Диогностик сухбатлар ўтказиш ҳам кўлланилади. Бундай сухбатлар якка тартибда ёки жамоа тарзида ўтказилиши мумкин. Куйи синфларда ўтказиладиган мехнат дарсларида ўқувчилар фаолияти натижаларини тахлил килиш учун яхши имкониятлар мавжуд. Чунки мехнатнинг турли объектларини тайёрлаш чогида ҳар бир боланинг шахсий хусусиятлари гоят равшан намоён бўлади: бир хил б^ола техник конструкторни яхши билади, иккинчи хил бола тикишда махорат кўрсатади, учинчи хил бола эса мактаб участкасида ўз кобилиятларини намоён этади ва х.к.
Ўқувчиларнинг хужжатларини ва амалий иш-ҳаракатларини тахлил килиш ҳам бола шахсини ўрганишда ўкитувчига ёрдам бериши мумкин.
Ўқувчиларнинг шахсини ўрганиш уларни тарбиялаш билан чамбарчас богликдир. Ўкитувчи укувчининг алохида хусусимятларини пайкаб, унда мавжуд истеъдод нишоналарини ривожлантириш методларини топалоиши, унинг хулк - атворидаги салбий жихатларини бартараф этиши мумкин ва х.к. Баъзи болаларда касбга мойиллик яхши намоён бўлади, кўпчилик болаларда бу нарса бирданига аникланмайди. Ўкитувчининг боладаги истеъдод нишоналарини аниклаши, буларни ўқувчининг ўзига ва унинг ота-онасига айтиб бериши, боланинг кобилиятини ривожлантириш ва шакллантиришда кўмаклашиши мухимдир.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, касбга йўналтириш иши - ўқув жараёнининг узвий таркибий кисмидир. Куйи синфлардан бошланадиган бу иш жамият учун зарур, ҳар бир кишининг хусусиятларига мос касбларга баркарор қизиқишни тарбиялашга ёрдам беради. Мехнатга қизиқишнинг мавжудлиги ва мехнат килишга тайлик-шахс етуклигининг энг мухим кўрсаткичларидан биридир.
Синфдан ва мактабдан ташкари иш ўқувчиларни касб-корни онгли равишда танлашга,уларни ижодий кобилиятларини ривожлантиришга, моддий ишлаб чикариш, фан техника борасида ва шу каби сохаларда уларда ишга қизиқишни шакллантиришга кўп жихатдан ёрдам беради.
Синфдан ташкари машгулотларда олиб борилаётган касбга йўналтириш ишида ўқувчиларнинг ёш ва билиш хусусиятларига караб бир неча боскични кўрсатиб ўтиш мумкин.
Биринчи боскич (I-IV) синфларнинг ўқувчилари билан ишлаш) - моддий ишлаб чикариш сохасида мехнат булган ижтимоий қизиқишларни шакллантиради, ўқувчиларда умуман мехнатга ижобий муносабатда бўлишни, энг мухими - жисмоний мехнатга шундай муносабатда бўлишни, ишчи деган номни хурмат килишни, кўлидан келадиган ўз мехнати билан атрофдаги кишиларга кувонч багишлашга ва бундан маънавий коникиш олишга интилишни шакллантиради.
Бу борадаги ишлар олдиндан тузилган режа асосида олиб борилади. Бу режага мувофик экскурсия уюштириш энг оммалашган касблар тўгрисида кишлок мактабларининг ўқувчилари учун жамоа хўжалигида, шаҳар мактабларининг ўқувчилари учун корхоналарда, ота-оналарнинг ишлари ва уларнинг мехнатда эришган муваффакиятларида сухбатлар ташкил килиш кўзда тутилади. Яна ёш гурухдаги ўқувчилар учун мактаб ошхонасига, ўқув устахоналарига, мехнат кабинетига, кутубхонага, мактаблараро олишга интилишни шакллантиради.
Бу борада ишлар олдиндан тузиб ўқув - ишлаб чикариш камбинатига, кишлок хунар - техника билим юртига, корхоналарга, алока бўлимига, жамоа хўжалиги гаражига ёки таъмирлаш угтахонасига, жамоа хўжалиги хирмонига ва шу каби жойларга экскурсия ташкил килиш мумкин. Бу экскурсиялар чогида ишлаб чикариш жараёнида катнашаётган одамларнинг мехнатига, хом ашёдан тайёр махсулот олишга бераётган мехнат куролларига асосий эътибор берилади, жамият ва айрим одамлар турмушида мехнатнинг роли уктириб ўтилади.
Иккинчи боскич (V-VII) синфларнинг ўқувчилари билан ишлаш) - бирон иш килишга ундайдиган боскич. Маълумки, таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларда билишга бўлган қизиқиш, одатда, касбга бўлган қизиқишдан олдин шаклланади. Шу боисдан ушбу боскичда касбга йўналтириш сохасида олиб борилаётган ишда ўқувчиларда иш турлари (техника билан ишлаш, табиат объектлари ва шу кабилар билан ишлаш) ни билишга бўлган қизиқишни уйготиш мухимдир. Касбга йўналтиришнинг ана шу боскичида техникага ва мехнатга (техника ижодкорлиги ва кишлок хўжалик тажрибачилигига ) оид синфдан ташкари машгулотлар, викториналар, ўйинлар катта роль ўйнаши лозим. Бу боскичда ўқувчиларда ижтимоий максадларнинг шаклланиши давом этади, шу билан бирга касбга йўналтириш ҳам бошланади.
Учинчи боскич (асосан VIII- IX) синфларнинг ўқувчиларини караб олади) - бу боскичида ўқувчилар ўз кучларини конкрет мехнатда текшириб кўрадилар, ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишлари ва майллари янада шаклланади. Ўқувчилар бу боскичда ўз касбий ниятларининг бирмунча умумий касблар бўйича амалий кўникма ва малакалар билан мустахкамлайдилар. Бу боскич конкрет касбни танлаш, уни ўзлаштириш йўлларини белгилаш билан тугайди. Ўқувчиларнинг турли клублар ва қизиқишлар (предметлар, предмет-техника, ишлаб чикариш-техника ва шу кабилар) буйича тўгаракларда ишлаши ушбу боскич учун диккатга сазовордир.
Do'stlaringiz bilan baham: |