларда юқорига кўтарилиб борувчи чизик бўйича касб маорифи ва касбни таргиб килишнинг погонали тузилиши;
д) мактаб, оила ва ишлаб чикаришнинг биргаликдаги куч-гайратлари билан ишчи касбларига қизиқишни тарбиялашнинг фаол методлари
Намунавий дастур талабларига мувофик ҳар бир ўқув фани оўйича дарслар мазмунини хисобга олиб, касбга йўналтиришни синфдсш синфга режалаштириш масалалари энг мураккаб ишдир.
Оммавий мактабларда касбга йўналтиришнинг амалий вазифаларини хал килишга системали ёндашиш усули кўлланилади. Касбга йўналтиршнинг синфлар бўйича асосий мазмуни куйидагича бўлиши мумкин:
Бошлангич синфларда: атроф-теваракдаги махаллий ишлаб чикариш корхоналари ва табиатдан фойдаланган холда мехнат фаолияти турлари билан таништириш.
Ўрта синфларда: умумий таълим туркум ўқув фанлари дарсларида огзаки методлар ёрдами билан ҳамма ишларни ўз ичига оладиган ва бирга кўшилган касбларнинг асосий гурухлари билан.мехнат таълими дарсларида эса металл ишлаш, электротехника.ёгочга ишлов бсриш касблари мехнат усуллари билан кўргазмали таништириш.
Юқори синфларда: конкрет ишчи касблари асосларини эгаллаган холда ишлаб чикаришнинг конкрет сохалари негизида касбга йўналтириш.
Шундай килиб, кўриб чикилган тарздаги касбга йўналтириш мактаб системаси мазкур муаммонинг ҳамма жихатларини камраб олиш имконини яратади, хозирги шароитда район, шаҳар, вилоят ва жумхурият доирасида янги иктисодий тафаккур асосларини хал килишни хисобга олиб, уни такомиллаштириш йўлларини белгилашга ёрдам беради.



Download 7,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish