2.Суверен демократик давлатнинг белгиларига нималар киради?
Суверен демократик давлатнинг белгиларига қуйидагилар киради.
Суверен давлат бу - хозирги давлатшунослик фанида давлатнинг ички ва ташқи сиёсатидаги тўла мустақиллиги тушунилади.
«Суверенитет» «Суверен» сўзлари билан «Мустақиллик» «Мустақил» деган сўзлар ўзаро синоним сўзлар бўлиб, улар бир маьнони англатади
«Давлат» деган тушунчанинг ўзи ҳам мустақилликни англатади. Аммо тарихда шакллан мустақил, мазмунан эса қарам давлатлар кўп бўлган.
Суверен давлатнинг энг мухим белгиларига асосан қуйидагилар киради
-давлат дахлсиз ўз ҳудудига ва дахлсиз давлат чегарасига эга бўлиши:
-давлат шахсларни фуқароликка қабул килиш ва уларни фуқароликдан махрум этиш хуқуқига эга бўлиши
-давлат ва асосий қонуни –конституцияга эга бўлиши
-давлат хокимиятининг 3 ҳокимиятга эга бўлиши яьни-қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига эга бўлиши
-давлат ўзининг харбий тузилмаси ва миллий қўшинига эга бўлиши
-давлат ўз бюджетига, мулкига, молия ва солиқ тизимига эга бўлиши
-давлат ўз давлат рамзлари:герби, байроғи, мадхияси, ва ўз пойтахтига эга бўлиши
Давлат ўзининг давлат тилига эга бўлиши: (бу тил махсус қонун асосида ёки тарихий аньана бўйича аниқланади)
-давлат ўз тараккиёт йўлини ва ўз маьмурий тизимини белгилай олиш хуқуқига эга бўлиши ҳамда бошқа хуқуқлар киради.
Мустақил суверен давлат ўз ички ва ташқи ишларини бошқа давлатларнинг хуқуқларини, шунингдек, халқаро хуқуқ коидалари ҳамда меъёрларни бузмаган холда хал қилади.
3. . Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари
Бугунги кунда хавфсизлик масалалари бутун дунёда энг долзарб масала бўлиб қолмоқда. Йил сайин давлатлар томонидан мудофаа тизими ва ҳарбий соҳага ажратилаётган ҳаражатларининг ошиб бориши фикримизни тасдиқлайди. Бироқ, фақатгина замонавий қурол яроғга эга бўлишнинг ўзигина хавфсизликни таъминламайди. Чунки, гувоҳ бўлиб турганимиздек, замонавий бузғунчи кучлар очиқча жанг қилмай, балки тўсатдан қўпорувчилик амалиётларини қўллаш, ҳарбийлар эмас балки тинч аҳолини нишонга олиш каби қабиҳ усуллардан фойдаланадилар. Бунда эса, миллий ва диний низоларни келтириб чиқариш асосий мақсад ҳисобланади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида давлат-ҳуқуқий, этно-ҳудудий ва этнодемографик заминда 300 дан ортиқ катта-кичик низолар қайд қилингани ҳам ушбу фикрнинг ўринли эканини тасдиқлайди.
Миллатлар мавжуд экан, улар ўртасида ўзаро муносабатлар ҳам бўлади. Шундай экан, бугун глобаллашувнинг бу жараёнга ўтказаётган салбий таъсирининг олдини олиш ҳақида бош қотириш ва самарали механизмларни топиш ўз мустақиллигини, эркини, ўзига хослигини қадрлашга қодир бўлган барча миллатлар олдида турган энг долзарб вазифа ҳисобланади.
Республикамизда ҳам миллатлараро тотувликни таъминлаш орқали тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаб бориш ғояси давлатимиз биринчи раҳбарларининг доимий диққат марказида бўлиб келган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам ўз сайловолди дастуридаёқ тинчликни таъминлаш, миллатлар ва динлараро тотувлик муҳитини қўллаб қувватлаш, дин ниқобидаги экстремизм ва терроризмга қарши аёвсиз кураш масалаларини асосий тамойил сифатида олға сурди.
Сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда, сўнгги ойларда Президентимиз ташаббуси билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” ишлаб чиқилди. Стратегияда бешинчи йўналиш сифатида “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” белгиланди. Бу ҳам, юртимизда фуқароларимиз хавфсизлиги, миллатлар ва диний бағрикенгликка берилаётган эътибордан далолат беради. Бундан ташқари, Конституциямизнинг 18-моддасида ҳам “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт”, деган норма асосида турли диний эътиқоддаги инсонларнинг дини ва эътиқодидан қатъи назар қонун олдида тенг эканлиги эътироф этилган.
Конституциямизнинг 61-моддасида эса, республикамизда фаолият олиб борувчи диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг давлатдан ажратилгани ҳақидаги қоида мустаҳкамланган. Унда айтилишича, “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди”. Бу қоиданинг моҳияти шундаки, Ўзбекистонда ҳар қандай дин ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилган ва барча диний конфессиялар қонун олдида баробардир. Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди ҳамда улар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |