Семинар машғҒулот №2 Мавзу. Ўқув мақсади ва натижаларни лойиҳалаштириш



Download 177,71 Kb.
bet2/7
Sana11.03.2022
Hajmi177,71 Kb.
#491362
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-SEMINAR MFSHGULOT

Мавзунинг долзарблиги.

Замонавий педагогик технологияларнинг энг асосий негизи бу ўқитувчи ва талабанинг ҳамкорликда белгиланган мақсаддан кафолатланган натижага эришишлари учун танланган технологияларига боғлиқ, яъни ўқитиш жараёнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага ҳамкорликда эришишлари учун танланган технологияларига боғлиқ, яъни ўқитиш жараёнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва талаба ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ўқув жараёнида талабалар мустақил фикрлай олсалар, ижодий ишлай олсалар, излансалар, таҳлил эта олсалар, ўзларига, гуруҳга, гуруҳ эса уларга баҳо бера олса, ўқитувчи уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит ярата олса, ана шу ўқитиш жараённинг асоси ҳисобланади.


Ҳар бир ўқув машғулоти мавзуси, ўқув предметининг ўзига хос технологияси бор, яъни ўқув жараёнидаги таълим технологияси - бу якка тартибдаги жараён бўлиб, у талабанинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бир мақсадга йўналтирилган, олдиндан лойиҳалаштирилган ва кафолатланган натижа беришига қаратилган педагогик жараёндир.


Таълим технологияси – таълим тизимини концептуал асосларига далил келтиришдан, мақсадларни қўйишдан, натижаларни шакллантиришдан, ўқув материалини танлаш ва структуралаштиришдан, таълим моделини танлашдан то уларни амалга оширишгача, уларнинг оптималлик ва самарадорлик даражасини лойиҳалаштиришни ўз ичига олади.


Мавзу бўйича илмий манбаларнинг қисқача таҳлили.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, таълим технологиялари ва педагог маҳоратига оид билим, тажриба ва интерфаол методлар талабаларни билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.


Ҳозирги вақтда таълим-тарбия жараёнида таълим инновацияларни кенг кўламда қўллаш жаҳон тараққиётининг глобал тенденцияси ҳисобланади2 .
Инновация (инглизча innovation) - янгилик, киритиш, янгиликдир3 .
Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талабалар фаолиятига янгилик, ўзгартиришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади.
Ў.Толипов ва М.Усмонбоеваларнинг4 фикрига кўра, интерактив методлар – бу жамоа бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб, таълим мазмунини таркибий қисмлари ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва талабаларнинг биргаликдаги фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади. Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
– талабанинг дарс давомида бефарқ бўлмаслиги, мустақил фикрлашни, ижод этиши ва изланишга мажбур этиши;
– талабани ўқув жараёнида билимга бўлган қизиқишларини доимий равишда бўлишини таъминлаши;
– талабанинг билимга бўлган қизиқишини мустақил равишда ҳар бир масалага ижодий ёндашган ҳолда кучайтириши;
– педагог ва талабанинг ҳамиша ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиши.
Таниқли олим Н.А.Муслимовнинг5 таъкидлашига кўра, таълим технологияларнинг хислати шундаки, унга қўйилган мақсадга эришиш кафолатини берувчи ўқув жараёни режалаштирилади ва амалга оширилади.
Дарҳақиқат, машғулотнинг муваффақиятли ўтишининг 80 фоизи ўқув жараёнини тўғри лойиҳалаштириш, ташкил этиш ва уни амалга оширишга боғлиқ.
Ўқув жараёнини лойиҳалаштириш қуйидаги уч босқичдан иборат:

  1. Ўқув мақсадлари ва натижаларини белгилаш;

  2. Натижалар асосида назорат топшириқлари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;

  3. Ўқув жараёнининг технологик харитаси (дарс ишланмаси харитаси)ни ишлаб чиқиш.

Б.Х.Ходжаевнинг6 фикрига кўра, ўқув жараёнини лойиҳалаштиришда таълим мазмунини, мақсадини, кутилаётган натижани тўғри белгилаш, таълим методлари, шакллари ва воситаларини тўғри танлаш, талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг аниқ мезонларини олдиндан ишлаб чиқиш, машғулотга ажратилган вақт ичида уларни тўғри амалга ошириш ва бир-бири билан уйғунлашувига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Профессор М.Очиловнинг7 таъкидлашича, ўқув мақсади - бу муайян таълим жараёнини якунида таълим олувчи томонидан ўзлаштирилиши яъни ҳосил қилиниши лозим бўлган билим, хатти-ҳаракат билан боғлиқ бўлган амалий топшириқни уддалай олиш маҳорати, шахсий фазилатлари ва ҳулқини белгилайди.
Ўқув мақсади ва натижаларни белгилашда аниқ ўлчанадиган, реал амалга ошириладиган, эришиш мумкин бўлган имконият инобатга олинади



Download 177,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish