Б – билардим
|
Б – билмоқчиман
|
Б – билиб олдим
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2 – топшириқ. Гуруҳларга бўлиниб қуйидаги эксперт варағи топшириқларини бажаринг.
Эксперт варағи №1
Тафаккур операциялари
Анализ ва синтез операциясининг моҳияти?
Таққослаш операциясини тушунтириб беринг?
Умумлаштириш операциясининг мазмуни қандай?
Эксперт варағи №2
Тафаккур операциялари
Абстракция операциясининг моҳияти?
Конкретлаштириш операциясини тушунтириб беринг?
Классификациялаштириш ва системалаштириш операциясининг мазмуни қандай?
Эксперт варағи №3
Тафаккур операциялари
Тафаккурнинг мантиқий шакллари
Ҳукм нима ва унинг турлари
Хулоса чиқариш ва унинг турлари
Тушунчаларнинг моҳияти ва турлари
3-топшириқ. Гуруҳни тўртта кичик гуруҳ бўлиб, кластер тузиш таклиф этилади. Кластерга ўрганилаётган “Тафаккур” мавзусига алоқадор термин ва тушунчалар киритилади.
Тафаккур турлари
|
|
Тафаккур шакллари
|
|
Тафаккур операциялари
|
|
Тафаккур имкониятлари
|
|
4-топшириқ.
Ортиқчасини ўчириш методикаси
Умумлаштириш ва чалғиш, муҳим белгини ажратиш каби тафаккур жараёнлари даражасини ўрганиш учун қўлланилади. Бу методиканинг ҳам икки тури бор: предметли ва сўзли. Методиканинг предметли турида қўзғатувчи материал алоҳида қоғозларда берилиши зарур. Ҳар бир қоғозда ”карточка” 4 та предмет тасвирланган. Расмлар оқ, қора ёки рангли бўлиши мумкин. Синалувчи 4 та предметдан, умумий белги бўйича бирлашувчи 3 тасини танлаши керак. Одатда қуйидаги кўрсатма берилади:
Бу ерда 4 та предмет тасвирланган. Сиз 3 та предметни бирлаштириб турадиган нарсани топиб, унга ном беришингиз керак, 1 предмет бу гуруҳга кирмаганлиги учун уни ўчириш керак. Тадқиқотчи биринчи топшириқни синалувчи билан бирга бажаради, кейин у мустақил ишга киришади. Бу методикадан болаларни ва катталарни текширишда фойдаланиш мумкин. Методикани оғзаки вариантини 11-12 ёшдан катта болалар учун қўллаш мумкин. Тажриба ўтказиш учун сўзлар қатори ёзилган махсус қоғоз варағи бўлади.
Қўлланма: “Ҳар бир қаторда 5 та сўз бор, 4 та сўзни бир гуруҳга киритиб ном беринг, бир сўз ортиқча бўлиб, уни ўчириш керак”
Стол, стул, кроват, пол, шкаф.
Сут, қаймоқ, қатиқ, сузма, гўшт.
Ботинка, этик, боғич, туфли, тапочка.
Болға, арра, мих, болта, ранда.
Ширин, иссиқ, аччиқ, нордон, шўр.
Терак, тол, дарахт, арча, шафтоли.
Самолёт, арава, одам, кема, велосипед.
Аброр, Мурод, Азиз, Асқаров, Наби.
Сантиметр, метр, килограмм, километр, миллиметр.
Токарь, ўқитувчи, врач, китоб, космонавт.
Палто, плаш, кўйлак, тугма, шим.
Уй, орзу, машина, сигир, дарахт
Тажриба натижалари тадқиқот қарорида қайд этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |