Семинар машғулотлари : 6 Лаборатория: 24 Мустақил таълим 111



Download 7,91 Mb.
bet28/135
Sana27.03.2022
Hajmi7,91 Mb.
#512981
TuriСеминар
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   135
Bog'liq
Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
1.Иш шароити. 2.Ишни ташкил килиш.

Касбга йўналтириш ишини амалга оширшцнинг умумий системасида мактаб системаси дастлабки боскич хисобланади. Касбага йўналтириш иши мактаб системасининг вазифалари:


-шахснинг юксак маънавий-ахлокий фазилатларига эга бўлган фукароларни тарбиялашдан;
-политехник ва бошлангич касбий малакаларнинг муайян системасини эгаллаган бўлгуси малакали мутахассисни тайёрлашдан;
-ҳам шахсий мехнат, ҳам жамоа мехнати муайян ташкилотчилик малакаларини шакллантиришдан иборат.
Касб эгаллашгача бўлган тайёргарлик мактаб ёшларини моддий ишлаб чикариш сохасида мехнатга хозирлашга умумий кисми булиб колади. Зарур политехник тайёргарликни олган йигит ёки киз ишлаб чикариш касбини тез эгаллайди, бунда хунар-техника таълими системаси шундан кейинги ҳамма боскичларида касбий маълумот, ўрта махсус ёки олий маълумот олиш жараёни жадаллашади.
Ўқувчиларни касб танлашга тайёрлаш- бутун педагоглар жамоасининг, она-оналар ва завод жамоатчилигининг кўп йиллик таълим-тарбия ишидир. Ёшларни маънавий-психологик жихатдан мехнат фаолиятига тайёрлашга шахсни ҳар томонлама камол топтиришнинг ўзаро боглик жараёни деб каралади, бу жараёнда кобилият ва эътикод билан бирга ўсмирнинг шахси ҳаракатлантирувчи куч сифатида намоён бўлади.
Кобилият ва қизиқишларни шакллантиришнинг политехник асослари ва мактаб ёшлари бошлангич ишлаб чикаришга тайёргарлигини кенгайтириш билан узвий боглик бўлиши ишчи касбларини эгаллашга йўналтиришнинг хал килувчи шартидир.
Мехнат тарбияси жараёни бирмунча илк боскичда амалга оширилган такдирда бунга эришилади.
Ўрта ва юқори боскич таълимида давомийлик шу нарсалда ифодаланадики ўқувчилар мунтазам принцип асосида тузилган ягона дастурлар бўйича ишлайдилар. Бундай дастурлар аста-секин мураккаблаштирилиб боришни, билимларни, куникма ва малакани, мехнатнинг муайян усулларини эгаллашни таъминлайди
Таьлим ва касбга йуналтириш билан кушилган унумли мехнатда мунтазам катнашиш энг кўп педагогик самара беради
Ўрта мактабларни тамомлаб ёки хунар-техника таълими системасида, ўқув камбинатларида зарур тайёргарликдан ўтиб, халк хужалигинииг турли тармокларида дархол ишлай бошлаган етларнинг сони йил сайин кўпайиб бормокда
Мактабда касбга йуналгириш сохасидаги ҳамма ишларнинг бир-бирига мувофиклаштирилишини таъминлаш максадида мактаб директори раислигида касбга йўналтирувчи кенгаш тузилади
Кенгаш тартибига мактаб директорининг тарбиявий ишлар бўйича муовини, касбга йўналтирувчи ўқув-методик кабинет мудири, мехнат таълими, ўқувчиларнинг ижтимоий-фойдали, унумли мехнатини касбга йўналтирувчи укитувчи еки ташкилотчи, битирувчи синфларнинг синф рахбари, мактаб кутубхоначиси, мактаб ўқувчилар ташкилотининг вакиллари, мактаб врачи, ота-оналар кўмитасининг аъзолари, базавий корхона вакиллари киради
Касбга йўналтирувчи кенгашнинг иш режасини халк маорифи буйича мактаб кенгаши кўриб чикади ва тасдиклайди.
Касбга йуналтирувчи кенгашнинг вазифалари касбга йўналтириш бўйича умуммактаб ва синфларнинг тадбирларини режалаштириш ва ташкил килишдан, касбга йўналтириш ишига оид илгор тажриба маълумотларини йигиш, умумлаштириш ва оммалаштиришдан иборат Касбга йўналтирувчи кенгаш район мактаблараро ўқув-ишлаб чикариш комбинатлари, халк депутатлари район Кенгаши ижроия комитети хузуридаги ёшларни касбга иўналтириш ва ишга жойлаштириш комиссияси, хунар-техника таълими системасидаги ўқув юртлари, базавий корхоналар ва ташкилотлар, ўқувчиларнинг ота-оналари билан алока боглаб туради
Касбга йўналтиришишини режалаштирилган чогда кенгаш махаллий шароитларни ва мактаб ишининг ўзига хос хусусиятларини хисобга олиш лозим. Кенгашнинг касбга йўналтириш иш режаси мактаб таълим-тарбия иши умуммактаб режасинит таркибий кисмидир.
Касбга йуналтириш кенгашининг мажлисларига район мактаблараро ўқув-ишлаб чикариш комбинатлари ходимлари, муассасалар, базавий корхона, кишлок хунар-техника билим юртлари, техникумлар, олий ўқув юртларининг вакиллари, балогатга етмаганлар иши бўйича комиссия аъзолари мехнат ресурсларидан фойдаланиш урганларининг вакиллари таклиф килинадилар.
Укувчиларни касбга йўналтиришишини ўтказган чогда мактаб ходимлари ва мактаб маъмуриятининг вазифалари укувчиларни касбга йўналтиришга оид йўрикномалар, буйруклар, карорлар билан танишишдан.илмий-методик адабиётни урганишдан, чикарилган методик тавсияномаларни ўрганиш ва уз ишларида фойдаланишдан иборат.
Синф рахбарининг вазифалари аввало ўқувчининг шаклланаётган тахтини, унинг майиллари, қизиқишлари, кобилиятларини чукур ва ҳар томонлама ўрганишдан иборат. Бу сохада унга фан ўкитувчилари, ота-оналар билан сухбатлар, савол варакасиини тўлдириш ва укувчининг шахсий варакача-тавсифномасини тўлдирган холда уни мунтазам равишда кузатиш ёрдам беради. Синф рахбари ўқувчининг шахсини ўрганиш негизида муайян дастур асосида бир максадга каратиб касбга йўналтириш ишини олиб боради. Бунда синф соатларидан, факультатив машгулотлардан ва экскурсиядан фойдаланилади. Касбга йўналтириш иши ўқувчиларнинг ота-оналари билан мустахкам алокада ўтказилади.
Ўқувчилар йилига бир марта савол варакасини тўлдиради. Бундан максад-ўқувчиларнинг хаётий режаларини аниклаб олишдир. Синф рахбарлари савол варакаси асосида ўқув йили охирида касбга йўналтирувчи мактаб кенгашига топшириш учун у ёки бу касбни онгли равишда танлаган ёки зарур малака даражаси бўйича касб эгаллаган ҳамда ўкиш ва иш хусусидаги ўз истакларини билдирган 9 ва 11 синф ўқувчиларининг рўйхатларини тўзадилар.
Ўқувчилар мехнат таълими дарсларида мехнатнинг ҳар хил турларига оид билимларнигина олиб колмай, шу билан бирга ўз фаолиятлари жараёнида махсус малакаларга ҳам эга бўладилар, ўз кобилиятларини ривожлаштирадилар, мехнатда ўз кучларини синаб кўрадилар. Шу боисдан мехнат таълими ўкитувчиси мехнат дарсини шундай ташкил килиши керакки, токи ҳар бир ўқувчи мехнатни севишни ўрганиб олсин, одамларга наф келтирадиган бўлсин, иш жараёнидан ва унинг натижаларидан завклансин.
Мехнат ўкитувчиси ўз ишида билим ва малакани эгаллашда ўқувчиларга энг кўп фаоллик ва МУСТАҚИЛликни таъминлайдиган иш шакллари ва методларидан фойдаланиши лозим. Лаборатория-амалий, ўқув-ишлаб чикариш ишлари, ишлаб чикариш экскурсиялари, тажрибаси шундай иш шакллари ва методлари жумласига киради. Бу ишлар МУСТАҚИЛ кузатишлар, тажрибалар, тахлиллар, хисоб-китоблар, ишлаб чикариш ва ижодий вазифаларни хал килишни ҳамда бевосита ижтимоий-фойдали, унумли мехнатни ўз ичига олади (2-бобда бу хакда батафсил маълумот берилган).
Мехнат ўкитувчиси мехнат таълими жараёнида касб килиб олинган мехнат тўгрисидаги маълумотларни конкрет мавзуларни ўрганиш билан мантикий боглаши мумкин. Чунончи, электротехника физикаси ва бўлимиини ўрганган чогда ўкитувчи халк хўжалигида электр куватининг роли ва аҳамиятини, уни ишлаб чикариш ҳамда истеъмолчига етказиб бериш усулларини кўрсатиши, шунингдек ушбу тармок касблари учта катта гурухга бўлиниш тушунтириб бериш мумкин. Биринчи гурухга электротехника ускуналари, машиналари, аппаратлари ва асбобларини ишлаб чикариш билан боглик касблар (электротехника машиналарини йигувчи слесарь, созловчи слесарь ўровчи электромонтёр, изоляция килувчи ва шу кабилар); иккинчи гурухга электр куввати узатиш билан боглик касблар (подстанцияларнинг электромантёри, электр тармокларини тузатувчи электромонтёр ва шу кабилар); учинчи гурухга электр кувватидан фойдаланиш билан боглик касблар (электромонтажчи слесарь, таъмирчи электромантёр ва шу кабилар) киради.
Ўқувчиларни касбга йуналтиришда ўкитувчининг шахси жуда катта роль ўйнайди.
Ўкитувчининг шахси-ўкитувчининг ижодий ривожланишини, юксак педогогик махоратини, ипгда доимий новаторлигини, омилкорлитини, болаларга нисбатан мухаббат ва хурматини белгилаб берадиган хислатлар мажмуидир. Айни шундай ўкитувчи ўқувчиларда ўзига нисбатан хурмат-эхтиром, ишга хавас тугдиради, ўзига ўхшаш бўлиш, у билан дўстлашиш энг эзгу истаклар, истикбол тўгрисидаги, ўз касби хакидаги орзуларни баҳам кўриш иштиёкини яратади.
Мактабда қизиқишлар бўйича утказиладиган хилма-хил машгулотлар орасида тўгарак иши алохида аҳамият касб этади. Мактабда тўгаракларнинг асосий кўпчилигиии мехнат таълими ўкитувчилари олиб боради.
Булар - ишлаб чикариш - техника тўгаракларидир. Ўкитувчи бундай тўгаракларда ўқувчиларда ихтирочилик, конструкторлик сингари махсус кобилиятларни ижодий ривожлантириш учун барча шарт-шароитларни яратиш имкониятига эга.
Мехнат таълими ўкитувчиси ўқувчи шахсини ўрганган чогда касбга йўналтириш максадида куйидаги коидаларга: шахс камол топадиган конкрет вазиятда конкрет жамоада шахснинг хулк-атворини кўзатиш; фаолият оркали шахсни ўрганиш; шахсни кандайдир котиб колган нарса тарикасида эмас, балки тараккиётда кўриб чикиш; шахснинг вактинча психологик холатини, ўртокларига муносабатини хисобга олиш каби коидаларга амал килиши максадга мувофикдир.
Мехнат таълими ўкитувчисининг ишида психологик диогностикага катта ўрин ажратилади. Психологик диогностика жараёнида у мактаб, махаллий ўқув-ишлаб чикариш комбинати, хунар-техника билим юртининг касб маслахатчиси билан биргаликда ҳар бир ўқувчининг келгусидаги касбни танлаши жараёнида шахсий хусусиятларини аниклаши мумкин.
Шундай килиб,мехнат таълими ўкитувчиси ишида куйидаги йуналишларни;
-касб маорифи - ўқувчиларни мехнат фаолияти сохалари, халк хўжалигининг айрим тармоклари.касблар ва мутахассисликлар билан таништириш;
-психологик педогогик маслахат - мехнат фаолиятининг турлари тўгрисида, ўқувчи хислатлари, билимлари ва майлларига энг мувофик бўлган касблар ва мутахассисликлар хакида ўқувчига гапириб бериш;
-касб тарбияси - ўқувчиларда у ёки бу касбга нисбатан баркарор қизиқишларини шакллантириш;
-амалий касбий кўникиш - мехнат фаолиятининг турли сохаларида кучларни амалий жихатдан синаб кўриш учун шарт-шароитлар яратишг;
-касбга йўналтириш максадида ўқувчининг шахсини ўрганиш, мехнатга бўлган қизиқишларни ва касбга қизиқишларни шакллантириш каби йўналишларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Мехнат таълими ўкитувчисининг касбга йўналтириш иши ўзаро боглик таркибий кисмларнинг бутун бир комплекси билан, шу жумладан касбга йўналтирувчи ўқув-методик кабинет фаолияти, синф рахбарининг, фан ўкитувчиларининг иши, ота-оналар ва шу кабилар билан махкам боглангандир. Мехиат ўкитувчиси булар билан якиндан алока богламай туриб самарали ишлаши мумкин эмас.
Мехнат таълими дарсларида касбга йўналтириш ишини олиб борган ўқувчиларни мехнат фаолиятига тайёрлашдаги бошка фанлар билан ўзаро алокани ҳам хисобга олиш лозим.
Мактабда ҳар бир ўқув фани ўқувчиларни касбга йўналтиришни амалига оширишдаги ўзига хос имкониятларига эга, лекин у мехнат турлари, касбларнинг хилма-хиллиги ва шу кабилар тўгрисида ўқувчилар билимларини шакллантиришнинг бирдан бир манбаи бўлиши мумкин эмас. Шу сабабдан ҳам касбга йўналтириш ишида мехнат ўкитувчисининг фаолиятини синф рахбарлари ва фан ўкитувчилари иши билан мувофиклаштириш гоят мухимдир.
Тажриба шуни кўрсатадики, ўқувчиларда касбга бўлган баркарор қизиқишни шакллантириш ишлари самарадорлигини ошириш учун:
- фан асосларини ўкитишнинг.мехнат таълимининг ва факультатив машгулотларнинг фанлараро алокаларини, давомийлигини, политехник ва касбга йўналтириш йўналишини рўёбга чикариш;
- политехник маълумот, мехнат таълими ва касбга йўналтиришнинг ўқувчилар ижтимоий-фойдали, унумли мехнати билан ўзаро алокасини таъминлаш;
- ўқувчиларнинг бир максадга каратилган ижтимоий аҳамиятли ўқув-ишлаб чикариш топширикларини бажаришлари;
- халк хўжалигининг турт сохаларида ўқувчиларнинг қизиқишини ривожлантиришга шахсий, табакалаштирилган ёндашувни амалга ошириш;
- ўқувчиларни касбга йўналтириш сохасида мактаб ўкитувчилари билан ишлаб чикариш жамоаларининг биргаликда иш кўриши;
- саноат кишлок хўжалик касбларини таргиб килиш лозим. Табиий-математик туркум фанларни ўрганган чогда ўқувчилар конкрет иктисодий райондаги етакчи касблар бўйича мехнат мазмуни билан танишиш, ана шу касбларни муваффакиятли эгаллаш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни олиш имкониятига эгадирлар.
Мактаб ўқувчилари гуманитар фанлар бўйича ўтказиладиган машгулотларда касб танлаш масаларида гоявий-ахлокий, дунёкарашга оид билим оладилар.



Download 7,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish