Семинар машғҒулот №2 Мавзу. Ўқув мақсади ва натижаларни лойиҳалаштириш



Download 177,71 Kb.
bet3/7
Sana11.03.2022
Hajmi177,71 Kb.
#491362
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-SEMINAR MFSHGULOT

Илмий муаммонинг қўйилиши.

Инновациялар таълим жараёнида қўлланилганида, янгиланиш асосида юзага келади. Шу тарзда янгиланишни янгилик яратиш, қўллаш ва ўзлаштириш натижасида таълим ривожланишига эришилади.


Инновациялар таълим жараёнининг қайси бўлагига ўзгартириш киритишни аниқлашдан бошланади. Шу жараёнда туб бурилиш юзага келади.
Инновацион жараёни самарадорлиги ва уларни юзага чиқарувчи омиллар ўртасидаги боғлиқлик, шунингдек, инновациялар самарадорлигини ошириш мақсадида шу омилларга таъсир этиш усулларидан иборат.
Инновацияларни қўллаш давомида у ўзининг янгилик хусусиятини йўқотиб боради. Бир янгилик ўрнини ундан ҳам самаралироқ бўлган бошқаси эгаллайди.
Асосий қисм.


Ўқитувчи ва талабанинг мақсаддан натижага эришишда қандай технологияни танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ натижага эришишга қаратилган, бунда талабаларнинг билим савияси, гуруҳ характери, шароитга қараб ишлатиладиган технология танланади.
Масалан, натижага эришиш учун балким, компьютер билан ишлаши лозимдир, балки, фильм, тарқатма материал, чизма ва плакатлар, турли адабиётлар, ахборот технологияси керак бўлар, булар ўқитувчи ва талабага боғлиқдир.
Лойиҳа
– аниқ режа, мақсад асосида унинг натижаланишини кафолатлаган ҳолда педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган ҳаракат маҳсули.
Лойиҳа дастур,
модель, технологик харита ва бошқа кўринишларда намоён бўлади.
Лойиҳанинг асосини илмий ёки ижодий характерга эга ғоя ташкил этади.
Лойиҳалаш
– бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган амалий ҳаракат.


Лойиҳалаш

“ғоя – мақсад – кутиладиган натижа – тахмин қилиш – башоратлаш – режалаштириш” тизимига асосланади.


Лойиҳалаш турли воситалар, яъни моддий буюм, қуроллар,
Масалан:

  • компьютер технологияси;

  • ватман ёки оддий иш қоғози;

  • чизғич, қалам, маркер, нусха кўчириш аппарати (принтер) ва бошқалар ёрдамида амалга оширилади.



Лойиҳани яратиш учун педагог:

– лойиҳани яратиш;


– жараённи босқичма-босқич ёритиш;
– мақсадни аниқ белгилаш;
– мақсадга мос вазифаларни аниқлаш;
– ўқув материали мазмунини шакллантириш;
– савол ва топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш;
– жараён ёки тадбирнинг методик тузилишини асослаш;
– талаба билим даражасини ташхислаш ва унинг тарбияланганлик даражасини баҳолаш каби кўникма ва малакаларга эга бўлиши зарур.


Таълим жараёнини лойиҳалаш – алоҳида олинган таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун барча омилларни инобатга олган ҳолда унинг лойиҳаси (схемаси)ни ишлаб чиқиш.


Таълим жараёнини лойиҳалаш қонуниятлари:

1) таълим жараёнини лойиҳалаш самарадорлиги барча таркибий қисмлар (технологик жараён, технологик жараённи бошқариш, восита, ахборот, ижтимоий-иқтисодий таъминот)нинг лойиҳада мақсадга мувофиқ ёритилиши билан таъминлаади;


2) таълимнинг технологик воситалари талабаларнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ ҳолда танланади;
3) лойиҳалаш стратегиялари педагогнинг индивидуал услубига мувофиқ танланади;
4) лойиҳалаш сифати тескари алоқа (педагог ва талаба ўртасидаги) кўлами, лойиҳалаш мазмуни ҳамда барча омиллар самарадорлигига боғлиқ.


Ўқув жараёнларини лойиҳалаштиришда таълим мазмунини, таълим мақсади, кутилаётган натижани тўғри белгилаш, таълим методлари, шакллари ва воситаларини тўғри танлаш, талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг аниқ мезонларини олдиндан ишлаб чиқиш, машғулотга ажратилган вақт ичида уларни тўғри амалга ошириш ва бир-бири билан уйғунлашувига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ саналади.


Ўқув машғулоти мақсадининг аниқ бўлишига эришиш учун ўқитувчидан қуйидагиларга эътибор
қаратиш талаб этилади:

1) дарсда юзага келадиган дидактик жараён маълум шароит ва белгиланган вақт ичида таълим мақсадига эришишни тўла таъминлай олиши;


2) ўқитиш жараёнининг якуни бўйича мақсадни амалга ошириш даражаси тўғрисида аниқ хулоса чиқариш имкониятининг мавжудлиги.
Шунга кўра айтиш мумкинки, таълим мақсадлари талабаларнинг ҳаракатларида ифодаланадиган таълим натижалари белгиланади.
Таълим технологиясининг кейинги энг муҳим компоненти – кутилаётган натижадир. Бинобарин, у ўқитиш жараёнининг самарадорлигини акс эттиради ва мақсадга эришиш даражасини тавсифлайди, ўқитиш ва ўқиш жараёни, натижа қўйилган мақсадга мос келганда якунланади.
Назорат топшириқлари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш – дарснинг дидактик мақсади, кутилаётган натижа, ўқув материалнинг мазмуни асосида назорат топшириқларини ишлаб чиқиш, уларнинг ҳажми, бажарилганлик даражаси, бажарилиш сифати, вақтига кўра баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишни назарда тутади.
Таълим ресурсларини танлаш – мавжуд шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда ўқитувчи, талаба ва дарсни ташкил этиш учун таълим воситаларининг ўринли танланилишини, улардан ўқув жараёнида тўғри фойдаланишни кўзда тутади.
Ўқитувчи, талаба ва дарсни ташкил этиш учун таълим воситалари сирасидан қуйидагилар ўрин олади (1-жадвал).
1-жадвал.



.

Download 177,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish