ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
“ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВА ҲУҚУҚ ТАЪЛИМИ” КАФЕДРАСИ
“ЎЗБЕКИСТОННИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ”
ФАНИДАН ТАЛАБАЛАР УЧУН
МАВЗУГА ОИД ТОПШИРИҚЛАР
Муаллиф: Э.З.Нишанбаева
Тошкент 2021
“ЎЗБЕКИСТОННИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ” ФАНИДАН
ТАЛАБАЛАР УЧУН МАВЗУГА ОИД ТОПШИРИҚЛАР
Талабанинг Ф.И.Ш.___ _________________________________________________
МАВЗУ: ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ
(СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ)
1- ТОПШИРИҚ
МАВЗУСИГА ОИД МАНТИҚИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ.
1.Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш тўғрисида маълумот беринг.
2.Суверен демократик давлатнинг белгиларига нималар киради?
3.Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари хусусида нималарни биласиз?
4. Бугунги кунда мамлакатимизда ҳамда минтақамизда тинчлик ва барқарорликка тахдид солувчи қандай омиллар мавжуд?
5.Ўзбекистон Республикасининг ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсати.
Топшириқдаги ҳар бир саволга жавоб беришга ҳаракат қилинг!
ЖАВОБИНГИЗ УЧУН ОЛДИНДАН РАҲМАТ!!!
ЖАВОБЛАР.
1. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш
Тарихдан маълумки, ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, халқнинг эрки ва тинчлиги унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилинади. Мустақиллигини, тинчлигини асрай олган давлатгина барқарор ривожланади, тинчлик, хотиржамлик, осойишталик қарор топган мамлакат гуллаб-яшнайди.
Шу боис истиқлолимизнинг дастлабки кунларида – 1991 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди. 1992 йил 14 январь куни эса мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим қадам қўйилди. Шу куни мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қуролли Кучларнинг мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш, халқимизнинг тинчлиги ҳамда бунёдкорлик меҳнатини ҳимоялаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини инобатга олиб ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг давлатимиз тасарруфига ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 29 декабрда қабул қилинган қонунига биноан 14 январь Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинди. Аввало, ҳарбий соҳа ислоҳотлари билан боғлиқ стратегик мақсадларга эришишнинг муҳим ҳуқуқий пойдевори бунёд этилди. Мамлакатимиз Конституциясининг 52-моддасида “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчи” эканлиги алоҳида белгилаб қўйилди. Асосий қомусимизда, шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ҳуқуқий мақоми ҳам аниқ белгилаб берилган бўлиб, унга кўра Қуролли Кучлар Ўзбекистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, республикамиз аҳолисининг осуда ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилиши қайд этилди. Шунингдек, “Мудофаа тўғрисида”, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунлар Қуролли Кучларимиз ташкилий асосларини ўзида мужассам этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |