Уйга вазифа:
Назорат саволлари
Касб танлаш варакасини тулдириш.
Анкеталар олиш ва тахлил килиш.
Укувчилар билан сухбатлар утказиш.
4-МАЪРУЗА
КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ БОСКИЧЛАРИНИНГ МАЗМУНИ.
РЕЖА:
1. Кузатиш.
2. Диагностик сухбатлар.
3. Биринчи боскич I-IV синф.
3. Иккинчи боскич V-VI синф.
4. Учинчи боскич: академ лицей, касб-хунар коллежи.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
1. Кузатиш. 2. Диагностик сухбат. 3. Анкеталар.
I-IV синфларнинг ўқувчилари касб танлашдан хали узок турадилар. Бирок улар уртасида тўгри йўлга кўйилган касб танлаш иши шундай бир негиз бўлиши керакки, юқори синфлардаги ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишлари, ўй ва ниятлари кейинчалик шу негиз асосида ривожланадиган бўлсин.
Беистисно барча касблар учун зарур ва мухим булган шахс хислатлари бор, булар-мехнатсеварлик, ҳамма касб ва мутахассисликдаги мехнат ахлига нисбатан хурмат-эхтиром, мехнат килиш зарурлигини тушуниш ва англаш, уз ишини режалаштира ва назорат кила билиш, иш жойини тугри ташкил килиш, иш батартиб ва интизомли бўлиш, токатлилик, саботлилик, топширикни бажаришнинг энг окилона усулини танлаб ола билиш, материаллар ҳамда вактни тежаш ва шу кабилардир. Ана шу хислатлар ва фазилатларнинг ҳаммасини болаларда биринчи синфдан бошлаб шакллантириш лозим.
Болаларни касблар оламига аста-секин олиб кириш, уларни шу оламда мўлжал олишга ўргатиш зарўр. Ўкитувчи ўқувчини дарсларда кузатиш, у билан сухбатлашиш, бола фаолияти махсулини тахлил килиш жараёнида унинг баъзи бир хусусиятларини, майилларини паикаб олади, бу хислатлартга ривожлантириш юзасидан тегишли ишларни адо этгандан кейин булар кейинчалик касбни белгилашда асосий омил бўлиши мумкин
Боланинг касбий мухим хислатларини барвакт аниклаш эса кейинчалик унга ўз хусусиятларига караб касбни тўгри танлаш, уни муваффаккиятли равишда ўзлаштириш, мехнатда юксак натижаларга эришиш имконини бериши мумкин.
Купгина олимлар ўтказган тадкикотлар шуни кўрсатадики, мактаб укувчиларининг тахминан 30 фоизида танланган касбга нисбатаи баркарор қизиқишлар бошлангич синфлардаёк шаклланар экан. Укитувчининг вазифаси - укувчиларнинг қизиқишларини мумкин кадар олдинрок аниклагадан ва жамият талаб-эхтиёжларига мувофик шу қизиқишларини ривожлантиришдан, инсон шахсини ҳар томонлама уйгун камол топтириш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Мехнат таълими дарслари касбга йўналтириш ишини олиб бориш учун алохида имкониятларга эга. Буни мехнат дарслари касбга йўналтиришга каратилган йўлининг тахлили мисолида ҳам кўриш мумкин I-IV синфларда мехнат таълимининг асосий максадларидан бири - ўқувчиларда инсон учун мехнат биринчи зарурият, ижтимоий бурч эканлигига, ҳар кандай касбни эгаллаш учун мустахкам ва чукур билимлар кераклигига ишонч хосил килишдан иборат. Мехнатга мухаббатни ва ишлаш истагини факат мехнатда тарбиялаш мумкин. Шу боисдан ҳам мехнат таълими дарсларида карийб 80 фоиз вакт амалий ишлар учун ажратилган.
Шу билан бирга дарсларда болалар одамлар мехнат фаолиятининг асосий сохалари билан, уларнинг қизиқишлари ва кобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашувчи саноат ва кишлок хўжалик ишлаб чикаришига оид энг кўп таркалган касблар билан таништирилади. Ўкитувчи илгари тузган касбга йўналтириш режасига мувофик тарзда дарс режа-конспектини ёза туриб, касбга йўналтириш дарси олдига максад кўйиб,касбга йўналтиришга оид маълумотларни унга киритади. Бу эса бирон-бир касб, асбоб, ишлаб чикариш технологияси, муайян мехнат операцияларини ўргатишдан, касб жихатидан мухим хислатларини тарбиялашдан, ўқувчиларни илгари белгиланган режа асосида ўрганишдан ёки ана шу таркибий кисмларнинг ҳаммасини кўшиб олиб боришдан иборат бўлиши мумкин.
Куйи синфларнинг ўқувчилари хилма-хил материаллар (когоз, картон, табиий материаллар, тунука, сим, ёгоч, фанера, пластмасса, толали материаллар) билан иш кўрадилар, улар ишлашга оид ўзларига боп, маъкул бўлган операцияларни урганадилар. Улар техник ва технологик тусдаги масалаларни ечишни урганадилар, турли материаллар хосил килиш ва кўлланиш ишини, бу материалларнинг одамлар турмушидаги аҳамиятини билиб оладилар, у еки бу технологик операцияларни бажариш учун мўлжалланган энг оддий асбоблардан фойдаланиш йўллари билан таншпадилар ва фойдаланишни ўрганадилар, тегишли касблар тўгрисида маълумотлар оладилар. Чунончи, ўқувчилар учун ишлаб чикилган (транспорт) конструктори болаларни 18 хил турли транспорт машиналари ва касблар билан таништириш имконини беради.
Ўқувчилар курилиш конструктори билан ишлаб, курилиш касблари, уларнинг мухимлиги ва зарурлиги тўтрисида, курилиш билан боглик булган одамлар мехнатининг мазмуни хакида маълумотлар оладилар, курилиш объектларини моделлаштиришни ўрганадилар. Бу ишлар болаларда техник тафаккурни, маконга оид тасаввурларни, ижодий кобилиятларни ривожлантиришга ёрдам беради, уларда курувчи мехнатига хурмат билан караш хиссини тарбиялайди.
Техник конструктор билан ишлаш чогида бажариладиган топшириклар ўқувчиларни машинасозлик электротехника асослари билан таништиради, уларда техник тафаккурни ривожлантиради, техникага мухаббат хисларини тарбиялайди, унчалик мураккаб бўлмаган техник курилмаларни билиб олиш имконини беради. Болалар машинасозликка оид кенг таркалган ва зарур касблар.ана шу касбларнинг мехнат мазмуни билан таништирадилар.
«Ўсимликларни ўстириш ва хайвонлар хаёти билан таништириш» бўлимлари болаларни кишлок хўжалик асослари билан таништиришни кўзда тўтади. Ўқувчилар хонаки ўсимликларни парвариш киладилар, пиёз, хонаки ўсимликлар етиштириш юзасидан тажриба ўтказадилар. Улар мактаб ўқув - тажриба участкасида ишлаб, ерда мехнат киладилар; тупрокни юмшатадилар, ўсимликларни ўток килиб, бегона ўтлардан тозалайдилар, ўсимликларнинг ўсишини кўзатадилар, ўз мехнатининг натижаларини кўрадилар, одамлар мехнатини кадрлашни, ерни эъзозлашни ўрганадилар.
Ўқувчилар чорвачилик касблари билан ҳам танишадилар, хайвонларни тўгри парвариш килишни ўрганадилар.
Ўкитувчининг ўқувчиларда ерга омилкорлик билан караш хиссини шакллантириши, кишлок хўжалигидаги мехнат тўгрисида тўгри тасаввур бериши, уз мехнати ва ўз жамоаси мехнати натижаларидан хурсанд бўлишни ўргатиши мухимдир. Шу боисдан ишни шундай режалаштириш керакки, болалар чорва молларни парвариш киладиган, хосилни йигиштириб оладиган, мехнат натижаларини хисоб-китоб киладиган бўлсинлар. Бундай холларда болаларнинг ишга қизиқиши кучаяди ва касбга йўналтириш иши алохида мазмун касб этади.
Юқори синфларда ўқувчилар касблар билан профессиограммалар ёрдамида танишадилар. Кичик ёшдаги ўқувчилар учун эса хикоя килиб бериш, сухбатлар ўтказиш, касб намоёндалари билан учрашиш, диафильмлар, кинофильмлар кўриш, альбомларни кўздан кечириш, саёхатлар ўтказиш купрок макбулдир.
Бу сохада олиб борилаётган барча иш шаклларидан сухбат ўтказиш ҳаммадан кўп фойдаланилмокда. Сухбат болаларнинг фаол иштирокида ўтиши мухимдир. Шу максадда ўкитувчи касблар тўгрисида, айникса ота-оналари, кариндошлари ёки таниш-билишлари мазкур касбларда ишлаётганларнинг болалари синфда бўлса, шу кишиларнинг касблари хакида маълумотлар туплаш юзасидан ўқувчиларга топшириклар бериши мумкин. Сухбатлар хикоя килиб бериш, фотосуратларни намойиш килиш, таълимнинг техник воситаларини кўлланиш билан тўлдириши мумкин. Информатика ва хисоблаш техникаси имкониятидан фойдаланиш айникса мухимдир.
Дарснинг амалий кисми мазкур касбдаги одамларнинг мехнати билан богланса айни муддао бўлур эди. Масалан, «Толали материаллар билан ишлаш» бўлимини ўргана туриб, ўқувчилар бичикчи касби билан танишадилар, мураккаб булмаган ишларини бажарадилар; кийим тикиш касби билан танишадилар; турли чоклаш ишларини бажариб, тугмалар кадаб, кийимларни майда тузатиш ишларини адо этиб, олган маълумотларини мустахкамлайдилар.
Ўқувчиларни дастурда кўзда тутилган касблар билан таништиришдан ташкари касбини таргиб килиш, яъни болаларни ушбу район учун зарур бўлган касблар билан таништириш, уларда яна шу касбларга нисбатан хурмат- эхтиромни тарбиялаш, шу касбларнинг жазибали жихатларини очиб бериш лозим.
Бу борада дарслардан ташкари ўқув дастурида кўзда тутилган корхоналарга килинадиган экскурсиялар катта роль ўйнаши мумкин.
Касбга йўналтириш ишига комплекс ёндашиш ўқувчиларни ҳар томонлама ўрганишни ҳам кўзда тутади. Бу тадбир ўқувчилар шахсининг ўзига хос хусусиятларини аниклашга, улар билан бундан буён ишлашнинг тўтри шакллари ва методларини кидириб топишга ёрдам беради. Ўрганишни методлар билан ўтказиш, энг мухими бу ишни мунтазам равишда ва собиткадамлик билан амалга ошириш керак.
Кузатиш-ўқувчиларни ўрганишнинг кенг омаллашган методидир. Бу метод муайян максадни кўзлайди, иш режа асосида олиб борилади, кузатишнинг якунловчи натижалари кайд килинади. Мехнат таълими дарслари кузатиш ўтказиш учун кенг имкониятлар яратиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |